Эрон ва Ўзбекистон икки томонлама савдони кенгайтиришга ҳаракат қилмоқда
(last modified Thu, 15 Jul 2021 08:56:46 GMT )
июл 15, 2021 13:56 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Ўзбекистон икки томонлама савдони кенгайтиришга ҳаракат қилмоқда

Эрон ва Ўзбекистон савдо саҳоасида икки томонлама ҳамкорликларни кенгайтириш учун ҳаракат қилмоқда.

Ўзбекистоннинг савдо делегациясининг Эронга қилган ташрифи чоғида, Теҳрон ва Тошкент расмийлари тўқимачилик маҳсулотларини сотиб олиш бўйича шартнома имзоладилар. Эрон тижоратчилари Ўзбекистондан тўқимачилик маҳсулотларини сотиб олишлари режалаштирилган. Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг савдо делегацияси Эронга сафар қилишди. Теҳрон экспорт қилувчилар уюшмаси ва тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг йиғилишида қатнашишга қаратилган ушбу сафар Теҳрон ва Тошкент ўртасидаги иқтисодий ва савдо ҳамкорлигининг кенгайишини кўриб чиқади. 

Ўзбекистон ва Эрон тўқимачилик маҳсулотлар экпорти бўйича ҳамкорлик қилади

Ўтган йиллар давомида Эрон ва Ўзбекистон енгил саноат ва йўл қуриш заминида конструктив ҳамкорликларни амалга оширди ва охирги шартноманинг имзоланиши билан Теҳрон ва Тошкент расмийлари савдо соҳасида ҳам икки томонлама ҳамкорликларни кенгайтиришага сайъ-ҳаракат қилишлари кўтилмоқда. Бундан олдин Эрон ва Ўзбекистон савдо ва иқтисодий ҳамкорликлар муштарак комиссиясининг йиғилишлари жараёнида томонлар икки мамлакат ўртасидаги тавар айирабошлашни бир йилда 1 миллиард доллар етказишга келишиб олишди. Икки мамлакат расмийлари томонидан белгилаб берилган устувор вазифаларни ҳисобга олган ҳолда, Теҳрон ва Тошкент ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларига эга эканлиги аниқ. Эрон техник билимларни Ўзбекистонга экспорт қилиши ва шу мамлакатдан тўқимачилик хомашьёсини импорт қилиши мумкин. 

Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги савдо ҳамкорликлар кенгаймоқда 

Теҳрон ва Тошкент ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришнинг муҳим йўналишларидан бири бу икки мамлакат ўртасидаги транзит ҳамкорлигидир. Икки мамлакатнинг Ғарбий Осиё ва Марказий Осиёдаги стратегик мавқеини ҳисобга олган ҳолда, икки мамлакат ўзларининг темир йўл ва транспорт тармоғи сиёсатини диверсификация қилиш ва қўшнилар билан яхши ҳамкорлик қилиш орқали икки томонлама мақсадларга эришишлари мумкин. Айни пайтда Эрон-Ўзбекистон-Уммон уч томонлама келишув асосида Теҳрон ва Тошкент қўшни мамлакатлар билан ўз ҳамкорликларини мустаҳкамлаш билан ўзаро мақсадларини баён этиши ва ижро этиши мумкин. Бу ҳамкорликлар икки томон учун муҳим экани шак-шубҳасиздир ва икки мамлакат Туркманистон, Озарбайжон Республикасива Грузия каби қўшнни мамлакатлар билан ўазро ҳамкорликлар доирасида шарқ-ғарб алоқалар йўналишида ҳамкорлик қилиши мумкин. Бунга қўшимча Эрон шимол-жануб йўналишида асосий мамлакат сифатида Марказий Осиё мамлакатлари, айниқса Ўзбекистон республикасининг алоқаларини бошқа йўлларга қараганда кам харажот ва қисқа вақт ичида Форс кўрфази ва Ҳинд океанининг иссиқ сувларига боғлаши мумкин. 

Икки мамлакат ўртасидаги алоқалар ҳақида ўзбекистонлик машҳур эксперт ва Ўзбекистон президентлик идорасига тегишли минтақавий ва стратегик тадқиқотлар муассасаси раиси Элдор Орипов шундай деб фикр билдиради:

"Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги икки томонлама муносабатлар ўзаро ҳурмат-эҳтиромга асосланган ва икки мамлакатнинг манфаатлари назарга олинади. Шу билан бирга Ўзбекистон ва Эрон халқларининг ўзаро муштаракликлари жуда кўп ва томонлар бу муштаракликларга асосланиб, икки томонлама ҳамкорликни керакли даражада мустаҳкамлаши мумкин.

Ҳозирги пайтда 272 компания эронлик сармоячилари билан Ўзбекистонда фаолият олиб бормоқда ва икки мамлакат ўртасидаги тавар айирабошлаши 2020 йилнинг ўтган 8 ой давомида 158 миллион даллардан ўтди. Эрон ислом Жумҳурияти 1991 йил 25 декабрда мустақиллик эълон қилинганидан кўп ўтмай Ўзбекистон мастақиллигини биринчилардан бўлиб тан олди. Эрон ва Ўзбекистон икки томонлама сиёсий алоқаларни 1992 йил 10 май ойида барқарор этди.  

Умуман олганда, ўзаро савдо ҳамкорлик мақсадларига тўлиқ эришиш учун экспертлар икки мамлакат ўртасидаги лагистик-транспорт йўналишларини бирлаштириш жараёнини тезлаштириш ва ўзаро ҳамкорликни кучайтириш зарурлигини таъкидлашмоқда.