Режалаштирилган нотинчликлар билан гирифтор бўлиб қолган Ироқ
Сўнгги уч ҳафта ичида Ироқ хавфсизлик бўйича бир нечта йирик воқеаларга гувоҳ бўлдиким, энг сўнгги воқеалар душанба куни кечқурун Бағдод шаҳридаги Садр шаҳрида содир бўлди.
Американинг тажовузкор қирувчи самолётлари 29 июн куни Ироқ ва Сурия ўртасидаги муштарак чегараларда жойлашган Ҳашдуш-Шаъбий қаршилик гуруҳининг позицияларини бомбардимон қилди. Бу ҳарбий тажовуз оқибатида Ҳашдуш-Шаъбий кучлари орасида тўрт нафар шаҳодатга етди ва бир қатор ҳарбийлар ярадор бўлишди. Америкалик расмийлар ушбу жиноятни оқлаш учун Ҳашдуш-Шаъбийга қилинган ҳарбий ҳужум аслида "ўзини ҳимоя қилиш" мақсадида уюштирилди,-деб иддао қилишди.

12 июл куни Зи Қор вилояти маркази Носириядаги Ал-Ҳусейн касалхонасида ёнғин содир бўлиб, 124 киши ҳалок бўлди ва ўнлаб одамлар жароҳат олди. 19 июл душанба куни кечқурун Бағдод шаҳридаги Садр шаҳрида портлаш бўлиб, 35 киши ҳалок бўлди ва 60 киши жароҳат олди. Тахминан уч ҳафта олдин Бағдоднинг Садр шаҳрида "Ал-Маҳобис" бозорида портлаш содир бўлди ва 15 киши жароҳат олди. Бундан ташқари электр минорасида олдиндан режалаштирилган портлаш Ироқда сўнгги ҳафталарда юз берган бошқа хавфсизлик муаммо бўлди.
Бу нотинчликлар бир нечта муҳим фикрларни ўз ичига олади.
Биринчи нуқта шундан иборатким, хавфсизлик ўзгаришларини кузатиш ва уларнинг бир-бири билан уйғунлиги ушбу тадбирларнинг мақсадга мувофиқлиги ва режалаштирилганлигидан далолат беради. Бу масаланинг мақсад билан амалга оширилган белгиларидан бири тинч аҳолини нишонга олишдан иборатдир. Ал-Ҳусейн касалхонаси ва Садр шаҳридаги портлаш қурбонларининнг барчаси Ироқнинг ноҳарбий аҳолиси ҳисобланишади.
Бошқа нуқта шундаки, агарчи ИШИД террористик гуруҳи электр тармоғи ва Садр шаҳарчасида содир этилган портлаш масъулиятини ўз зиммасига олмаган бўлса-да, аммо бу портлашда баъзи ички нуфузли томонлар ва хорижий экстремистларнинг роли жуда аниқ бўлиб тублади ва бу мақсад билан амалга оширилган нотинчликларнинг белгисидир.
Учинчи муҳим масала шундаки, ИШИД террорчи гуруҳи бу потлашларни содир этиш ва Ироқни нотинчликларга юзмаюз этиш билан Ироқда мағлубиятининг жойини қоплашни хоҳлайди. Армия ва Ҳашдуш-Шаъбий охирга ойлар давомида ИШИД террористик гуруҳига оғир зарбалар берди ва бу гуруҳ Ироқда қандайдир таҳқирланди.

Шу муносабат билан Ироқ қуролли кучларининг бош қўмондони ва бош вазири Мустафо Ал-Козимий Садр шаҳарчасидаги портлашга аксиламал кўрсатиб, терроризм ва уша даврдаги хорижитлар бизнинг қаҳрамон қуролли кучларимиздан олган ҳужумлари натижасида ўзларининг оёққа тура олмаганликларини исботладилар ва гуноҳсиз одамларни мақсадсиз ўлдириш усулини қўлладилар,-деб эълон қилди.
Тўртинчи масала шундаки, Ироқдаги ноҳарбий маконлар, соғлиқни сақлаш марказларида портлаш содир этиш ва электр тармоқларини портлашдан асосий мақсад ушбу мамлакат бўйлаб нотинчликларни ижод этишдан иборатдир. Террористлар ва уларнинг ички ва ташқи ҳомийлари кенг кўламда нотинчликларни ижод этиш билан Ироқ халқини яна хиёбонларга олиб чиқиб, ушбу мамлакатнинг сиёсий ва хавфсизлик саҳнаси, айниқса Ироқ парламент сайловлари арафасида ва 10 октябрга белгиланган парламент сайловларига нотинчликларни келтириб чиқаришни мақсад қилган.
Ироқ бош вазири Мустафо Ал-Козимий бу ҳақда жиноятчилар ўзларининг умидсиз ҳаракатлари билан тартибсизлик ва нотинчликларни келтириб чиқаришни истайдилар,-деб айтди.
Якуний нуқта шунлким, Сўнгги ҳафталардаги нотинчликлар ва тинч аҳолини қурбон этиш Ироқда ҳукумат кучсизлигини кўрсатмоқда ва бу заифлик сўнгги хавфсизлик сабаблари олдида пассив амал қилишига олиб келди. Ироқ ҳукуматининг Бу нотинчликларга асиламал кўрсатиши ҳозирча тергов ўтказиш ва бир нечта тергов қўмиталарини тузиш билан чекланиб қолди. Сайлов масаласи билан гирифтор бўлиб қолиш ҳам бунга сабаб бўлиши мумкин. Шу сабабли ушбу нотинчлик Ироқда давом этишини кутиш мумкин.