Қирғизистоннинг Эрон билан савдо ҳажмининг сезиларли ўсиши
Савдо ҳажмини кенгайтириш бўйича Бишкек ва Теҳрон расмийларининг қабул қилган қарори натижасида Қирғизистон расмийлари икки томонлама савдо ҳажмининг ўсиши ҳақида хабар берди.
Шу муносабат билан Қирғизистон молия вазирининг ўринбосари Шаршакиф Ойдин Эрон билан ушбу мамлакатнинг молиявий айирабошлашини охирги йиллар давомида тўрт бараварга ошган деб баҳолади. Қирғизистон молия вазирининг ўринбосари Эрон ва Қирғизистон йирик ширкатларнинг намояндалари билан ўтказилган савдо йиғилишида, охирги йилларда Эрон ва Қирғизистон ўртасидаги тавар айирабошлаши тўрт баравардан кенгроқ ўсди,-деб айтди.
Бу йиғилишда Қирғизистон ҳунармандлар ва тадбиркорлар иттифоқи президенти Данил Аброев шундай деди: "Эрон билан ўзаро алоқаларни кенгайтириш учун керакли шароитни яратишга тайёрмиз".
Эрон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айирбошлаш қийматининг ўсиши икки мамлакат расмийлари икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлашга қатъий қарор қилганликларидан далолат беради. Аввалроқ 2019йил 27октябрда савдо алоқаларини кенгайтириш мақсадида Эрон ва Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлат, шу жумладан Қирғизистон ўртасида вақтинчалик имтиёзли битим имзоланган эди.
Ушбу ҳужжат имзоланганидан бери Эроннинг аъзо давлатлар, шу жумладан Қирғизистон билан савдо ҳажми ошди. Бу шуни англатадики, агар ҳамкорлик учун асослар ва баъзи бир савдо афзалликлари мавжуд бўлса, Эроннинг Евроосиё Иттифоқига аъзо давлатлар билан иқтисодий ҳамкорлиги ўсишни давом этади. Ҳеч шубҳа йўққи, иқтисодий ва савдо ҳамкорлиги маданий ва ижтимоий ҳузурисиз мумкин эмас.
Аслида, Эроннинг Қирғизистондаги маданий ва ижтимоий мавқеи икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг кенгайиши ва ўсишига замин яратиши мумкин. Бироқ, Марказий Осиё масалалари бўйича баъзи экспертлар ўзаро ҳамкорлик тўғрисида пессимистик қарашларга эга. Масалан, иқтисодий масалалар бўйича таниқли қозоқ мутахассиси Дониёр Куз Назаров қуйидагиларга ишонади. "Эрон Марказий Осиё минтақасидаги мамлакатлар билан мадакний ва ижтимоий ҳамкорликка катта сармоя киритмайди, чунки унинг минтақада минимал манфаатлари бор."
Кўриниб тўрибдики, Эроннинг Марказий Осиё мамлакатларидаги иштироки кўплаб маданий, тарихий ва диний ўхшашликлардан ташқари ҳозирги вазъиятда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Шубҳасиз ИШИД террорчи гуруҳ ва бошқа террористик гуруҳлар сингари такфирий-террористик оқимларнинг моҳиятини очиб бериш учун оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш зарур ва муқаррар.
ИШИД террорчи гуруҳига қарши курашишда етакчи давлат бўлган Қирғизистонда ҳам ҳанўзгача тўлиқ фойдаланилмаган имкониятлар. Шубҳасиз, Эрон бу борада Қирғизистон ва бошқа Марказий Осиё мамлакатларига ёрдам бериши мумкин.
Ўз-ўзидан равшанки, Эрон Совет Иттифоқи қулаганидан кейин биринчилардан бўлиб Қирғизистон мустақиллигини тан олди ва кўп ўтмай мамлакатлар билан расмий алоқаларни ўрнатди.
Қирғизистон Эронда Эрон цивилизациясининг маданий соҳаси сифатида қараладиган Марказий Осиёдаги бешта республикадан биридир. Эрон ва Қирғизистоннинг тарихи бир-бири билан чамбарчасб боғлиқ ва икки мамлакат расмийлари иқтисодий ва савдо ҳамкорлигини кенгайтириш орқали икки давлат ўртасидаги муносабатларга ушбу маънавий алоқани тиклашга ҳаракат қилмоқдалар.