июл 27, 2021 10:23 Asia/Tashkent
  • Cамолётнинг юки оғирлиги сабаб қолдирилган рейс йўловчилари сарсон бўлмоқда (фотожамланма)

Қарши халқаро аэропортидан Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига учиши керак бўлган самолёт юки оғирлиги сабаб рейс қолдирди.

Таъкидланишича, Қаршидан Санкт-Петербургга йўл олиши керак бўлган самолёт бугун, 27 июль куни соат 05:20 да ҳавога кўтарилиши керак бўлган.

«Бироқ кўп йўловчиларга билет сотилгани ва кам сиғимли самолёт келгани боис йўловчилар ва йўловчиларнинг юки самолётга оғирлик қилмоқда. Шу боис россиялик учувчи учишдан бош тортмоқда», — дейди муаммо ҳақида хабар берган йўловчилардан бири Дилшод Хуррамов.

Йўловчининг маълумот беришича, аэропорт ходимлари йўловчиларга самолётга чиқишни, юки оғир бўлса-да, самолёт манзилга кетишини маълум қилган. Бироқ россиялик учувчи бу ҳолатда учмаслигини, хавфли эканини билдирган.

Ёрлиқ