август 15, 2021 19:03 Asia/Tashkent
  • Толибон Россия ва Марказий Осиё давлатлари билан музокара ўтказди

 Толибон Афғонистоннинг турли ҳудудларида тез ҳаракатланиб, мамлакатнинг кўплаб шаҳарларини эгаллаб олган бир шароитда Қатар пойтахти Доҳада Толибон вакилларининг Россия, Ўзбекистон ва Туркманистон билан учрашуви бўлиб ўтди.

 Россия, Туркманистон ва Ўзбекистон вакиллари Толибоннинг Қатардаги вакили билан учрашиб, Афғонистондаги сўнгги ички воқеаларни муҳокама қилишди.

Толибон матбуот котиби Забиҳулла Мужоҳиднинг айтишича, Толибон раҳбари Мулла Абдул Ғани Бародар Қатарда, Туркманистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Вафо Хӯжаев ва Ўзбекистон Президентининг Афғонистон ишлари бӯйича вакили Исматулла Иргашов билан биргаликда  Афғонистоннинг кейинги вазиятини муҳокама қилишган.

Толибон матбуот котиби Суҳайл Шоҳин ҳам твиттерда Мулла Абдул Ғани Бародар Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов билан гаплашганини ёзди.

Толибон билан Россия ва Марказий Осиё ўртасида давом этаётган музокаралар Афғонистоннинг минтақа учун аҳамиятини ва урушнинг қўшни давлатларга салбий таъсирини кўрсатади.

Аввалроқ Толибон вакиллари Теҳронга бориб, Эрон расмийлари билан Афғонистондаги ички вазиятни муҳокама қилишган эди. Бу музокаралардан мақсад Афғонистонга қўшни ҳукуматлар вакилларини тинчлик ўрнатишга ва бу давлатлар билан дўстона муносабатларни сақлаб қолишларига ишонтиришдир.

Шу муносабат билан Тожикистон Мудофаа вазири Шерали Мирзо Тожикистоннинг "Хатлон" вилоятидаги "Ҳарб майдон" полигонида бӯлиб ӯтган Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон қўшма уч томонлама машғулотлари якунида деди: "Сўнгги йилларда Афғонистондаги вазиятни Тожикистон ҳукумати экспертлари томонидан таҳлил қилиш шуни кўрсатдики, минтақадаги вазият кўп жиҳатдан мамлакатдаги ҳарбий-сиёсий вазиятга боғлиқ.Афғонистонда юз берадиган ҳар қандай воқеа нафақат минтақага, балки бутун Евросиёга салбий таъсир кўрсатади".

Афғонистон  ички ӯзгаришларининг қўшни давлатларга катта таъсиридан ташқари, Толибоннинг зудлик билан ҳаракатланиб, янги -янги шаҳарларни қӯлга киритиши  масаласи ноаниқликларни келтириб чиқарди.

Гап шундаки, Ашраф Ғани ҳукумати амалдорларининг афғон халқига нисбатан адолатсизлиги, ҳукуматнинг коррупцияси ва самарасизлиги афғон халқининг ҳукуматдан кӯра  Толибонга бўлган ишончини оширди.

Қолаверса, АҚШнинг Ашраф Ғани ҳукуматига хиёнати бу давлатга ва Америка ҳукумат амалдорларига ишониб бўлмаслигини яна бир бор исботлади.

Ўтмишда Кобул расмийлари Қўшма Штатларга катта ишонч билдиришган ва ҳатто бир неча бор Вашингтон маъмурияти манфаатларини кўзлаб минтақа ҳукуматлари ва халқларига қарши чиқишган, .

Афғонистонлик бир қатор сиёсий ва ҳарбий мутахассисларга кўра, сўнгги кунларда тез суръатлар билан силжиш Толибон ишончини кучайтирди ва ҳукумат кучларини заифлаштирди.

Афғонистоннинг кўплаб шаҳарлари ҳатто уруш ва қаршиликларсиз ҳам қулаб тушишининг сабаблари шу.

Бу воқеалардан сўнг Афғонистоннинг Қочқинлар ишлари бӯйича собиқ вазири ва Афғонистон сиёсий масалалари бўйича эксперт  Саййид Ҳусайн Олами Балхий шундай деди:

"Энди Толибон вилоят марказларини ўз назоратига олганидан сўнг, Қўшма Штатлар Толибоннинг бу иши уларнинг берган ваъдаси ва Афғонистон масаласининг сиёсий ечимига қарши эканлигини айтмоқда". 

Афғонистонлик сиёсатчи, шунингдек, АҚШ президенти Жо Байденнинг сўнгги сўзларини ҳазилга қиёслаб, шундай деди:

"Байден ҳозирги вазиятда  ўқитилган афғон ҳарбий кучлари тажовузкор билан курашиши кераклигини айтганда, бу кўпроқ ҳазилга ўхшайди".

Бироқ, Кобул ҳукумати амалдорларининг, айниқса Афғонистон президентининг, баъзи қўшни давлатларга нисбатан нотўғри муносабати Кобул ҳукуматининг минтақавий қўллаб -қувватлашдан маҳрум қолишига олиб келди.

  • Шу билан бирга, Толибон вакиллари қўшни давлатлар расмийлари билан учрашиб,  диний эътиқодларидаги баъзи ўзгаришларга урғу беришди ва қўшни давлатлар ва халқаро институтларни ўтмишдаги хатоларни такрорламасликларига ишонтиришди.

Минтақавий давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг Толибон ваъдаларига ишонишининг асосий сабабларидан бири, толиблар Афғонистон шаҳарларига кириши билан,  одамларга, айниқса, шиаларга, ҳукумат биноларига ва халқаро ташкилотларга алоқадор жойларга зарар етказмаганидир.

Ёрлиқ