Ӯвон кўли 
(last modified Sun, 12 Sep 2021 18:54:04 GMT )
сентябр 12, 2021 23:54 Asia/Tashkent
  • Ӯвон кўли 

Aламут марвариди сифатида танилган бу кўл, ушбу минтақадаги табиат муъжизаларидан бири бўлиб, Қазвиннинг диққатга сазовор жойларидан бири -- тарихий Aламут қалъаси ёнида жойлашган.

Эрон шимоли-ғарбидаги Қазвин шаҳридан 75 км шимоли-шарқда, минтақадаги энг катта ва энг гўзал кўл - Ўвон кўли жойлашган. Бу кўл Эрон табиий мероси рўйхатида саксон тўққизинчи табиий мерос сифатида қайд этилган. Aламут марвариди сифатида танилган бу кўл, ушбу минтақадаги табиат муъжизаларидан бири бўлиб, Қазвиннинг диққатга сазовор жойларидан бири -- тарихий Aламут қалъаси ёнида жойлашган.

Эроннинг ажойиб кўлларидан бири ҳақида батафсил маълумотга эга бўлиш учун, бугун бизга ҳамроҳлик қилинг.

Эронда 28 та табиий кўл мавжуд бўлиб, улардан 10таси жуда чиройли ва ажойиб кўллар, улардан бири Ўвон, Қазвиндан 75 км узоқликда, тоғли ҳудудда жойлашган. Ўзига хос жойлашуви туфайли, кўл денгиз сатҳидан 1815 метр баландликда, табиатни севувчилар учун ажойиб манзарани ҳосил қилган. Aгар сиз бу кўлга юқоридан қарасангиз,  ўсимликларнинг ўртасида жойлашган кўлни кўрасиз.  Ушбу ажойиб кўл Ўвон деб аталиб, унинг луғавий маъноси  "сув тўпланадиган жой" деган мазмунга эга. Кўлнинг майдони етмиш минг квадрат метрдан ошади ва энг узун қисмида узунлиги 325 метр, кенглиги 275 метрга етади. Ғаввос гуруҳларининг текшириш натижалари шуни кўрсатадики, кўлнинг энг чуқур жойи жануби-шарқда жойлашган бўлиб, етти метрга яқиндир.

Бу кўлнинг суви унинг тубида жойлашган кичик булоқлардан ташкил топади, бироқ булоқлар билан бирга, ёғингарчилик ҳам сув тўпланишига таъсир кўрсатади. Кўл суви атрофдаги қишлоқларга кичик сой кўринишида етиб келади ва ундан маҳаллий деҳқонлар фойдаланади. Ўвон кўлининг суви ширин, лекин ичишга яроқсиз. Унинг энг чуқур қисмидаги ҳарорат тахминан селсий бўйича йигирма уч даража. Шунингдек, кўлнинг туби  лой ва чўкиндиларга тўла бўлиб, унинг тубида ёпишқоқ ҳолатни яратади ва сув остида бир метрдан камроқ масофада кўриш майдонини ҳосил қилади. Шу сабабли, Ўвон кўлида сузиш тақиқланган ва бу сайёҳлар учун хавфли фаолият ҳисобланади.

Ӯвон кӯлининг ёзги кӯриниши

Бу кўл қандай пайдо бўлганлиги ҳақида турли фикрлар мавжуд. Баъзилар Ўвон кўли тахминан 500 йил олдин кўчки натижасида пайдо бўлган деб ҳисоблашади. Бошқалар эса, Ўвон кўли  Каспий денгизи каби каттароқ кўлнинг қолдиғи, деб ҳисоблайдилар. Ушбу тахминга кўра, кўл вақт ўтиши билан кичрайиб кетган, ҳатто Қазвин номини ҳам, Каспий сўзининг  ўзгарган шакли деб тушунтирувчилар бор.

Ўвон кўли ёзда табиатни севувчиларнинг дам оладиган жойи ва кузда оққушлар, ғозлар, ўрдаклар каби кўчиб юрувчи қушларнинг бошпанаси, қишда эса  унинг юзаси музлаб қолганлиги сабабли муз чанғиси учун мос келади. Минтақанинг бошқа жозибали имкониятларига сирасига унинг ёввойи ҳаётини  киритиш мумкин. Aтрофда тоғ эчкилари, қўнғир айиқлар, тулкилар, шақоллар, бўрилар ва ёввойи мушуклар, бургут, каклик, лочин, бойқуш,  чағалай каби қушларни учратиш мумкин. Ўвон кўлида лосос ва сазан каби балиқлар ҳам бор. Кўлда ўсимликлар борлиги сабабли унда ўрдакбалиқ  деб номланган балиқ тури ҳам мавжуд.

Ӯвон кӯлида балиқ овлаш

Кўл четида, атрофдаги тоғларда тол, олма, олхўри, гилос, қарағай, фандуқ ва ёнғоқ каби дарахтлар бор. Aлбатта, минтақанинг ўсимликлари астрагалус, қизилмия ва артишокни ҳам ўз ичига олади. Кўлдан узоқлашиб,  унинг сув манбаига яқинлашсангиз, ўт ва дуккакли ўсимликларнинг турларини кўришингиз мумкин. Кўлдаги ўсимликлар орасида биз сувдаги "қамиш қутиси" ва сув ва вилкаларга ботирилган хушбўй ўсимликлар ҳақида гапиришимиз мумкин, улар  ўрдак балиқлари каби балиқларни кўпайтириш учун қулай муҳит яратади.


Ован кўли кузда.
 
Баҳорда Ўвон кўли ва унинг табиати икки баробар гўзал, ёзда эса бу сайёҳлар учун қизиқарли дам олиш масканидир. Ёқимли об-ҳаводан баҳраманд бўлиш учун бу кўлга ташриф буюришнинг олтин вақти баҳорнинг иккинчи ойидан кузнинг биринчи ойигачадир.

Кўл баландликда ва тоғ этагида жойлашганлиги сабабли, кўлнинг иқлими қишда ва кузда жуда совуқ бўлади.Куз ва қишда кўл атрофидаги ҳаво ҳарорати жуда паст, баъзан эса селсий бўйича -20 даражагача тушади. Ҳатто баҳор ва ёзда ҳам кечалар баъзан нолдан паст бўлади. Шу сабабли, бу кўл атрофида дам олишни режалаштирган табиат ихлосмандлари ёнида иссиқ ва муносиб кийим бўлиши керак. Aлбатта, Aламут мингтаси ва кўл яқинидаги қишлоқларда саёҳатчилар тунаб қолишлари мумкин бўлган бир нечта экодожлар мавжуд. Ўвон кўли экотизими сақланиб қолганлиги сабабли, бу ҳудудда ов қилиш тақиқланган ва бу кўлнинг ёввойи ҳаёти ва атроф -муҳитини сақлаб қолиш учун табиат ихлосмандларига бундай фаолият билан шуғулланмаслик тавсия этилади.
  
Ўвон кўли қиш мавсумида.