Эроннинг минтақавий иқтисодиётдаги ўрни (3)
Барча аъзоларга фойда келтирадиган кучли иқтисодий конвергенцияни яратиш ва мустаҳкамлаш учун зарур омилларни излаш керак. Иқтисодий ўсиш ва ривожланиш омилларидан бири бу аҳолидир.
"Жануби-Ғарбий Осиё минтақаси иқтисодиётида Эроннинг ўрни" туркумидан навбатдаги дастурни эътиборингизга ҳавола этамиз. Ушбу минтақа глобал қудрат пирамидасида етакчиликни таъминлаб берувчи минтақадир. Бу минтақада ҳукмронлик қила оладиган ҳар қандай куч хусусиятлари ва афзалликлари туфайли глобал қудрат пирамидасининг чўққисида бўлади. Йигирманчи асрнинг ўрталаридан бошлаб бу минтақа бутун дунё диққат марказида бўлиб, дунёнинг стратегик, иқтисодий, сиёсий ва маданий жиҳатдан энг муҳим минтақаларидан бирига айланди. Aфсуски, Жануби-Ғарбий Осиё минтақаси мамлакатларидаги ўтган аср тарихи шуни кўрсатадики, бу минтақа турли сиёсий кескинликлар ва ҳарбий тўқнашувлар маркази бўлган. Вужудга келган можароларда, асосан унинг аҳолиси ҳеч қандай рол ўйнамади. Лекин алданиб, билиб -билмай, қудратли ва ҳукмрон давлатлар ўйинига киришди. Натижада Жануби-Ғарбий Осиё минтақасидаги инфратузилмалар вайрон бўлди ва мамлакатлар иқтисодий ва маданий қолоқликка юз тутди. Бугунги кунда минтақа аҳолисининг турмуш даражасини яхшилаш учун ушбу минтақа давлатлари ўртасида кучли иқтисодий иттифоқнинг мавжуд бўлиши зарур. Бунга эришиш аста-секин минтақадаги ҳукуматлар ва давлатлар ўртасида бошқа соҳаларда ҳам катта интеграция ва бирлашувга олиб келиши мумкин.
Барча аъзоларга фойда келтирадиган кучли иқтисодий конвергенцияни яратиш ва мустаҳкамлаш учун зарур омилларни излаш керак. Иқтисодий ўсиш ва ривожланиш омилларидан бири бу аҳолидир. Aҳоли тузилиши, таркиби ва тарқалиши бўйича мамлакатнинг миллий салоҳияти, ҳарбий ва иқтисодий асослари таркибий қисмларидан биридир. Моддий ресурслар (ерости ва ерусти), техник воситалар, ҳарбий куч ва ҳатто ернинг ўзи, аҳоли омили билангина маъно касб этади. Aҳоли сони ва сифати жиҳатидан минтақа яхши салоҳиятга эга бўлса, ушбу минтақада ўсиш ва иқтисодий фаровонлик учун замин шаклланади.

Узоқ вақт давомида дунёнинг нуфузли илмий марказларида, аҳолини назорат қилиш ва уни камайтириш орқали мамлакатнинг ўсиши ва ривожланиши учун режалаштирилган иқтисодий мақсадларга эришиш мумкинлиги айтилган. Aммо сўнгги бир неча ўн йилликлар мобайнида жаҳонга машҳур баъзи иқтисодчилар ўз назарияларида, аҳоли ўсиши иқтисодий фаровонликнинг муҳим омили эканлигини исботладилар. 1970 йилда иқтисодиёт бўйича Нобел мукофоти совриндори Пол Самуелсон ўз мақоласида иқтисодиётнинг ҳаракатчанлиги ва ривожланишининг энг яхши омили "туғилиш даражаси" эканлигини исботлади. Иқтисодиёт бўйича 2006 йилги Нобел мукофоти лауреати Эдмунд Фелпс томонидан таклиф этилган "ўсишнинг олтин қоидаси" назарияси, иқтисодий ўсиш ва аҳоли ўсиши ўртасидаги аниқ боғлиқликни кўрсатади. Назарияда иқтисодий ўсиш аҳоли ўсиш суръатларига бевосита тобе эканлиги исботлаб берилган. Бу назария Морис Алла (1961), Эвин (1956) ва Меад (1961) каби бошқа иқтисодчилар томонидан тасдиқланган. Иқтисодчилар ҳозирда, инсон ва аҳоли сони ҳақида гапириб, ўсиш моделларида туғилиш даражасини иқтисодий ўсишнинг ҳаракатлантирувчи ва етакчи омили деб ҳисоблашади.
Дунё аҳолисининг 5% дан ортиғи Жануби-Ғарбий Осиё минтақасида яшайди ва араб, форс, турк ва курд каби турли этник ва ирқлардан иборат. Бу минтақадаги давлатлар орасида 200 миллиондан зиёд аҳолиси бўлган Покистон ва ҳар бири 80 миллиондан ортиқ аҳолиси бўлган Эрон ва Туркия каби давлатлар, Жануби-Ғарбий Осиё минтақасида энг кўп аҳоли яшайдиган давлатлар қаторига киради. Баҳрайн ва Қатар каби баъзи давлатлар, минтақадаги аҳолиси энг кам бўлган давлатлар ҳисобланади. Умуман олганда, Жануби-Ғарбий Осиё аҳолисининг ўзи минтақа иқтисодиёти учун кучдир.
Покистон, Aфғонистон ва Тожикистон каби минтақа мамлакатларининг кўпчилигида, аҳолининг ўртача ёши 25 ёшдан кичик ва аҳоли сонининг ўсиши, ҳатто баъзи мамлакатларда секин суръатда бўлса ҳам, давом этмоқда. Ёш ишчи кучининг мавжудлиги Жануби-Ғарбий Осиё иқтисодиёти учун потенциал рақобатдош устунликдир.
Эрон иқтисодиётининг кучли томонларидан бири унинг салоҳиятли кадрлари, малакали мутахассисларидир. 5 миллиондан ортиқ ёшлар университетларда турли босқичларда таҳсил олмоқда. Эрон, Туркия, Миср, Покистон ва Малайзия илмий даражага эга бўлиш ва изланиш бўйича минтақадаги илғор давлатлардир.
Жануби-Ғарбий Осиёнинг баъзи мамлакатларида ёшларнинг катта фоизи таълим олмаганлиги ёки яхши университетларда ўқимаганлигини эътибордан четда қолдирмаслик керак. Бу гуруҳга таълим сармоясини жалб қилиш орқали, уларни қишлоқ хўжалиги ва саноат каби иқтисодиётнинг турли соҳаларига йўналтириш, иқтисодий параметрларга ижобий таъсир кўрсатиши мумкин. Натижада ишлаб чиқариш ва даромаднинг ошиши орқали аҳолининг турмуш даражаси яхшиланади. Масалан, бу географик ҳудудда аҳолининг катта қисми қишлоқларда яшайди. Глобал тадқиқотлар натижаларига кўра, 2030 йилга қадар ақлли қишлоқ хўжалиги, қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришда асосий омил бўлади. ФAО га кўра, кейинги 40 йил ичида озиқ-овқат хавфсизлигининг 90 фоизи қишлоқ хўжалиги соҳасидаги тадқиқотлар ва изланишларга боғлиқ. Қишлоқ хўжалиги ва чорвачиликда ҳар хил ақлли технологиялар ва қурилмалар ишлаб чиқарилади ва секин-аста бозорга кириб келади. Уларнинг ясалиши, ишлатилиши ва таъмирланиши малакали, инновацион ва интеллектуал ишчи кучини талаб қилади.

Бугунги кунда жаҳон иқтисодиёти ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ илм-фанга асосланган. Товар ва хизматлар ишлаб чиқаришда илм-фан ва билимларнинг қўлланилиши биз яшаётган асрнинг ўзига хос хусусияти бўлиб, уни ахборот асри (билимга асосланган иқтисод) деб аташади. Бу асрда қишлоқ хўжалигида ҳам, саноатда ҳам анъанавий шаклда эмас, балки иқтисодиётнинг турли соҳаларида, жумладан қишлоқ хўжалиги ва саноатда янги ғояларни яратадиган ва жамият фаровонлигини оширадиган билим ва кўникмаларга эътибор қаратилади. Дарҳақиқат, айнан шу билим, иқтисодий бойлик ва ишлаб чиқаришнинг асосий манбаи ҳисобланади. Иқтисодий тараққиётнинг учинчи босқичи сифатида танилган бу иқтисодиётда билимли, малакали, ижодий ва инновацион кадрлар асосий рол ўйнайди. Aҳолиси кўп бўлган мамлакатлар, товар ва хизматлар ишлаб чиқаришда кўпроқ малакали ва интеллектуал ишчи кучига эгалар. Мамлакат аҳолиси қанчалик кўп бўлса, интелектуал ва ижодий одамлар кўпайиши эҳтимоли шунча катта. Бу ишчи кучи билимга асосланган компаниялар мақсадларида ишлатилиши мумкин.
Жануби-Ғарбий Осиё географиясидаги мамлакатлар, ижодкор ва малакали ишчиларни тайёрлаш бўйича мулоҳазали, узоқни кўзлаган ва тўғри сиёсат юритиш орқали, ўз асри қолоқликларидан қисқа вақт ичида қутулиш имкониятига эгалар. Билимга асосланган иқтисодиётда янги технологияларнинг тез ўзгаришига мослашиш учун аҳолининг ёш кўрсаткичлари жуда муҳимдир. Жануби-Ғарбий Осиё минтақаси мамлакатлари аҳолисининг аксарияти ёшлар эканлиги, бу мамлакатларнинг турли соҳаларда, шу жумладан билимга асосланган иқтисодиёт ва товарлар ҳамда хизматлар ишлаб чиқаришдаги жуда муҳим салоҳиятидир.
- Буни билган Исломий Инқилобнинг Муаззам Раҳбари оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари ёшларни, айниқса, олий маълумотли ва истеъдодли ёшларни илоҳий қимматбаҳо совғалар деб атадилар ва уларнинг ҳар бир мамлакат тараққиётидаги ўрни ва таъсирини таъкидлаб, "истеъдодли ёшлар ва мамлакат илмий салоҳиятини қўллаб-қувватлашда охирга нафасимгача лоқайдлик қилмайман", дейдилар.
Бугунги кунда Эронда 5 мингдан зиёд билимга асосланган компаниялар ва 6000та стартаплар, саноат, қишлоқ хўжалиги, атроф-муҳит ва туризмнинг турли соҳаларида фаолият юритади ва ўз маҳсулотларини турли мамлакатларга, жумладан Ироқ, Aфғонистон ва Сурия каби минтақа давлатларига экспорт қилади.
Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (WIPO) маълумотларига кўра, 2019 йилда даромадлар бўйича гуруҳ мамлакатлари рейтингида Эрон Глобал инновацион индексида 13-ўринни эгаллади ва Марказий ва Жанубий Осиёдаги иккинчи инновацион иқтисодиёт деб тан олинди.