Сусан чилчароғ дашти
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i65672-Сусан_чилчароғ_дашти
Музлик даврига бориб тақаладиган Эрон шимолидаги гўзаллиги туфайли тилларда достон бўлган Ҳиркон ўрмонларида  ўзига хос ўсимлик ва ҳайвонот турлари мавжуд. Эронга хос бўлган ва Эроннинг фақат бир қисмида учрайдиган бу махсус ўсимликлардан бири - Гилон вилоятининг Домош даштида ўсувчи Сусан чилчароғ гулидир.
(last modified 2021-09-30T20:07:43+00:00 )
сентябр 28, 2021 23:29 Asia/Tashkent
  • Сусан чилчароғ дашти

Музлик даврига бориб тақаладиган Эрон шимолидаги гўзаллиги туфайли тилларда достон бўлган Ҳиркон ўрмонларида  ўзига хос ўсимлик ва ҳайвонот турлари мавжуд. Эронга хос бўлган ва Эроннинг фақат бир қисмида учрайдиган бу махсус ўсимликлардан бири - Гилон вилоятининг Домош даштида ўсувчи Сусан чилчароғ гулидир.

Бу дашт Эроннинг энг гўзал табиий ҳудудларидан бири ҳисобланади ва вегетация даврида Сусан чилчароғ ҳар йили кўплаб маҳаллий ва хорижий сайёҳларни қабул қилади. Бу ажойиб текислик ва Сусан чилчароғ ўсимлиги ҳақида кўпроқ билиш учун бугунги дастурда  бизга ҳамроҳлик қилинг.

Сусан чилчароғ ўсадиган жой  Домош қишлоғи - Гилон вилоятида ва Эрон шимолидаги Албурз тоғ тизмасида жойлашган. Бу қишлоқ Рудбор шаҳрининг жануби-шарқида жойлашган. Осмон яқинида, яшил ўрмоннинг кенг бағрига ястаниб, гўзал тоққа суяниб олган. Ҳар фаслда у сайёҳларни ва табиат  ихлосмандларини ўзининг гўзал табиий ландшафтидан ташқари,  баҳор охиридан ёз бошигача даштни буркаб олган Сусан чилчароғ гуллари билан кутиб олади.

Сусан чилчароғ ёки оқ нилуфар, Эрон платосининг эксклюзив ўсимликларидан бири бўлиб, баҳорнинг охирги кунларида ўзининг гўзал гулларини кўрсатади. 6000 квадрат метр майдонга эга бўлган бу гулнинг яшаш муҳити 1976 йилда миллий табиий ёдгорлик сифатида рўйхатга киритилган. Бу нодир гул дунёнинг фақатгина 2 қисмида ўсишини билиб қўйганингиз маъқул: Гилон вилоятининг Домош қишлоғи ва Озарбайжон Республикасининг Ланкарон ҳудудида. Домош  муҳитининг баландлиги 1750 дан 2000 метргача, ҳаво ҳарорати ва ўртача йиллик ёғингарчилик мос равишда 10 даража Селсий ва 450 мм. Бу минтақа мўътадил ярим намли иқлимга эга.

Сусан чилчароғ гули

Бинафша, бир неча турдаги сархис ўсимлиги, қоқи гули ва ёввойи ёнча - бу ҳудуддаги ўсимликларнинг бир қисмидир. лекин Сусан чилчароғ  гулларининг ҳайратланарли улуғворлиги ва гўзаллиги ҳар йили табиат шайдоларини ҳудудга жалб қилувчи диққатга сазовор жиҳатдир. Чилчароғ нилуфари - 50-150 см гача ўсадиган, чидамли ўсимлик. Бу ўсимлик қора Нилуфар турларидан бири бўлиб, унинг сариқ гулли пиёзи тухум шаклида ва диаметри 5-7 см га етади, улар кўп қисмларга бўлинади. Ўсимликнинг пояси кучли ва текис, барглари тик, четида майда туклари бор.

Бу ўсимлик йилига бир марта, фақат июн ойининг охири ва июл ойининг бошларида ўсади, шунинг учун кўпчилик уни йилнинг шу вақтида кўришни хоҳлайди. Сусан чилчароғ гули ламел симметрияга эга ва ўлчами 13 см га етадиган пояга бириктирилган. Уларнинг гуллари остидаги барглари учли. Унинг 6 та баргчаси кучли шаклланган ва диаметри 4 дан 6 см гача бўлган нилуфар ёки тожга ўхшайди.

Сусан чилчароғ гули

Сусан чилчароғ гулининг ранги одатда оқ, учи яшил, гулчанглари эса оч қизил рангда. Бу гулнинг уруғ пўсти, тескари тухумга ўхшайди, тахминан олти бурчакли бўлиб, узунлиги 3 - 4,5 см, кенглиги 2,5 - 3,5 см. Бу гул тахминан 2100 метр баландликда ўсади ва у ерда ўсиши учун сув ўтказувчан тупроқ ёнида қуруқ ва қуёшли муҳит керак. Гул уруғлари ёзнинг охирига келиб етилади, агар эрта йиғиб олинса,  униб чиқиши кечикади. Чилчароғ  кўп кўпаймайди, шунинг учун вақт ўтиши билан у йўқолиб кетиш хавфи остида қолмоқда ва бу масала бугунги кунда кўплаб экологларни ташвишга солмоқда.

Сусан чилчароғ гули

 Сусан чилчароғнинг гуллаш даврида Домош текислиги атрофида ажойиб байрам ўтказилади. Маҳаллий аҳоли чиройли маҳаллий либосларда қатнашади ва махсус маросимларни хурсандчилик билан ўтказади. Гиле Марди кураши, арқон тортиш, ўтин рақси (ёғоч рақси) - ўша кунда энг машҳур ўйинлардан ҳисобланади. Шу кунларда маҳаллий бозорлар ҳам ташкил қилинади, қамиш, танбук, танбур, скрипка ва сантур чолғулари ҳамроҳлигида қувноқ қўшиқлар ва қишлоқнинг ёқимли қўшиқлари Сусан чилчароғ фестивалига ўзига хос жўшқинлик бахш этади.

Агар сиз  ҳудудга бу гулни кўриш учун саёҳат қилмоқчи бўлсангиз, шуни билишингиз керакки, бу гул тури бутунлай ёввойи  бўлиб, уни иссиқхонада кўпайтириш жуда қийин, фақат табиат уни кўпайтира олади. Шундай қилиб, уйда Сусан чилчароғ бўлиши умидида, бу ўсимликни узиб олманг ва уйга олиб кетманг. Чунки бу ҳаракат билан фақат уни йўқ қиласиз ва сиз уни уйда сақлай олмайсиз. 

Сусан чилчароғ гули

Бугунги кунда, бу қишлоқда сайёҳлик авж олгани сабабли, сиз яшашга яроқли маҳаллий уйларни топишингиз мумкин. Албатта, бу уйларнинг сони унчалик кўп эмас ва ҳар сафар Домош қишлоғига борганингизда маҳаллий уйлардан турар жой топишингизга кафолат берилмайди. Аммо кўплаб табиат ихлосмандлари бу қишлоқнинг яшил табиатида ва Сусан чилчароғнинг ватанида чодир тикишни ва осмон остида ушбу ҳудудда тунаб қолишни афзал кўришади.