Хитой ва Тайван ўртасида кескинлик кучаймоқда
Хабарлар Хитой ва Тайван ороли ўртасидаги зиддиятнинг кучайишда давом этаётганини кўрсатмоқда. Ушбу орол мудофаа вазирининг сўзларига кўра, бундай зиддият сўнгги 40 йил ичида мисли кўрилмаган ҳисобланади.
Тайван оролининг ҳаво мудофааси зонасида Хитой ҳарбий самолётларининг парвози, гарчи ўтмишда ҳам юз берган бўлса-да, лекин охирги ҳафтада бу самолётларнинг парвози ўнлаб баравар кӯпайгани Тайван расмийларини хавотирга солмоқда.
Пекин ҳукумати ватанининг ажралмас қисми деб ҳисоблайдиган Тайван ва Хитой ўртасидаги зиддиятларнинг кучайишига келсак, Тайванда ички омиллар, шунингдек, халқаро аралашув муҳим ва таъсирли рол ўйнайди. Гарчи Хитой ҳукумати Тайван оролидаги мустақил партия сифатида ҳукмрон бўлган Демократик партияга нисбатан бағрикенглик сиёсатини олиб борган бўлса-да, радикал ва миллатчилик гуруҳлари мустақиллик эълон қилиш ҳаракатларини кучайтирар экан, Хитой ҳукумати воқеаларга сезгир бўлиб қолган. Хитой Тайван ороллари расмийларини агар улар мустақиллик эълон қилишса, Пекин ҳарбий вариантдан фойдаланишга мажбур бўлиши мумкинлиги ҳақида бир неча бор огоҳлантирган. Шубҳасиз, шунинг учун Тайванда ҳеч бир гуруҳ ёки сиёсий ҳаракат ўз кучини кўрсатишга ёки Хитойга қарши мустақиллик эълон қилишга журъат эта олмайди. Шунинг учун ҳам Ғарб сиёсий доиралари, айниқса АҚШ, Хитойга қарши курашиш ва Тайван муаммосига аралашиш сиёсатида оролдаги радикал ва мустақиллик тарафдорларини қўзғатмоқда ва қўллаб-қувватламоқда.
Сиёсатшунос Катрин Вунгнинг фикрича:
Хитой Тайванга босимни кучайтирмоқда, лекин бу Пекиннинг Вашингтон билан муносабатларига ҳам таъсир қилиши мумкин. Бироқ, Хитой Тайван миллатчиларининг ўсишига йўл қўймайди.
Сиёсий доиралар нуқтаи назаридан, Хитой ҳукумати учун АҚШ ва Буюк Британиянинг Тайван бўғозидаги ҳарбий ҳаракатлари Тайван оролидаги мустақиллик тарафдорлари ташвишидан кўра кўпроқ провокациондир. Қўшма Штатлар ва Британия бу минтақага кетма-кет ҳарбий кемалар юбориб, Тайван бўғозидан ўтмоқда ва Шарқий Осиё минтақасида ҳарбийлашувни кучайтирмоқда. Айни пайтда, Тайван оролига АҚШнинг миллиардлаб долларлик илғор қурол-яроғ ва ҳарбий техникасини сотиши, Хитой нуқтаи назаридан Вашингтоннинг ягона Хитой келишувини бузишга уриниш ҳисобланади. Хитой ҳукуматига кўра, бу ҳаракат Тайванда мустақиллик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш ва Хитой билан Тайван ўртасида қарама-қаршилик илузиясини яратишга қаратилган. Пайшанба куни Wалл Стреет Журнали АҚШнинг Тайван қўшинларини ҳарбий тайёргарликдан ўтказгани ҳақидаги ҳисоботи Тайван бўғозидаги ҳарбий қарама-қаршилик ҳолатини янада кучайтириши мумкин.
Хитойлик ҳарбий эксперт Санг Чжонг Пиннинг фикрича, Хитой армияси АҚШ томонидан тақдим этилган Тайван зенит-ракета комплексини йўқ қилиш учун жанговар самолётларини юборишдан олдин баллистик ракеталардан фойдаланади.
Нима бўлганда ҳам, АҚШнинг умумий сиёсати Хитойни ушлаб туриш ва унинг иқтисодий ўсишини давом эттиришига йўл қўймасликдир. Шунда Хитой АҚШнинг глобал гегемонлигини ўз фойдасига ўзгартира олмайди. Қолаверса, АҚШнинг Афғонистондаги мағлубияти ва Хитойнинг бу мамлакатда ўз таъсирини ва иштирокини ошириш учун интилиши ҳам АҚШни Хитойни Тайванда содир бўлаётган воқеалар билан банд қилиб қўйиш учун кўпроқ ҳаракат қилишга ундамоқда. Қўшма Штатлар, Британия ва Австралия ўртасида ушбу мамлакатга атом сув ости кемаларини қуришда ёрдам бериш тўғрисидаги битимнинг имзоланиши эса, Хитойни қуролланиш пойгасига мажбурлаш ва молиявий ресурсларининг катта қисмини ҳарбий соҳага йўналтириш орқали иқтисодий масалаларнинг кейинги ўсишини олдини олиш учун амалга оширилмоқда.