Қандаҳордаги шиа масжидида портлаш
Жума куни Қандаҳордаги Имом Боргоҳ номи билан машҳур Биби Фотима масжидида содир бўлган иккита портлашда ўнлаб ибодат қилувчилар шаҳид бўлди ва 100 га яқин киши яраланди. Бу Афғонистонда охирги бир ҳафта ичида шиа масжидида содир этилган иккинчи портлаш.
Ўтган жума куни Қундуз шаҳридаги шиа масжидида юз берган портлашда ҳам юзлаб одамлар ҳалок бўлди ва яраланди. Бугунги портлаш Толибон Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритгач, Қундуз терактидан кейин бундай жиноятлар такрорланмаслигини ваъда қилган пайтга тўғри келяпти. Ушбу гуруҳ расмийлари Қундуздаги портлашдан сўнг афғон халқининг, айниқса, шиаларнинг хавфсизлигини таъминлашга қодирга эканликларини таъкидлаган эдилар. Толибон ҳам Афғонистоннинг олдинги ҳукумати даврида шундай қонли ҳужумларни уюштирар эди. Энди эса, Толибоннинг рақиблари бўлмиш ИШИД террорчилик гуруҳи номи остида фаолият юритаётган гуруҳлар ушбу гуруҳ ва Афғонистон халқига қарши ҳаракат қилмоқда. Бу шуни англатадики, толиблар бундай ҳужумларни қандай амалга оширишни яхши билишади ва уларни бемалол бошқара оладилар. Демак, шиа масжидида бундай террорчилик ҳаракатларининг такрорланиши шубҳали.
Франсуз сиёсий мутахассиси Франс Элиаснинг фикрича:
Яқин келажакда Афғонистон хавфсизлиги учун аниқ қиёфани тасаввур қилиш қийин. Худди Қўшма Штатлар Афғонистондаги йигирма йилдан кейин муваффақиятсизликка учраганидек. Шу боис, Афғонистон инқирозининг ягона ечими - миллий келишув.
Террорчи гуруҳлар ҳозирда Толибоннинг хавфсизлик қобилиятига рахна сола олганганликлари учун, бу портлаш Қандаҳорда содир бўлди. Бу шаҳар Толибоннинг анъанавий таянчи ҳисобланади ва Қандаҳордаги шиаларни ўлдирган террорчилик ҳаракати толибонни нафақат обрўси жиҳатидан ташвишга солиб қўйди. Балки, террорчилар Толибон базасини нишонга олиш қобилиятига эга эканликларини амалда кўрсатдилар ва бу ҳолат ушбу шаҳар аҳолисини ҳам хавотирга солиши мумкин. Шундай экан, муҳим савол шуки, Толибон гуруҳи ўтган ҳафта, яъни Қундуздаги терактдан сўнг, афғон халқининг хавфсизлигини таъминлаш учун қандай хавфсизлик ва тегишли чораларни кўрди? Гарчи Толибон шиаларни ўлдиришда пассив позицияни эгаллаган бўлса-да, шубҳасиз, террорчилар хавфсизлик бўшлиқларидан фойдаланиб, барча афғонларнинг ҳаётини хавф солмоқда.
Сингапурдаги Ражарат халқаро тадқиқотлар институти тадқиқотчиси Абдулбосит бундай дейди:
Афғонистонда терактларнинг давом этаётгани шуни кўрсатадики, ҳеч бир гуруҳ танҳо ўзи бу мамлакатда хавфсизликни таъминлай олмайди ёки Афғонистонда ҳокимият монополиясини даъво қила олмайди. Шунинг учун, ҳозирда Толибон янада оғир аҳволда.
Қандай бўлмасин, ҳозирда Толибон террорчилик жиноятларини қоралаши, Ашраф Ғани президентлиги даврида Толибон ва бошқа зўравон гуруҳлар томонидан содир этилган ва собиқ ҳукумат амалдорлари томонидан қораланган қонли воқеаларни такрорлашдир. Шу сабабли, толиблар инклюзив ҳукумат тузишга ва барча этник ва диний имкониятлардан фойдаланишга ҳаракат қилмагунча, аввалги ҳукумат разведка агентликларининг қолдиқлари одамларни ўлдиришда давом этиши эҳтимолдан узоқ эмас. Афғонистонда диний урушни қўзғатиш минтақавий ва халқаро миқёсда катта эътибор билан кузатилаётганини ҳисобга олсак, террорчилар Толибон уларни тақдирига унчалик эътибо эмас деб ўйлайдиган шиа жамоасини нишонга олмоқда.