Теҳрон, Афғонистонга қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирлари саммитига мезбонлик қилмоқда
(last modified Wed, 27 Oct 2021 10:09:48 GMT )
октябр 27, 2021 15:09 Asia/Tashkent
  • Теҳрон, Афғонистонга қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирлари саммитига мезбонлик қилмоқда
    Теҳрон, Афғонистонга қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирлари саммитига мезбонлик қилмоқда

Теҳронда 27-октябр, чоршанба куни Афғонистонга қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирларининг ушбу мамлакатдаги воқеаларни муҳокама қилиш учун иккинчи йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Учрашув таркибий шаклда (виртуал ва шахсан) ўтказилади ва унда Эрон, Хитой, Покистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон, шунингдек, Россия ташқи ишлар вазирлари иштирок этаяпти.

Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён 8-сентябр куни Покистон мезбонлик қилган Афғонистонга қўшни олти давлат ташқи ишлар вазирларининг биринчи йиғилишида Эрон афғонлараро музокараларни олға силжитиш учун барча ресурсларини беришга тайёрлигини маълум қилди.

Афғонистон қўшниларининг биринчи учрашувининг якуний баёнотида афғон халқи бу мамлакат келажагини белгилаши кераклиги таъкидланган. Афғонистондаги охирги воқеалар ҳам бунинг  ҳарбий йўл билан ечими йўқлигини, Афғонистонда мамлакатдаги барча этник гуруҳлар иштирокида кенг қамровли сиёсий тузилма барпо этиш зарурлигини яна бир бор исботлади.

Афғонистонда Толибон ҳокимият тепасида экан, мамлакат минтақанинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва хавфсизлик соҳаларига, жумладан қўшни давлатларга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган муҳим воқеалар саҳнасига айланди. Шунга кўра, Эрон Ислом Жумҳурияти Афғонистон қўшниларидан бири сифатида ушбу мамлакатда тинчлик жараёнига кўмаклашиш учун минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашга катта аҳамият беради.

Шу муносабат билан Эрон Ислом Жумҳурияти Ташқи ишлар вазири ҳамкасблари, жумладан Қатар, Уммон, Туркия, Покистон, Индонезия ташқи ишлар вазирлари, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби билан телефон орқали маслаҳатлашувлар ўтказиб, Афғонистонда намозхонлар портлатилиши бўйича ўз хавотирларини  билдирди.

 

Афғонистондаги долзарб долзарб масалалардан бири ИШИДнинг қайта тикланиш хавфи бўлиб, Исломий инқилоб муаззам раҳбари 24-октябр куни бўлиб ўтган “Ислом бирлиги” конференсиясида таъкидлаган эдилар: "Яқинда Афғонистон масжидларида мусулмонлар ва намозхонларга қарши содир бўлган ваҳшиёна ва аянчли портлашлар ИШИД томонидан амалга оширилган портлашлар қаторига киради ва америкаликлар ИШИДни ўзларини яратганини очиқ таъкидлаганлар."

Айни пайтда, Эрон Ислом Жумҳурияти афғон қочқинларининг янги тўлқини билан юзма-юз келмоқда. АҚШнинг бир томонлама ва зулмкор санкциялари туфайли Эрон учун иқтисодий муаммолар юзага келган бир вазиятда халқаро ҳамжамият буни бошқариш ва қочқинларнинг эҳтиёжларини қондириш. учун зарур ёрдам кўрсатиши зарур. 

Шубҳасиз; Теҳроннинг Афғонистонга қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирларини қабул қилиши ҳам Афғонистон тарихидаги барча муҳим ва ҳал қилувчи даврларда Эрон Ислом Жумҳуриятининг ушбу мамлакат халқини қўллаб-қувватлаганидан далолатдир. Эрон, шунингдек, Афғонистоннинг ҳозирги сиёсий ва хавфсизлик муаммоларини ҳал этилишини, барча томонларнинг афғонлараро мулоқот орқали ва чет эл аралашувисиз барча этник ва диний гуруҳлар иштирокида инклюзив ҳукумат тузишга уриниши деб билади.