Эроннинг минтақа иқтисодиётдаги ўрни (13)
(last modified Sat, 30 Oct 2021 17:02:35 GMT )
октябр 30, 2021 22:02 Asia/Tashkent
  • Эроннинг минтақа иқтисодиётдаги ўрни (13)

Янги жаҳон иқтисодиётининг асосий хусусияти минтақавий яқинлашув бўлиб, ривожланиш ва тараққиёт иқтисодий таъсир ва ўзаро боғлиқликка таянади.

Бугун биз жаҳон иқтисодиёти тез ўзгариб бораётган даврда яшаяпмиз. Ғарбдан Шарққа капитал ва технология оқими Ғарбнинг иқтисодий қудратига қарши курашаётган ривожланаётган иқтисодиётларнинг пайдо бўлишига олиб келди. Ўтган йили (2020) эълон қилинган Блоомберг Иқтисодий таҳлилига кўра, Ғарбдаги ривожланган давлатларда мавжуд бўлган, Иккинчи жаҳон урушидан кейинги  иқтисодий барқарорлик тугаяпти. Шунга кўра, дунёда иқтисодий муҳитни ўз фойдасига ўзгартирадиган янги супер кучлар пайдо бўлмоқда ва пайдо бўлади.

Янги жаҳон иқтисодиётининг асосий хусусияти минтақавий яқинлашув бўлиб, ривожланиш ва тараққиёт иқтисодий таъсир ва ўзаро боғлиқликка таянади. Статистик маълумотлар шуни кўрсатадики, жами жаҳон савдосининг қарийб 70% минтақавий биржалар ва қўшни давлатлар билан боғлиқ. Бошқача қилиб айтганда, қитъалараро транспорт ва савдо объектларининг сезиларли даражада ўсишига қарамай, трансмиллий корпорацияларни шакллантириш ва бир неча давлатлар ўртасида қўшма саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришга қарамай, ҳали ҳам эски иқтисодий анъана сақланиб қолмоқда. Бу эса қўшнилар ўртасида минтақавий савдо-иқтисодий ҳамкорликни сақлаб қолишидир. Минтақавий яқинлашув деганда минтақада жойлашган мамлакатларнинг турли иқтисодий, сиёсий, илмий, ҳарбий ва ... соҳалардаги иштироки ва ҳамкорлиги тушунилади. Иқтисодиёт соҳасида минтақавий келишувлар аъзо мамлакатларда технологиялар трансфери, сармоя киритиш ва ишлаб чиқариш тармоқларини яратиш учун йўл очиши мумкин. Бу мамлакатларнинг ўсиши ва ривожланишини тезлаштиради, одамларнинг турмуш сифати, фаровонлиги ва даромадини оширади. Шунингдек, бу ишсизлик, инфляция, очлик ва қашшоқлик каби иқтисодий инқирозларга қарши курашишнинг самарали усули ҳисобланади. Барча ҳамкорлик ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлардан мақсад – ишбилармонлик истеъдодларининг ўсиши ва гуллаб-яшнаши, бойликни адолатли тақсимлаш, халқнинг олға силжиши ва ўзининг тақдирида иштирок этишидир. Европа Иттифоқи, АСЕАН, НАФТА ва бошқа иқтисодий блокларларни шакллантириш фалсафаси бир-бирининг ресурслари ва кучидан фойда олишдир. Муваффақиятли минтақавий бирлашмаларга Шанхай келишуви ҳам киради. Ҳозирги вақтда иқтисодий ва савдо ҳамкорлиги нуқтаи назаридан Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг умумий иқтисодий ҳажми қарийб 20 триллион долларни ташкил этади. Бу унинг ташкил этилишининг бошидаги (1996 йил)га нисбатан 13 баробардан ортиқдир. Мазкур муассасанинг умумий ташқи савдо ҳажми 6,6 триллион долларга етди, бу 20 йил аввалгига нисбатан 100 баробар кўпдир. Йирик бирлашмалардан ташқари, манфаати муштарак бўлган турли мамлакатлар ўртасида ўнлаб кичик ва янги ташкил этилган иттифоқлар мавжуд. Жаҳон савдо ташкилоти маълумотларига кўра, дунёнинг турли мамлакатлари ўртасида 300 дан ортиқ икки томонлама ёки кўп томонлама савдо шартномалари тузилган.

Жануби-ғарбий Осиё ҳозирда кенг қамровли минтақавий иттифоққа эга бўлмаган дунёдаги ягона минтақадир. Ушбу географик ҳудудда яшовчи одамлар, афсуски, бой табиий ресурслар, стратегик жойлашувга ва жаҳон савдоси учун муҳим сув йўлларига эга бўлишига қарамай, камбағал иқтисодиётга эга. Жануби-ғарбий Осиё ўсиш ва ривожланиш учун катта ички имкониятларга эга. Жануби-ғарбий Осиё аҳолисининг 90 фоиздан ортиғи мусулмонлардир. Бу минтақа дунёдаги илк сивилизация марказларидан бири ва ислом сивилизациясининг юрагидир. Ушбу муҳим маънавий капиталдан ташқари, минтақадаги аксарият мамлакатлар табиий ресурсларга бой. Қайта тикланадиган энергиядан фойдаланишнинг ортиши ва янги нефт ва газ ишлаб чиқарувчиларнинг пайдо бўлишига қарамай, Жануби-Ғарбий Осиёдаги мавжуд энергия ресурслари ҳали ҳам жаҳон иқтисодиёти учун ҳаётий аҳамиятга эга.

Дунё нефт заҳираларининг 2/3 қисми ва газ заҳираларининг 1/3 қисми Жануби-Ғарбий Осиёда жойлашган. Фосфат, уран, хром, темир рудаси, кўмир, мис, қўрғошин, рух, калий, бромит, кобалт, қурилиш тошлари ва латерит каби минерал ресурслар Ислом мамлакатларида сезиларли миқдорда аниқланган.

Инсоният сивилизацияси тарихи давомида Жануби-Ғарбий Осиё минтақаси денгиз транспорти орқали бизнес ва тижоратни амалга ошириш учун муҳим ва ҳаётий минтақа бўлиб келган. У Осиё, Европа ва Африканинг туташган жойида жойлашган. Жаҳон савдосида асосий ўтиш жойлари бўлган Ҳормуз бўғози, Дарданел, Босфор ва Боб ал-Мандеб каби муҳим сув йўллари бу минтақада жойлашган. Шунингдек, минтақанинг айрим мамлакатларида қулай иқлим ва унумдор қишлоқ хўжалиги ерларининг мавжудлиги Жануби-Ғарбий Осиёни дунёдаги асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилардан бирига айлантирган.

Мавжуд имкониятларни ҳисобга олган ҳолда, минтақа давлатлари ўзларининг ялпи ички маҳсулоти ва иқтисодий қудратини ошириш учун минтақавий савдога нисбатан қиёсий устунлик тамойилидан фойдаланишлари мумкин. Бу қувватлар минтақа тараққиётига замин яратиши мумкин. Минтақанинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда иттифоқ тузиш зарурат ва бундай ҳаракатнинг зарурий шарти минтақа ҳукуматлари ўртасидаги сиёсий муносабатларнинг яқинлигидир. Эрон Ислом Жумҳурияти ташқи сиёсатининг устувор йўналиши қўшнилар билан яхши қўшничилик ва мамлакатларнинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишни мустаҳкамлашдан иборат бўлиб, минтақа давлатлари ўртасида ҳамкорлик ва ўзаро ҳамфикрлик учун замин яратиш орқали гуллаб-яшнаган, ривожланган ва трансминтақавий қудратлардан эркин бўлган минтақани яратиш мумкин. Минтақавий савдога эътибор қаратиш ва қўшнилар билан иқтисодий алмашинувни мустаҳкамлаш Эрон Ислом Жумҳурияти ташқи савдосининг устувор йўналишларидан биридир.  Ислом Жумҳурияти жами 15 давлат билан қуруқлик ва сув чегарасига эга. Эрон еттита давлат: Покистон, Афғонистон, Туркия, Ироқ, Арманистон, Озарбайжон ва Туркманистон билан қуруқликдан чегарадош. Шунингдек, Форс кўрфази, Уммон денгизи ва Каспий денгизи орқали саккиз давлат: Қувайт, Қатар, Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрайн, Уммон, Саудия Арабистони, Россия ва Қозоғистон билан боғланган. Иқтисодий экспертларнинг фикрича, Эрон Ислом Жумҳуриятининг маҳсулот ва хизматлар ишлаб чиқариш қуввати минтақадаги 1,2 триллион долларлик бозорнинг саккиздан бир қисмидан (150 миллиард доллар) ортиғини таъминлай олади. Эроннинг қўшни мамлакатларга экспорт товарлари жуда хилма-хилдир. Эрон ва унинг қўшнилари ўртасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари, саноат, нефт-кимё, фармацевтика, тўқимачилик, туризм ва тиббий туризм, ҳунармандчилик, маиший техника ва ёнғоқлар каби турли соҳаларда, шунингдек, конверсия саноати каби савдо айирбошлаш имкониятлари мавжуд. Эроннинг техник ва муҳандислик хизматлари электр энергияси, телекоммуникация, тупроқ, сув, конверсия саноати, қишлоқ хўжалиги ва иссиқхоналар, чорвачилик ва паррандачилик, қайта тикланадиган энергия манбалари, балиқчилик ва аквакултура, тиббиёт буюмлари ва асбоб-ускуналар ва бошқалар каби кенг доирани қамраб олади. Ҳозиргача минтақадаги турли мамлакатлар Ўзбекистон, Арманистон, Покистон, Тожикистон, Сурия, Ироқ, Афғонистон, Грузия, Озарбайжон Республикаси, Қозоғистон ва Туркманистон ва бошқалар Эроннинг техник-муҳандислик хизматларидан фойдаланади.

Эрон дунёнинг бир қанча ҳудудларига туташ минтақада жойлашган кам сонли давлатлардан биридир ва бу унинг стратегик аҳамиятини оширади. Эрон Ислом Жумҳурияти бир вақтнинг ўзида Форс кўрфази, Ғарбий Осиё, Марказий Осиё, Кавказ ва Ҳиндистон яримороли каби минтақаларнинг бешта тизимида жойлашган. Бундан ташқари, Эроннинг Осиё, Европа ва Африка ўртасида кўприк сифатидаги транзит мавқеи ҳамда Форс кўрфази ва Ҳинд океанининг илиқ ва очиқ сувларига чиқиш имконияти уни минтақадаги давлатларнинг ўзаро боғланишида ҳал қилувчи мавқега айлантирди.

Аҳолиси 500 миллиондан ортиқ бўлган Жануби-Ғарбий Осиё давлатлари ўзаро иқтисодий қарамлик орқали ўз хавфсизлигини ошириши ва минтақавий конвергенцияга эришилган тақдирда, баъзи қийинчиликларга қарамай, иқтисодий яқинлашувдан унумли фойдаланиши мумкин. Эрон, Туркия, Саудия Арабистони, Миср ва Ироқ каби давлатлар кичикроқ БАА, Қатар ва Уммон давлатлари билан бир қаторда низоларни ҳал қилиш ва халқаро сиёсатда муносиб ўрин эгаллаш учун тўғри йўл тутиши мумкин. Глобаллашув жадаллашиб бораётган дунёда минтақалар халқаро тизим ва глобал иқтисодиётнинг янги ўйинчилари сифатида таъсирчан кучга эга бўлади.

 

Эроннинг минтақа иқтисодиётидаги ўрни (12)

Ёрлиқ