4 ғарб давлати раҳбарларининг ядровий битим ҳақидаги экстравагант баёноти
Тўрт давлат, АҚШ, Британия, Франсия ва Германия етакчилари шанба куни Италия пойтахти Римда Г20 саммити доирасида учрашиб, Эрон ва БМТ Хавфсизлик кенгашини муҳокама қилгандан сўнг қўшма баёнот беришди. Улар Теҳрон ва Вашингтоннинг ядровий келишувга қайтишига йўл очиш учун Эронни яхши ният билан ядровий музокараларни давом эттиришга чақиришди.
Тўрт томонлама баёнотда АҚШнинг ядровий келишувдан бир томонлама чиқиши ва Европанинг Теҳрон олдидаги мажбуриятларига жавобан пассивлиги давом этаётгани ҳақида битта ҳам сўз айтмай, қуйидагича иддио қилинган:"Биз Эрон ҳеч қачон ядро қуролини ишлаб чиқа олмаслиги ёки қўлга кирита олмаслигини таъминлашга қатъий қароримизни билдирдик ва ўсиб бораётган ташвишимиз бўйича фикр алмашдик"
Ноябр ойида Эрон ва Европа Иттифоқи Вена музокараларининг еттинчи турини ўтказиш бўйича сўзлашувлар олиб бораётган бир пайтда АҚШ ва Европа учлигининг қўшма баёноти Ғарбнинг Эронни ҳарбий ядровий фаолиятда айблаб, психологик ва ташвиқот муҳитини яратиш ниятидан далолат беради. Уларнинг мақсади бўлажак музокаралар чоғида ўзларининг улкан талабларини, яъни ядровий чекловларни кенгайтириш ва узайтириш ҳамда ядродан ташқари масалаларни, хусусан, Эроннинг ракета салоҳияти ва минтақавий сиёсатини қамраб олишдир. Ғарбнинг тўртта давлати етакчилари, хусусан, АҚШ президенти Жо Байден ҳозирда ядровий битим боши берк кўчага кириб қолишига Вашингтон айбдор эканини унутган кўринади. АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп 2018 йилнинг май ойида Қўшма Штатлар ядровий битимдан бир томонлама чиқиб кетганини ва Эронга ўз ноқонуний талабларини қабул қилишга мажбурлаш учун Теҳронга қарши максимал босим кампанияси доирасида мисли кўрилмаган санкцияларни жорий қилганини эълон қилди. Трамп ядровий битимни сақлаб қолиш учун берилган ҳар қандай лойиҳани рад этган эди.
Жо Байден Трамп ядровий битимни тарк этиб, хатога йўл қўйганини ва АҚШ миллий манфаатларига қарши йўл тутганини, бу эса Қўшма Штатларни янада яккалаб қўйганини тан олди. Бироқ, амалда, 2021 йил январ ойида ўз ҳукмронлиги бошланганидан бери Байден Эронга қарши максимал босим сиёсатини олиб боришда давом этди ва қайси ҳукумат ядровий битимдан чиқиб кетишга ваъда берганини эслатиб ўтмасдан, Америка битимга қайтиши расмий Теҳроннинг ҳатти-ҳаракатига боғлиқ эканлигини таъкидлади. Байден ҳукумати ҳаттоки Эронга қарши янги санкциялар жорий қилган.
Европаликлар 2018-йилнинг май ойида АҚШ ядровий битимдан бир томонлама чиқиб кетганидан кейин, ушбу битимдаги ўз мажбуриятларини бажариш ва АҚШнинг Эронга қарши бир томонлама санкциялари таъсирини камайтириш учун ҳеч қандай самарали чора кўрмадилар. Улар номигагина ядровий шартномада қолишди ва шунинг учун қандайдир маънода Эрон олдида қарздорлар. Европа учлиги АҚШ босими ва сиёсий ирода йўқлиги сабабли ўз мажбуриятларини, айниқса, Эрон билан “Инстех” номли молиявий ва савдо алоқалари механизмини самарали амалга оширишдан бош тортишди.
Европа давлатларининг ядровий битим бандларига мувофиқ беш босқичда ҳаракацизлигига жавобан, Эрон битим бўйича ўз мажбуриятларини қисқартирди ва уран захираларини кўпайтириш, бойитиш даражасини ошириш ва янги центрифугаларнинг ишлашини ўз ичига олган битимдан ташқаридаги чораларни кўрди. Теҳрон, шунингдек, мамлакат парламенти қарорига мувофиқ, Қўшимча протоколнинг ихтиёрий бажарилишини тўхтатди. Бироқ, бу ҳаракатларнинг барчаси АҚШнинг душманона ҳаракатларига ва Европаликларнинг ўз мажбуриятларини бажаришдаги ҳаракацизлигига шунчаки муносабатдир.
Сиёсий эксперт Ҳасан Беҳештипур шундай дейди: “Европаликлар ядровий битимдан воз кеча олмайдилар, улар бир натижага келишга интилмоқда, асосий муаммо эса АҚШда”.
Ҳозир Ғарбликлар ҳаракат қиладиган вақт, шунинг учун вақтни беҳуда ўтказиб, мантиқсиз ва битимга қўшимча талаблар қўйиш ўрнига, ядровий битимни жонлантириш ва санкцияларни бекор қилиш мақсадида Вена музокараларини давом эттиришлари керак. Албатта, АҚШнинг Эронга нисбатан бир томонлама санкциялари бекор қилинган тақдирда, Теҳрон ўз мажбуриятларини қайтадан бажаришга тайёр бўлади.