Эрон музейларига саёҳат (4)
Эрон миллий заргарлик буюмлари хазинаси
Эрон миллий заргарлик музейи Теҳронда жойлашган дунёдаги энг гўзал музейлардан биридир.
Эрон миллий заргарлик буюмлари хазинаси бўлмиш Эрон заргарлик музейи аслида Эрон Марказий банки ертўласида жойлашган катта сейфдир. Музей 1960 йилда қурилган бўлиб, унинг эшиклари тарих ва заргарлик буюмларига қизиқувчилар учун очиқ.
Миллий заргарлик буюмлари хазинаси ўз қалбида турли даврларга оид жуда қимматли тарихий ашёларни сақлайди. Музейдаги аксарият ашёлар Сафавийлар, Афшорийлар, Қожарлар ва Паҳлавийлар даврларига тегишли. Ҳар бирида кўплаб эшитишга арзигулик ажойиб ва тарихий ҳикоялар мавжуд бўлган асарлар. Бугун улар кўплаб асрлик саргузаштлардан сўнг ушбу музейда дам олишмоқда.
Ушбу музейдаги барча жавоҳирлар қимматли, аммо улардан баъзилари шубҳасиз машҳурроқ. Буларга “Дарёйи Нур олмоси”, “Тахти хуршид ё Тахти товус”, “тахти Нодирий”, “коррейи алмос нишон”, “Нодир ридоси” ва бошқалар киради.
Дарёйи Нур олмоси (Нур денгизи олмоси) дунёдаги энг машҳур олмослардан бири бўлиб, унинг номи ҳар доим Кўҳи нур олмоси (Нур тоғи олмоси) билан бирга келади. Нодиршоҳ Афшор бу қимматбаҳо тошларни ўз юриши пайтида Ҳиндистондан олиб келган. Аммо иккаласидан фақат биттаси, яни Дарёйи Нур олмоси бугунги кунда узоқ сафардан кейин ушбу хазинада сақланади ва Кўҳи нур олмоси эса ҳозирда Англия қироличаси тожини безаб турибди. Дарёйи Нур олмоси шафтоли рангга эга ва оғирлиги 182 карат. Ушбу олмос заргарлик рамкасига жойлаштирилган. Айримларнинг айтишича, бу олмос икки бўлакка бўлинган, иккинчи бўлак эса "Нур ал-Айн" деб номланган бўлиб, у Паҳлавийлар даврига оид ярим тожга ўрнатилган.
Бу музейнинг яна бир қимматли тарихий артифакти “Тахти товус” бўлиб, у Нодиршоҳ Афшор ўзи билан олиб келган Тахти товусдан фарқ қилади. Нодиршоҳ вафотидан кейин, ҳинд Тахти товуси парча-парча бўлиб кетган ва ундан асар ҳам қолмаган. Аммо бу тахт Фатҳ Алишоҳ Қожар томонидан қурилган ва дастлаб Тахти Хуршид деб аталган ва кейинчалик Фатҳ Алишоҳ "Тавус Тож Ал-Давлаҳ" билан турмуш қурганидан кейин ушбу ном билан машҳур бўлган. Бу тахт хазинадаги ёғоч, олтин ва заргарлик буюмларидан ясалган ва тахтнинг юқори қисмига чиройли қуёш қўйилган.
Эрон заргарлик музейининг яна бир қимматли асари бўлган “Тахти Нодирий” ҳам Фатҳ Али Шоҳ томонидан ўзи билан саёҳатларда олиб юриши учун қурилган. Бу тахт 12 та алоҳида ёғочдан ясалган. Бу гўзал тахтнинг икки томонида иккита аждаҳо, биринчи зинапоя остида қоплон ва иккита товус бор, уларнинг ҳаммаси зарҳал қилинган ва қимматбаҳо тошлар билан безатилган.
Носириддин Шоҳ Қожар даврида 1912-йилда хазинадаги тиллалар билан ясалган ушбу музейнинг яна бир қимматли тарихий артифакти “коррейи алмос нишон”дир. Ушбу ер курраси шакли географик жиҳатдан мукаммал эмас, лекин унинг гўзаллиги эронлик ижодкорларнинг санъатини кўрсатади. Бу курра 34 килограмм олтин ва 3656 грамм заргарлик буюмларидан ясалган бўлиб, 51 366 дона олмос, зумрад ва ёқутлардан иборат.