Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 31 октябрь – 7 ноябрь кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
-
Ўзбекистон армияси ҳарбий салоҳият бўйича Марказий Осиёда энг қудратли деб топилди
- Танзила Норбоева ва Валентина Матвиенко Ўзбекистон—Россия алоқаларини мустаҳкамлаш масаласини муҳокама қилди
- Ўзбекистон Эроннинг Чобаҳор лойиҳасида қатнашишга интилмоқда
- Ўзбекистон Эрондан 30,3 миллион долларлик мева-сабзавот импорт қилиб, Эронга эса сабзавот ва мевалар экспорт қилмаган
-
Самарқандда ҳам «Ҳизб ут-Таҳрир»га аъзолари қўлга олинди
-
Шавкат Мирзиёевнинг инаугурация маросими бўлиб ўтди
***
Дунёнинг энг кучли армиялари қаторида Ўзбекистон 51 ўринни эгаллади. globalfirepower.com маълумотига асосан ўтган 2020 йилги натижасини бир поғона яхшилаган.
Ўзбекистон армиясини Ўрта Осиёда энг кучли деб ҳисоблайди, Қозоғистон – 61, Озарбайжон — 63, Туркманистон – 86, Қирғизистон – 93, Тожикистон – 99 ўринларни эгаллашди деб аниқлаган рейтинг тузувчилар
Ҳозирги кунда сиёсий вазият беқарор бўлиб турган Афғонистон 75 ўринда қайд этилган.
Рейтингда жами 140 мамлакат иштирок этди.
МДҲ мамалакатлари орасида Ўзбекистон Россия ва Украина ва Беларусдан кейин, тўртинчи ўринни эгаллади. Россия умужаҳон рейтингида иккинчи ўринни, Украина йигирма бешинчи ўринни, Бералусь эса эллигинчи ўринни эгаллаган.
Рейтинг тузишда 50 дан ортиқ турли фактлар ҳисобга олинган. Улар орасида ҳарбий хизматчилар сони, ҳарбий техника сони ва тури, иқтисодий имкониятлар ва мамлакатнинг жойлашган жойи ҳисобга олинган.
Маълумот учун, Global Firepower портали, 2006 йилдан бери дунёнинг 140 та давлат армияларини баҳолаб келади.
****
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева Россия Сенати раиси Валентина Матвиенко билан телефон орқали мулоқотида икки мамлакат алоқаларини мустакҳамлаш масласини муҳокма этилди.
Мулоқот чоғида томонлар парламентлараро муносабатлар, шунингдек, ўзаро ҳамкорликнинг янги йўналишларини қамраб оладиган Ўзбекистон ва Россия алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларига урғу берди деб хабар қилган Дарё сайти ўзбекистон парламенти маълумотига таяниб.
13—15 октябрь кунлари Санкт-Петербургда бўлиб ўтган учинчи Евросиё аёллар форуми якунлари ва россиялик сенаторларнинг Ўзбекистон Президенти сайловини кузатиш миссиялари таркибидаги, шу жумладан, МДҲ Парламентлараро ассамблеясидан халқаро кузатувчилар гуруҳидаги фаолияти якунлари муҳокама этилди.
Россиялик кузатувчиларнинг Ўзбекистон Президенти сайловида халқаро кузатувчи сифатида фаол иштирок этгани учун миннатдорлик билдирилди.
***
Ўзбекистон ҳукумати Эрон соҳилларидаги Чобаҳор портида асосий товарларни савдо қилиш ва транзит қилиш ҳамда очиқ сувларга чиқиш учун фойдаланишни режалаштирмоқда.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сиддиқов Тошкент давлати Эроннинг Мукрон соҳилларидаги Чобаҳор портидан қўшма тарзда фойдаланиши учун Эрон ва Ҳиндистон билан музокара олиб бораётганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон экспорт ва импортининг 80 фойизга яқини шимолий йўналиш, Марказий Осиё ва Россия орқали амалга оширилади ва Ўзбекистон учун Форс Кўрфазига чиқиши жуда аҳамиятлидир.
Бундан олдин ҳам Марказий Осиё халқаро институти вице-президенти Бахтиёр Мустафоев Жанубий ва Марказий Осиёни боғлаш бутун минтақада хавфсизлик, ҳамда терорризм ва эктремизмга қарши курашни яхшилаши учун янги эшикларни очади деб маълум қилганди.
Эроннинг Чобаҳор порти дунёдаги кўп аҳоли бўлган икки бозор яъне Ҳинд океани атрофидаги мамлакатлар /2 миллирад аҳолига эга/ ва 800 миллин аҳолиси бўлган Марказий Осиё, Кавказ ва Шарқий Европа минтақаларини бир бирига боғлайди ва энг хавфсиз йўналишлардандир.
Айни пайтда Чобаҳор порти йилига 15 миллион тоннагача юкларни ортиш ва тушириш учун стртегик инфратузлма ва ускуналарга эгадир.
***
Ўзбекистон жорий йилда Эрондан мева ва сабзавотлар импортини кескин оширди.
2021 йилнинг биринчи уч чорагида Эрон Ўзбекистонга 30,3 миллион долларлик мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб берди. 2020 йилнинг шу давридаги кўрсаткич эса 5,4 миллион долларга тенг бўлган.
Импорт ҳажмининг асосий ўсиши картошка сегментига тўғри келди. Ўзбекистон 17,6 миллион долларга 126,4 минг тонна Эрон картошкасини импорт қилган, аввалги мавсумларда эса Эрон картошкаси Ўзбекистонга етказиб берилмаган эди деб хабар қилган Кун сайти..
Картошкадан ташқари, Эрон Ўзбекистонга хурмо етказиб беришни ҳам кескин кўпайтирди - 5,4 баробар. 2021 йилнинг тўққиз ойида Ўзбекистонга 6,9 минг тоннадан ортиқ Эрон хурмоси олиб кирилди. Белгиланган даврда мамлакатга Эрон кивисини етказиб бериш ҳажми икки баробарга, писта - 60 фоизга, янги олма - 20 фоизга ва саримсоқпиёз 2,2 баробарга ошди.
Эрондан Ўзбекистонга етказиб берилаётган мева-сабзавот турлари кескин кенгайгани қайд этилган. Эрондан Ўзбекистонга сўнгги йилларда умуман олиб кирилмаган картошкадан ташқари, 2021 йилда қалампир, тарвуз, помидор, қовоқ, янги салат, сабзи, бодринг, бақлажон, майиз ва қуритилган сабзавотлар каби янги маҳсулотлар келтирилди. Бироқ, бу сабзавот ва меваларнинг импорти ҳажми нисбатан паст, қуритилган сабзавот ва қалампир эса 100 тоннадан ортиқ ҳажмда етказиб берилди.
Тескари йўналишда, яъни Ўзбекистондан Эронга сабзавот ва мевалар етказиб берилмаган.
****
Яқинда ДХХ Самарқанд вилоят бошқармаси ҳамда ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Самарқанд вилояти Ургут туманида яшовчи 5 нафар экстремистик ташкилоти аъзоларининг жиноий фаолиятига чек қўйди.
Ҳизб ут-Таҳрир диний экстремистик гуруҳ етакчиси 1993 йилда туғилган, Ургут туманида яшовчи Я.Ж. Telegram орқали «Ҳизб ут-Таҳрир» диний экстремистик ташкилотининг ғоявий раҳнамоси — 1980 йилда туғилган Қирғизистон фуқароси, М.Халдаров (лақаби Маҳмуд Абдулмўмин) билан боғланиб турган ҳамда унинг кўрсатмасига мувофиқ, «виртуал ҳалқа» ташкил этган деб хабр қилмоқда Дарё сайти..
Қолган 4 нафар жиноий шериклари билан бирга, Маҳмуд Абдулмўминнинг экстремистик мазмундаги видео, аудиороликларини мунтазам равишда кузатиб бориб, уларни яқинлари орасида тарқатиб келган.
Ҳозирда терговга қадар текширув тадбирлари олиб борилмоқда.
***
Ўзбекистон президентлик аайловида яна ғалаба қозонган Шавкат Мирзиёевнинг инаугурация маросими бугун -6 ноябрь куни бўлиб ўтди.
Шавкат Мирзиёевнинг инаугурация маросими Олий Мажлис Сенатининг Ислом Каримов шоҳкўчаси, 9-уй манзилида (Ташқи ишлар вазирлигининг собиқ бош қароргоҳи ўрнида) жойлашган янги биносида бўлиб ўтди.
Мажлисни Марказий сайлов комиссияси (МСК) раиси Зайниддин Низомхўжаев очиб берди. МСК раиси Ўзбекистоннинг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёевга Президент гувоҳномаси ва Марказий сайлов комиссиясининг шаҳодатномасини топширган.
Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Конституцияси ва Қуръони Каримга қўл қўйган ҳолда қасамёд қилди.