ноябр 14, 2021 12:52 Asia/Tashkent
  • Толибон Афғонистонда инклюзив ҳукумат борлигини даъво қилмоқда
    Толибон Афғонистонда инклюзив ҳукумат борлигини даъво қилмоқда

Афғонистонда инклюзив ҳукумат тузиш ҳақидаги глобал чақириқларни рад этиб, Толибон муваққат ҳукумати ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчиси шундай деди:Толибон ҳукумати кенг кўламли ва барча этник гуруҳларни ўз ичига олади.

Покистон стратегик тадқиқотлар институтига ташриф буюрган Толибон ташқи ишлар вазири Мавлавий Амир Хон Муттақий шундай деди:Халқаро ҳамжамият Толибонни ўз рақибларини кобинага киритишга мажбурламоқчи, бунинг иложи йўқ.

Толибон ташқи ишлар вазирлиги раҳбари қўшимча қилди: “Халқаро ҳамжамият ўзининг сиёсий мақсадлари учун инсон ҳуқуқлари ва инклюзив ҳукуматга урғу беришдан фойдаланмоқда”.

Амир Хон Муттақий Афғонистонда инклюзив ҳукумат мавжудлигини даъво қилган бир вазиятда бундай даъво на мамлакат ичида, на бошқа давлатлар ва халқаро институтлар томонидан ҳатто тасаввур қилиш қийин бўлган масала ҳисобланади.

Гарчи Толибон Афғонистонда ҳукмронлигининг дастлабки кунларидаёқ Афғонистонда инклюзив ҳукумат тузишга ваъда берган эди. Аммо Толибон ҳукумати вазирлари рўйхати эълон қилинганидан сўнг, бу одамлар деярли маълум бир этник гуруҳдан ва ўзига хос сиёсий муносабат билан тайинлангани маълум бўлди. Бошқа этник гуруҳлар афғон ҳукуматида муҳим рол ўйнамайди.

Муҳаммад Ашраф Ғани бошчилигидаги собиқ Афғонистон ҳукумати ағдарилганидан ва Толибон кучайганига қарийб тўрт ой ўтган бўлса-да, гуруҳ ҳали ҳам мамлакатни тўлиқ назорат қилмоқда ва Афғонистонда бошқа этник ва сиёсий гуруҳлар учун жой қолмаган.

15 август куни Толибон ҳокимиятни қайта қўлга киритганидан бери Афғонистонда инклюзив ҳукумат зарурлиги турли минтақавий ва халқаро учрашувлар, хусусан, Афғонистонга қўшни давлатлар саммитида таъкидланган.

Афғонистон масаласи бўйича Деҳлида етказилган саммит

 

Шу муносабат билан минтақадаги етти давлатнинг миллий хавфсизлик маслаҳатчилари ва котиблари ўтган ҳафта  Ню-Деҳлида бўлиб ўтган  саммитнинг якуний баёнотида барча афғонларни истайдиган очиқ ва инклюзив ҳукумат зарурлигини таъкидладилар.

Афғонистон ташқи ишлар вазирининг Афғонистонда барча этник гуруҳлардан иборат инклюзив ҳукумат мавжудлиги ҳақидаги сўзлари ушбу гуруҳ халқаро ҳамжамиятнинг бу мамлакатдаги турли миллатлар иштирокида ҳукумат тузиш истагига салбий муносабат эканлигини ва Толибон ҳаракатининг жорий стратегиясини давом эттирмоқчи эканлигини кўрсатади.

Бошқача қилиб айтганда, халқаро ҳамжамият Афғонистондаги амалдаги Толибон ҳукуматини ушбу мамлакатдаги барча ғояларнинг намоён бўлиши деб ҳисобламаса-да, бу гуруҳнинг юқори мансабдор шахслари Афғонистоннинг амалдаги ҳукуматини барча этник гуруҳлар мавжуд бўлган инклюзив ҳукумат сифатида кўришади

Толибон ҳаракати ва халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистоннинг амалдаги ҳукумати табиати ҳақидаги турлича қарашларини ҳисобга олсак, бу мамлакатда Толибон ҳукуматини тан олиш бўйича ҳозирги муаммо давом этаверади.

Толибон ҳукумати халқаро ҳамжамиятни гуруҳни Афғонистондаги янги ҳукумат сифатида расман қабул қилишга кўндирмоқчи. Аммо дунёнинг турли давлатлари, ҳозирги вазиятдаги саноқли давлатлардан ташқари, Афғонистондаги Толибон ҳукуматини расман тан олишни истамаяпти. Улар Толибон ҳукмронлигини тан олиш учун гуруҳдан шахсий ва ижтимоий эркинликларга бўлган ёндашувини ўзгартириш, шунингдек, барча этник гуруҳларнинг давлат бошқарувида иштирок этиши учун платформа яратишни талаб қилмоқдалар.

 

 

Ёрлиқ