Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 7 ноябрь – 14 ноябрь кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
-
ДХХ: халқаро террористик ташкилоти тарафдорларидан яна бири Ўзбекистонга олиб келинди
-
Абдулазиз Комилов Австриянинг Европа ва ташқи ишлар федерал вазири Михаэл Линҳартни қабул қилди
-
Шавкат Мирзиёев: Афғонистон ҳудудлари террорчилар бошпанасига айланмаслиги керак
- 10 ойи давомида Ўзбекистонда содир этилган ЙТҲларда 2 мингга яқин киши ҳалок бўлган
-*-***
Ўзбекистон давлат хавфсизлик хизмати ходимлари халқаро террористик ташкилотга алоқадорлиги учун қидирувда бўлган, 26 ёшли С.С.ни хориждан мамлакатга олиб келган.
ДХХ томонидан олиб келинган ушбу шахс интернет тармоғи орқали Сурия давлати ҳудудидаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» халқаро террористик ташкилоти аъзоларининг таъсирига тушиб қолган. У ўзининг танишлари билан Telegram мессенжерида виртуал гуруҳ ташкил этиб, экстремистик оқимлар ва халқаро террористик ташкилотлар ғоявий раҳнамоларининг «жиҳод»га чорловчи материалларини жойлаб, ўзаро муҳокама қилган. Шунингдек, улар Суриядаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террористик ташкилотига қўшилиш учун Ўзбекистондан чиқиб кетмоқчи бўлган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида уларнинг ноқонуний ҳаракатлари фош этилган ҳамда 2018 йилнинг июнь ойида С.С. ва унинг жиноий алоқаларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан сайёр суд мажлиси ўтказилиб, С.С.га нисбатан инсонпарварлик принципини қўллаган ҳолда 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
Бироқ С.С. Суриядаги жангарилар сафига қўшилиш мақсадида айланма йўллар орқали давлат чегарасини кесиб ўтиб, Марказий Осиё давлатларининг бирига борган вақтида ҳибсга олинган.
Ҳозирда унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
-**--**
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Австрия томони ўртасида 2022-2023 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури имзоланди.
Учрашувдан сўнг икки давлат ОАВ вакиллари учун ташкил этилган брифингда Абдулазиз Комилов томонлар кўп масалаларда умумий қарашларга эга эканини, лекин ҳозирги кунда ўзаро ҳамкорликнинг бор имкониятларидан фойдаланилмаётганини таъкидлади деб хабар қилган Кун сайти..
«Шу маънода мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни янги даражага кўтаришда Австрия ташқи ишлар вазирининг ташрифи жуда муҳим ҳисобланади. Биз ўзи билан кўплаб тадбиркорлардан иборат делегацияни олиб келган вазир жанобларининг барча таклифларини қўллаб-қувватлаймиз. Бу ташриф албатта ўзининг яхши натижаларини намоён қилади», - деди Комилов.
Михаэл Линҳарт ўзининг Марказий Осиё давлатларига сафари давомида Самарқанд шаҳрига ташриф буюргани ва бу унда катта таассурот қолдирганини айтиб ўтди. Австрия ҳукумати вакили Ўзбекистон билан дўстлик белгиси сифатида 150 минг доза Astra Zeneca вакцинасини олиб келганини маълум қилди. Михаэл Линҳарт Ўзбекистон томони билан музокаралар асосан ўзаро иқтисодий ҳамкорлик ва минтақадаги хавфсизлик мавзуларида бўлиб ўтганини қайд этди.
«Биз коронавирус инфекцияси туфайли дунё бўйлаб қийин ҳолга тушган корхоналаримизни қўллаб-қувватлашга доир дастуримизни қайта ишга туширдик. Шунингдек, бу дастур доирасида Ўзбекистон билан иқтисодий соҳадаги муносабатларимизни мустаҳкамламоқчимиз. Биз иқтисодий форум доирасида қатнашиш учун Австрия бизнес компанияларининг 40 нафар вакилини ўзимиз билан олиб келдик», деди у.
Михаэл Линҳарт қўшимча қилиб айтдики,Музокаралар давомида биз ҳозирги вақтда Афғонистонда бўлиб турган фуқароларга биринчи бўлиб ёрдам бериш кераклиги ҳақида умумий тўхтамга келдик. Шунингдек, ҳолат барқарорлигига путур етказадиган «қора тешик» пайдо бўлишига йўл қўймаслик керак.
Биз минтақадаги ҳамкорларимиз биргаликда Афғонистондаги уюшган жиноятчилик ва терроризмга қарши курашда кучларимизни бирлаштирамиз. Австрия бу мақсадлар учун 20 миллион евро миқдоридаги йирик инсонпарварлик пакетини тайёрлаган. Шунингдек, европалик ҳамкасбларимиз билан келишув асосида афғонистонликларга 1 миллиард евро миқдорида ёрдам дастури тайёрлаганмиз»,
***
Ўзбекистон президенти, Афғонистон террорчилар бошпанасига айланмаслиги кераклигига ишора қилиб, бу мамлакатнинг янги ҳукумат билан музокаралар ўтказиш учун қўшма ёндошув зарурлигини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев Истанбулда Туркий кенгаш 8-чи саммити доирасида сўзлаган нутқида, биз Афғонистондаги бугуни оғир вазиятни кузатиб бормоқдамиз деб айтди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Туркманистон Афғонистоннинг иккита қўшни мамлакатлари сифатида Толибоннинг ҳокмиятга қайтишига амалий ёндашувини кўрсатиб, сўнги йилларда бу гуруҳ билан тўғридан-тўғри мулоқот каналлари яратдилар.
Бунинг аксича Марказий Осиёнинг яна бир давлати -Тожикистон ҳозирча Толибон билан расмий музокаралар ўтказишдан воз кечиб келмоқда.
****
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси 2021 йил ноябр ойигача республика йўлларида жами 7681та ЙТҲ рўй берган. Уларда 1964 киши ҳаётдан кўз юмган, 6886 киши турли даражада тан жароҳати олган.
Кун сайтининг хабар қилишича, ҳудудлар кесимида қараладиган бўлса, энг кўп йўл-транспорт ҳодисалари Фарғона вилоятида рўй берган – 1173та.
Тошкент вилоятида 1023та, Тошкент шаҳрида 842та ЙТҲ рўйхатга олинган. Наманган вилоятида 830та ЙТҲ юз берган бўлса, Самарқанд вилоятида бу рақам 825тани ташкил этмоқда.
Йўл-транспорт ҳодисалари ҳайдовчилар ёши кесимида таҳлил қилинса, энг кўпи, яъни 1613тасини 23-27 ёшдаги ҳайдовчилар томонидан содир этгани кўринади. Умуман, энг кўп авариялар 37 ёшгача бўлган ҳайдовчилар томонидан этилган. 7681та ЙТҲдан 4370таси айни шу ёшдаги ҳайдовчилар ҳиссасига тўғри келади. 47 ёшдан катта ҳайдовчилар эса, 10 мобайнида 1106та ЙТҲ содир этган.
Шу билан бирга, ЙТҲлардаги бошқа иштирокчилар таҳлил қилинса, бунда пиёдалар етакчи ўринда – 3441та ҳолатда улар бевосита иштирок этган. 1268та ҳодиса болалар иштирокида содир бўлган.
ЙТҲларнинг аксари (2785та) давлат аҳамиятига молик йўлларда юз берган. Шаҳар йўлларида 1981та, маҳаллий йўлларда 1613та ва халқаро йўлларда 1302та рўй берган.