Эрон музейларига саёҳат (11)
Нигористон боғ музейи
Теҳрондаги Нигористон боғ музейи.
Нигористон боғ музейи
- Нигористон боғ музейи гўзал боғ ва қимматбаҳо музейнинг уйғунлигидир. Бу боғ Қожар даврида ва Фатҳ Али Шоҳ Қожар томонидан 200 йил олдин қурилган. У бу боғни ёзги дам олиш учун режалаштирган эди.
- Нигористон боғи иккита саройга эга бўлиб, жами 64 хона, тўртта зал, кутубхона ва тўртта зални ўз ичига олади. Улар ойнакорлик, чиройли гипс ва қимматбаҳо қандиллар билан безатилган.
– Бу боғ барпо этилганидан бугунги кунгача кўп ўзгаришларни кўрди. Кейинги даврларда Нигористон боғлари ва қасрлари турли мақсадларда фойдаланилган. Жумладан, 1929 йил Боғ университетга айлантирилиб, ўқиш юрти ҳисобланган. Кейинчалик ижтимоий фанлар ва адабиёт институти узоқ йиллар шу боғда фаолият кўрсатди. 1995 йилда эса боғнинг дастлабки ўзгаришлари бошланди ва бу гўзал маскан музей боғига айланди.
– Бу боғ ҳовлисида эронлик машҳур кишилар, таниқли шахсиятлар, адибларнинг турли мемуарлари кўргазмага қўйилган бўлим бор. Бу ушбу гўзал ҳайкалтарошлик намуналарининг энг қизиқларидан бири Эроннинг буюк шоири Абулқосим Фирдавсийнинг бронза ҳайкалидир. Ушбу гўзал мажмуа франсуз ҳайкалтароши Лорензи томонидан ясалган ва Франсиядаги бир гуруҳ эронлик талабалар томонидан буюртма қилинган.
– Камол-ул-Мулк Боғ мактаби музейда бу қимматбаҳо эронлик устанинг қимматли асарлари, унинг шогирдлари суратлари билан бирга кўриш мумкин. Музейнинг бу қисми авваллари мактаб бўлган. Унда санъатни, айниқса, рассомликни ўргатилган ва унинг асосчиси Камол ал-Мулкдир.
– Боғнинг нариги бурчагида марҳум эронлик мусаввир Мунир Шаҳроудий Фармонфармоённинг баъзи асарлари намойиш этилган зал бор. Мунир Фармонфармаеян - рассом ва халқ амалий санъати коллекциячиси. У Теҳрон университети Тасвирий санъат университетида ўқишдан ташқари, Парсонс дизайн мактаби ва Корнел университетида уч йил мода иллюстрацияси бўйича таҳсил олган. У ўзининг замонавий асарларини яратишда ойнакорлик, геометрик шакллар, нақшлар ва шиша ортидаги расм уйғунлигидан фойдаланган ягона рассомдир.
– Музейнинг яна бир қисми Ғулом Али Молул жаноблари совға қилган гўзал гиламларга бағишланган. У бу музейга Эрон санъатининг Эрон боғида намойиш этилиши учун 13 та қимматбаҳо гилам совға қилган. Бундан ташқари, унинг хайрия ишларининг яна бир қисми мавжуд бўлиб, унда Қожар давридан ҳозирги кунгача бўлган кумуш ва мис идишлар намойиш этилади.