Толибон БМТнинг Афғонистон банк тизимининг қулаши ҳақидаги огоҳлантиришига муносабат билдирди
- БМТ огоҳлантиришига жавобан Толибон гуруҳи чора кўриш ва самарали ҳаракатлар орқали Афғонистон банк тизимининг барбод бўлишининг олдини олишини таъкидлади.
Забиҳуллоҳ Мужоҳиднинг айтишича, банклардан пул ечиб олишга чекловлар ва миллий даромадлар сарфланишини қаттиқ назорат қилиш ечимнинг бир қисмидир.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Афғонистоннинг иқтисодий аҳволига оид сўнгги ҳисоботида Афғонистоннинг банк-молия тизими келаси олти ой ичида инқирозга учраши эҳтимолидан огоҳлантириб, мамлакат молия институтларини қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлади.
Толибоннинг БМТнинг Афғонистон банк тизимининг қулаши ҳақидаги ҳисоботига муносабати гуруҳ Афғонистондаги вазият бўйича салбий ҳисоботларнинг эълон қилиниши жамоатчиликнинг норозилигига ва Толибон ҳукумати самарадорлигига ишончсизликка олиб келишидан хавотирда эканлигини кўрсатади.
Шу боис сўнгги ҳафталардаги Афғонистон ҳақидаги салбий хабарлар, жумладан, иқтисодий таназзул, очлик ва қашшоқлик Толибон ҳукуматининг кескин муносабатига сабаб бўлди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Толибон банк тизимининг қулаши ҳақидаги ҳисоботи, АҚШ Афғонистоннинг активларини блоклаб қўйгани сабабли гуруҳ ҳозирда Афғонистонни молиялаштиришда кенг қамровли чекловларга дуч келган бир пайтга тўғри келмоқда. Бу Толибон ҳукмронлигининг давом этишига қарши катта хатар айланди.
Афғонистоннинг молиявий ресурслари хориждан ушбу мамлакат марказий банкига киритилмаса, бу секин-аста афғон банк тизимини таназзулига олиб келади, деган фикр мавжуд. Бу айниқса, ҳозирда Афғонистон экспорти камайиб бораётгани ва миллий валютанинг кескин қадрсизланиши туфайли Толибон ҳукумати муаммоларини янада кучайтирди.
Афғонистоннинг иқтисодий эксперти Набий Иқбол шундай дейди :АҚШ Федерал захира тизимида афғон валюта захираларининг музлатилганлиги, иқтисодиётдаги таркибий муаммолар, экспорт ва импортдаги номутаносиблик ва нақд пул етишмаслиги Афғонистон валютаси қадрсизланишининг асосий сабаблари ҳисобланади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотини огоҳлантиришга ундаган Афғонистон банк тизими олдида турган долзарб муаммолардан бири афғон халқининг банкларга нисбатан ишончсизлигидир. Бу уларнинг омонатларни сақлаш учун банк тизимидан кўра бошқа усулларни афзал кўришига олиб келмоқда.
Ҳисоботлар шуни кўрсатадики, ҳозирда афғонларнинг атиги 10 фоизи ўз транзакциялари учун банк тизимидан фойдаланади, яна 90 фоизи ўз алмашинуви ёки молиявий захиралари учун норасмий усуллардан фойдаланади.
Толибон ҳукумати афғон халқининг банк тизимига бўлган ўтмишдаги ишончини тиклай олмагунча, мамлакат банк тизими гуллаб-яшнамайди ва тизим барбод бўлиш хавфи остида қолади, деган фикр бор.
Сиёсий экспертлар фикрича, сиёсий беқарорлик, ишончсизлик ортиши, Толибон ҳукуматининг Афғонистонни бошқариш бўйича аниқ стратегияси йўқлиги, халқаро ҳамжамиятнинг Толибон ҳукуматини тан олиш бўйича позициясининг ноаниқлиги афғон халқининг банк тизимига ишончсизлигининг асосий сабабларидандир.
Афғонистон халқи бу мамлакатда янги инқироз юзага келиши билан банк тизими таназзули кучайиб бораётган бир пайтда уларнинг ҳисоб рақамларига кириш имкони бўлмай қолиши ва шу тариқа капиталини йўқотишидан хавотирда.