Муқаддам уй музейи
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i67474-Муқаддам_уй_музейи
Бу уй Муҳаммад Тақихон оиласининг, жумладан, Қожар амалдорларининг қароргоҳи эди.
(last modified 2021-11-25T14:19:24+00:00 )
ноябр 25, 2021 19:12 Asia/Tashkent
  • Муқаддам уй музейи

Бу уй Муҳаммад Тақихон оиласининг, жумладан, Қожар амалдорларининг қароргоҳи эди.

- Моқаддам уй музейи Теҳрондаги энг гўзал музейлардан бири бўлиб, у охирги Қожар даврига бориб тақалади. Бу уй Муҳаммад Тақихон оиласининг, жумладан, Қожар амалдорларининг қароргоҳи эди. Унинг Ҳасан ва Муҳсин исмли икки фарзанди бор эди. Ҳасан Моқаддам ёшлигида сил касаллигидан вафот этди. Францияда таҳсил олаётган Муҳсин Муқаддам "Селма Коуёумжиан" исмли аёл билан танишди. Улар 1936-йилда Эронга келиб, оталарининг уйида яшашган.

Йиллар давомида улар археологияга қизиқишлари туфайли қимматли ашёларни тўплашди. Ушбу тўпланган буюмлар, масалан, кафел, ўйилган тош бўлаклари ва бошқалар, анъанавий ва тарихий маконлардан илҳомланиб, ушбу эски қасрнинг бурчагига чиройли тарзда ўрнатилди. Бошқа буюмлар, жумладан, мато коллекциялари, калянлар, кулоллар, шишалар, расмлар, тангалар, муҳрлар ва тарихий ҳужжатлар ва ҳоказолар унинг отаси уйининг бир қисмида музей шаклида алоҳида тартибда сақланган.

- Бу уй 2117 квадрат метр майдонда жойлашган бўлиб, йиллар давомида асл бинога турли қисмлар қўшилган. Муқаддам уйи учта ҳовлидан иборат бўлиб, улар; ташқи ҳовли, ички ҳовли ва қоровул ҳовли.

- ташқи ҳовли

Асосий бино, ҳовз уйи, кутубхона, Арбоби биноси, иссиқхона, замонавий девор ва Қожар айвонини ўз ичига олади

- Бош бинонинг бир қисмида устоз Муқаддам ва унинг фаолияти ва илмий фаолияти билан фотосуратлар, шахсий аксессуарлар кўринишида таништириш. Бошқа қисмида ёғочдан ясалган безак ишлари, ошхона анжомлари ва эски уйларнинг қутилари кўрсатилган.

– Мазкур мажмуадаги яна бир кўркам иншоот “Худонинг уйи” деб номланади. Бу қаср 1966 йилда доктор Муҳсин Муқаддам ҳаёти давомида ва унинг шогирдларидан бири доктор Аболқасими ёрдамида Европадаги ўрта аср қалъалари шаклида қурилган. Доктор Муқаддам бу масканда Эрон халқ санъатининг бир қисмини намойиш этишга ҳаракат қилган. У чиройли кошинлар билан безатилган Қожар айвон хўжайинининг уйи ёнида жойлашган.

“Замонавийлик девори” ҳовлининг энг гўзал қисмларидан биридир. Дарҳақиқат, уйнинг икки ички ва ташқи ҳовлиларини бир неча спирал устунлар ва Исфахоннинг қирқ устунли саройи устунлари пойдеворига ўхшаш бир қанча камарлардан иборат девор ажратиб туради.

- Ички ҳовли

Бу ҳовли музейнинг шимолий қисмида жойлашган Қожар хонаси, яшаш хонаси, ертўла ва бошқаларни ўз ичига олади.

"Қожар хонаси" ёки қишки зални доктор Муқаддам Зандия ва Қажар даврига оид қимматли асарлар билан безатган. Бу хонада Исфахондаги Зандия кошинли безаклари, Носириддиншоҳ рафиқаси саройидаги камин каби буюмларни кўриш мумкин. Шунинг учун уни Қожар хонаси деб аташган. Доктор Муқаддам ва унинг рафиқаси дам олган яшаш хонаси ҳам шу ҳудудда жойлашган.

- Қоравул ҳовлиси

Бу ҳовли дастлаб ишчилар ва қаровчилар учун ошхона ва турар жой сифатида ишлатилган ва ҳовлининг жануби-шарқий қисмида жойлашган бўлиб, Муҳсин Муқаддам ҳаёти давомида омбор сифатида ишлатилган. Аммо ҳозирда зарурий реконструкциялардан сўнг музейнинг маъмурий қисми сифатида фойдаланилмоқда