Вена музокаралари; Эроннинг яхши келишувга эришиш иродаси
Душанба куни Венада АҚШнинг Эронга қарши қаттиқ санкцияларини бекор қилиш бўйича музокаралар бошланди
Беш ойлик танаффусдан сўнг бошланган музокараларнинг ушбу раундида Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг сиёсий ўринбосари Али Боқирий Кани бошчилигидаги ҳуқуқий-иқтисодий тажрибали эронлик эксперт ва дипломатлар жамоаси иштирок этмоқда.
Эроннинг ушбу музокараларда таъкидлаётган масалалари санкцияларни бекор қилиш бўйича барча талабларни бажариш, жумладан АҚШ ҳукумати ва ядровий битимга аъзо бошқа давлатлар битимдан чиқа олмаслиги кафолатланиши, янги санкциялар қўлланилмаслик ва олдинги санкциялар қўл қайта тикланмаслиги кафолатланишидан иборат.
Санкцияларни бекор қилиш бўйича ишчи гуруҳ доирасидаги эксперт музокаралари сешанба куни эрталаб, санкцияларни бекор қилиш бўйича музокараларнинг иккинчи кунида бошланди.
Қўшма Штатлар 2018 йилда ядровий битимдан чиқди. Санкцияларнинг максимал босими ва ядровий битимни бошқа масалаларга боғланиши билан бу битимни қайта тиклаш бўйича музокараларни мураккаблаштириб юборди.
Сешанба куни CНБC телеканалига берган интервюсида Эрон ядровий музокаралар гуруҳининг собиқ аъзоси Саййид Ҳусайн Мусавиён "Вена музокараларида Эрон қаттиқ позицияни эгаллайдими?" деган саволга шундай жавоб берди: Эроннинг истаги ядровий келишувнинг тўғри, аниқ ва тўлиқ амалга оширилишидир.
Ушбу халқаро масалалар бўйича таҳлилчи қўшимча қилди: Эронлик музокарачилар ядровий битимдан озроқ ёки ундан ортиқроқ бир нарса истамайди. Қўшма Штатлар, Россия, Хитой ва Европа ядровий битимни жонлантириш ва тўлиқ амалга оширишни таклиф қилишди ва Эрон ҳам айнан шуни хоҳлайди.
Эрон делегациясининг музокаралар олдидан ва бошида профессионал ва конструктив оҳангда ва айни пайтда жиддий ва қатъий позициялари очилиш учрашувидан барча томонларнинг баҳосини ижобий баҳолади. Вена саммити ҳақидаги ижобий тасаввурлар Саммит олдидан баъзи ОАВ ва ахборот агентликларининг Эроннинг Вена саммитидаги позициясига нисбатан салбий тафаккурни шакллантиришга қаратилган саъй-ҳаракатлари ва муҳитига қарамай, бу ҳаракатлар муваффақияцизликка учраганини ва музокарачиларнинг саммитга конструктив нуқтаи назари борлигини кўрсатди.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Саид Хатибзода Вена музокаралари арафасида Тwиттеръдаги саҳифасида ёзди:
Қўшма Штатлар ва Европа учлиги ёлғон баёнотлар беради, санкцияларни кучайтиради, бузиб кўрсатилган воқеаларни тўқиб чиқаради ва Исроил таҳдидлари олдида эса сукут сақлайди.
Эрон ташқи ишлар вазирининг сиёсий ўринбосари Али Боқирий бу борада таъкидлаганидек, Эрон максимал босим остида экан, Боржамнинг қайта тикланиши муболағадан бошқа нарса эмас. Эрон Ислом Жумҳурияти ўз мажбуриятларига содиқлигини амалда кўрсатди. Энди у “Эрон халқининг қонуний ҳуқуқларини кафолатловчи адолатли келишув”га тўлиқ тайёр ва қатъий қарор қилган.
Сиёсий экспертлар фикрича, Вена музокараларининг бориши АҚШнинг қарама-қарши хатти-ҳаракатларини тузатишга боғлиқ бўлади. Шу боис, агар бошқа томон Венага конструктив ва самарасиз маргиналлашувдан йироқ бўлса, вақтни беҳуда ўтказиш ўрнига, музокаралар тўғри йўлда бўлади. Айни пайтда Эрон ўзини маълум вақт билан чегараламайди, исломий Жумҳурият пазициясига кўра “Яхши ва аниқ келишув тезкор келишувга эришишдан муҳимроқдир”.
Аввалроқ Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён ўз нотасида маълум қилганди; Эрон Ислом Жумҳурияти Ғарбнинг барча масъулияцизликларига қарамай, яхши ният кўрсатиш ва якуний мақсад бир томонлама ва ноқонуний санкцияларни бекор қилиш учун П5+1 билан "яхши келишув"га эришиш учун натижага қаратилган мулоқотга тайёр.