Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
(last modified Sun, 12 Dec 2021 11:24:33 GMT )
декабр 12, 2021 16:24 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
    Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 4 декабрь –12 декабрь кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан телефон орқали суҳбатлашди

 

  • Ўзбекистоннинг Денов туманида кучли портлаш натижасида бир киши ҳалок бўлган

 

  • Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги товар айирбошлашни 10 миллиард долларга етказилади

 

  • Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлар сони кескин ошди. Бир суткада 4 киши вафот этди

***

 

 

Шавкат Мирзиёев кеча Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди.

Кеча Ўзбекистон президенти Қирғизистон президентини таваллуд куни билан табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва катта муваффақиятлар, биродар қирғиз халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

Мирзиёев ва Жапаров Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарига асосланган стратегик шериклик муносабатлари изчил мустаҳкамланиб бораётганини таъкидлаб ўтгани айтилади.

Турли даражалардаги конструктив мулоқот ва фаол алмашинувларни давом эттириш, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, машинасозлик, энергетика ва электротехника тармоқлари, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика ва бошқа соҳаларда муҳим кооперация лойиҳаларини биргаликда илгари суриш муҳимлиги қайд этилди. Бизнес ва ҳудудлар даражасида амалий ҳамкорликни кенгайтириш, маданий-гуманитар дастурларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

 

***

Деновдаги ёнғин

 

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сурхондарё вилояти Денов туманидаги ҳодиса бўйича қўшимча маълумот тақдим этди.

7 декабрь куни соат 03:57да Сурхондарё вилояти Денов туманидаги «Инденим» савдо мажмуасида газ-ҳаво аралашмаси билан боғлиқ чақнаш юзага келган. 9 нафар фуқаро турли тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Чақнаш натижасида содир бўлган ёнғин 28 дақиқа мобайнида ФВВ куч-воситалари томонидан ўчирилган деб хабар қилган Кун сайти..

“30 дақиқа атрофида вайрона остида олиб борилган қидирув ишларида бир нафар ҳалок бўлган фуқаро аниқланган”,  дейилади Ўзбекистон вазирлик маълумотида.

Мазкур ҳодиса сабаб ва оқибатларини ўрганиш учун Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигидаги ҳукумат комиссияси воқеа жойида иш олиб бормоқда.

***

Мирзиёев ва Тўқаев

 

Ўзбекистон ва Қозоғистон – иттифоқдош давлатларга айланидан кейин икки давлат президентлари учрашуви доирасида ўзаро товар айирбошлашни 10 миллиард долларга етказиш бўйича Амалий ҳаракатлар режаси ҳам имзоланди

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари ўртасидаги музокаралардан сўнг ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев ва Жомар Тўқаев  Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги декларацияга имзо чекди.

Ҳужжатда қардош халқларнинг ҳаётий муҳим ва узоқ муддатли миллий манфаатлари, кўп қиррали шериклик салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш мақсади ўз ифодасини топган деб хабар беран кун сайти.

Маросимда имзоланган яна бир муҳим ҳужжат яқин 5 йилда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги товар айирбошлашни 10 миллиард долларга етказиш бўйича Амалий ҳаракатлар режаси бўлди. Унда икки мамлакат тармоқлари ва ҳудудлари учун қулай шароитлар яратиш кўзда тутилган.

Умуман, кўп қиррали Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлигининг деярли барча йўналишларини қамраб олган 22та ҳужжат имзоланди.

***

Ўзбекистон республикада бир сутка давомида 278 кишида коронавирус аниқланиб мамлакатда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 195 524 нафарни ташкил қилмоқда.

Ўзбекистонда коронавирус билан янги касалланиш ҳолатлари: Қорақалпоғистон Республикасида (7), Андижон вилоятида (13), Бухоро вилоятида (13), Жиззах вилоятида (7), Қашқадарё вилоятида (6), Навоий вилоятида (3), Наманган вилоятида (3), Самарқанд вилоятида (16), Сирдарё вилоятида (2), Сурхондарё вилоятида (6), Фарғона вилоятида (12), Хоразм вилоятида (7), Тошкент вилоятида (81), Тошкент шаҳрида (102) коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 192 260 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 98 фоизга етди.

Ўлим ҳолатлари

Коронавирусга чалинган 4 нафар бемор вафот этди, Ўзбекистонда жами 1434 киши пандемия қурбони бўлди.