феврал 19, 2022 18:24 Asia/Tashkent
  • Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ўртасидаги терроризмга қарши ҳамкорлик
    Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ўртасидаги терроризмга қарши ҳамкорлик

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (ОДКБ) Бош котиби Станислав Зас, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) терроризмга қарши курашиш қўмитаси директори Евгений Сисев ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижрочи директори Руслан Мирзаев "терроризм ва экстремизм қарши муштарак пазиция" деб номланган ҳужжатни имзоладилар.

Ҳужжатда имзоланган давлатлар терроризм ва экстремизмга қарши курашда бутун халқаро ҳамжамиятнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатларига катта аҳамият бериши ҳамда БМТ томонидан қўллаб-қувватланадиган кенг кўламли аксилтеррор коалициясини шакллантиришни қўллаб-қувватлаши алоҳида таъкидланган.

Ваҳоланки, терроризм ва экстремизм муаммоси минтақа давлатлари, жумладан, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларни ҳам доим ташвишга солиб келган. Аммо сўнгги олти ой ичида Толибон Афғонистон устидан назоратни қайта қўлга киритгач, минтақада терроризм ва экстремизм тарқалишидан хавотирлар кучайган ва БМТ Хавфсизлик Кенгаши сўнгги ҳисоботида бунга урғу берган.

Толибон ҳам Афғонистонда террорчилик гуруҳлари фаолиятининг олдини олиш бўйича жиддий кафолат бермаётганини инобатга олиб, ҳар қандай хавфсизлик таҳдидларига қарши туриш учун иттифоқлар ва минтақавий ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган саъй-ҳаракатлар кучайган.

Афғонистондаги сиёсий масалалар бўйича эксперт Меҳди Монадий шундай дейди:“Сўнгги йилларда Афғонистон террористик гуруҳларнинг минтақага кириб бориши ва барқарорликни бузиш имкониятига айланди, ШҲТ эса терроризмга қарши дастурларни бошқариш ва экстремистик гуруҳларга қарши курашиш имкониятига эга”.

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг минтақавий ҳарбий ва хавфсизлик бўйича яқинлашувидаги ташвишларидан бири Ғарб доиралари ушбу яқинлашувни "Шарқ НАТО" деб айблашларидадир. Шу сабабли “Терроризм ва экстремизмга қарши кураш бўйича муштарак позиция” ҳужжати имзоланиши билан бир вақтда БМТнинг терроризмга қарши кураш дастури шафелигида биргаликдаги глобал саъй-ҳаракатларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ҳақиқат шундаки, терроризм муаммоси трансминтақавий муаммо ва глобал муаммо бўлиб, уни глобал ҳамкорликсиз ҳал қилиб бўлмайди. Чунки Шанхай ташкилоти давлатлари орасида АҚШнинг мақсади Афғонистондан қўшни давлатларга, хусусан, Марказий Осиёга ва Хитой чегараларига терроризм транзитини ўтказиш, деган тушунча мавжуд.

Афғонистондаги сиёсий масалалар бўйича эксперт Давуд Морадиён шундай дейди: "Афғонистон ичидаги таҳдидлар трансминтақавий характерга эга. Шу сабабли ШҲТ ва бошқа минтақавий ҳамкорлик Афғонистонда экстремизм ва терроризмни кучайтириш оқибатларидан хавотирда. Шу нуқтаи назардан ташкилот терроризмга қарши курашда ёрдам бериш учун зарур механизмга эга".

Ҳар ҳолда, сиёсий доиралар нуқтаи назаридан, ўзини Афғонистоннинг янги ҳукмдори деб ҳисобловчи Толибон мамлакат умумий чегараларида хавфсизликни таъминлаш учун кўпроқ ҳаракат қилиши керак. Шубҳасиз, халқаро ҳамжамият Толибоннинг Афғонистондаги суверенитетини тан олиши учун қўйиладиган талаблардан бири бу гуруҳнинг терроризм ва экстремизмга қарши минтақавий ва халқаро умидлар олдида жавобгарлигидир.

Ёрлиқ