АҚШнинг бир томонлама санкцияларига қарамай, Эрон ташқи савдосининг тез ўсиши
Эроннинг ташқи савдоси охирги 11 ойда 90 миллиард долларга етиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 38 фоизга ошди.
“Охирги 11 ойда Эрон ва унинг савдо ҳамкорлари ўртасида айирбошланган товарлар ҳажми 149 миллион 400 минг тоннани ташкил этди, бу ўтган йилнинг ўн бир ойига нисбатан 12 фоизга кўпдир”, — деди Эрон божхона қўмитаси раиси ўринбосари Форуд Асгарий. Асгарийнинг қўшимча қилишича, шундан 43 миллиард 517 миллион долларлик 112 миллион 658 минг тонна маҳсулот экспорт қилинган маҳсулотлар улушига тўғри келади, бунинг оғирлиги 10 фоизга, қиймати эса 40 фоизга ошганига гувоҳ бўламиз. Эрон божхона вазири ўринбосари ўтган ўн бир ойдаги товарлар импорти статистикасига ҳам тўхталиб ўтганини маълум қилди, бу даврда турли давлатлардан Эронга 46 миллиард 577 миллион долларлик 36 миллион 777 минг тонна маҳсулот олиб кирилди.
2021-йил 3-август куни инаугурация қилингандан бери 13-Эрон ҳукумати ташқи сиёсатда мувозанатга ишонишини, қўшнилар ва мусулмон давлатлари билан ҳамкорликни ривожлантириш хорижий дастурларида устувор йўналиш эканини кўрсатди. Аслида бу йўналиш ҳукуматнинг ташқи сиёсатидаги ёндашувининг муҳим кўринишларидан биридир. Эрон ташқи сиёсатидаги қўшничилик сиёсати ва мувозанатли ёндашув Саййид Иброҳим Раисий ҳукуматининг 13-ҳукумат учун эълон қилган асосий эълонларидан бири бўлиб, уни дунё билан ақлли ўзаро ҳамкорлик сўл сиёсатининг муҳим қисми деб ҳисоблаш мумкин. Эрон 7 та қўшни билан қуруқлик ва 10 та қўшни билан сув чегарасига эга. Қўшниларнинг кўплиги Эрон дипломатияси, иқтисодиёти ва маданияти учун сон-саноқсиз имкониятлар яратиши мумкин, айниқса Эроннинг маданий мероси Афғонистон ва Покистон каби кўплаб қўшни мамлакатларда мавжуд ва катта имконият яратади. Шу нуқтаи назардан, қўшничилик сиёсати изчил ва мақсадли стратегия сифатида қаралиб, турли геосиёсий, дипломатик, иқтисодий ва маданий жиҳатларни топади.
Эрон Ислом Жумҳурияти қўшничилик сиёсати доирасида сиёсий, иқтисодий ва маданий муштаракликлардан келиб чиққан ҳолда муаммоларни назорат қилиш ва камайтиришга ҳаракат қилса, иккинчи томондан, ўзаро манфаатлар, айниқса, икки ва кўп томонлама иқтисодий манфаатларга асосланган ёндашувни қўллайди.
Шу муносабат билан Саййид Иброҳим Раисий ШҲТнинг 21-саммитидаги нутқида Эрон ташқи сиёсатининг йўналиши “иқтисодий кўп томонлама”га эътибор қаратиш ва кенг маънода “қўшничилик сиёсати”ни кучайтириш ҳамда ҳудудий ташкилотлар фаолиятини мустаҳкамлашдан иборат бўлишини таъкидлади.
Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир-Абдуллоҳиён ҳам Эрон Ислом Жумҳуриятининг қўшни давлатлардаги элчилари ва ваколатхоналари раҳбарларининг йиғилишида қўшничилик сиёсати ташқи сиёсатда изчил тизимга айланиши кераклигини таъкидлади; Шундай тарздаки, барча қўшнилар ва Эрон Ислом Жумҳурияти муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашдан, алоқалар ва бу ёндашувни қабул қилишдан манфаат кўради.
Сиёсий таҳлилчи Соҳраб Энамийнинг фикрига кўра, ташқи сиёсатнинг икки қудратли қаноти сифатида мувозанатли ёндашув ва қўшничилик сиёсати минтақавий тугунлар ва тенгликларни ишончни мустаҳкамлаш орқали очиб, Эрон ва минтақада иқтисодий ва маданий соҳаларда ҳамкорлик ойнасини очиши мумкин.
Эндиликда қўшничилик сиёсатини биринчи ўринга қўйиб, қўшниларимиз ва исломий давлатлар билан муносабатларга устувор аҳамият қаратиб, унинг самарасига гувоҳ бўлмоқдамиз.Ёндошув Эроннинг нонефт секторидаги ташқи савдосининг ривожланишига катта ҳисса қўшди. Эрон маҳсулотларининг сифати ва рақобатбардош нархи ҳар доим нефтдан ташқари экспорт соҳасида, айниқса Ироқ ва Афғонистон каби қўшни давлатларга муҳим афзалликлардан бири бўлиб келган.
АҚШнинг бир томонлама ва иккиламчи санкцияларнинг Эрон ташқи савдосига таъсир эта олмагани ва савдонинг сўнгги ўн бир ойда 38 фоизга ўсганини инобатга олсак, 2022-йилда бу тенденция тез суръатлар билан ўсишини тахмин қилиш мумкин.
Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо ҳажми 1 миллиард долларга етказилади