Қозоғистонда Евросиё Иттифоқи кенгашининг йиғилиши
(last modified Thu, 03 Mar 2022 09:02:34 GMT )
март 03, 2022 14:02 Asia/Tashkent
  • Қозоғистонда Евросиё Иттифоқи кенгашининг йиғилиши
    Қозоғистонда Евросиё Иттифоқи кенгашининг йиғилиши

Россиянинг Украинадаги махсус ҳарбий амалиётлари минтақа ва дунёнинг кўплаб давлатлари томонидан муҳокама қилинди.

Дунёнинг кўплаб давлатлари, хусусан, АҚШ бошчилигидаги Ғарб ҳукуматлари Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиётини Шарқий Европа давлатига қарши уруш сифатида қоралаб, Россиянинг ҳарбий ҳаракатларини қоралади.

Айни пайтда АҚШ бошчилигидаги Ғарб томонидан қўллаб-қувватланган Ғарб мафкурасидаги давлатлар Россияга икки томонлама дипломатик ва иқтисодий босим ўтказа бошлади.

Россия ва Москва ҳукуматининг айрим амалдорларига қарши иқтисодий санкцияларнинг кучайиши, Россия президенти Владимир Путин ва бошқа баъзи юқори мартабали Москва расмийларига бойкот эълон қилиниши ва Россияни яккалаб қўйишга уринишлар Ғарбнинг  Украина тупроғидаги рус махсус операцияларига қарши кураш йўлининг бир қисми, холос.

Ғарб ҳукуматларининг бу ҳаракатлари АҚШ ва баъзи Ғарб ҳукуматлари Москвага босим ўтказиш учун Украинани Россиянинг ҳарбий сиёсатига дучор қилган деган фикрни мустаҳкамлайди. Шубҳасиз, Киев ҳукумати амалдорлари, хусусан, Украина президенти учун мукофот “Ғарб институтларига, жумладан, Европа Иттифоқига қабул қилиш” бўлиши мумкин.

Ўз-ўзидан маълумки, Украина президенти Владимир Зеленский ўтган ҳафтагача Москванинг Украинадан ажралиб чиқмоқчи бўлаётган ҳудудларни қўллаб-қувватлаши баҳонасида ҳар куни Россияга нисбатан кескин сўзларни айтиб келаётган эди. Айрим экспертлар Украина президентининг сўзлари ва позицияларини Ғарб ҳукуматлари, хусусан, АҚШ билан келишилган ҳолда эканлигини таъкидлаб, Россияга босим ўтказиш учун Ғарб баҳоналарига асос бўлганини билдиришмоқда.

Агар бу тахмин тўғри бўлса, айтиш мумкинки, Украинанинг яҳудий президенти 44 миллион украиналик ҳаётини хавф остига қўйиб, АҚШ билан мувофиқлаштириш ва Россияга душманлигини исботлаш учун саъй-ҳаракатларини икки баравар оширди. Зеленский ҳукуматининг бу икки карра саъй-ҳаракатларидан мақсад Ғарб институтларига қўшилиш эди. Шубҳасиз, бу сиёсат жуда нотўғри ва агар фош қилинса, украина халқининг Зеленскийни қўллаб-қувватлаш позициясини сезиларли даражада пасайтиради. Бу фаразни исботлашнинг сабабларидан бири шундаки, бир ҳафта олдин Украина президенти Россияга қарши кераксиз таҳдидлар ва ҳатто бу давлатнинг парчаланиши бўйича кескин баёнотлар билан чиққан эди. Ҳеч шубҳа йўқки, Россиянинг Украинадан келаётган таҳдиди икки томонлама муносабатлардаги муаммоларни янада кучайтирди.

Киевдаги йўқотишлар

 

Бу борада қирғизистонлик эксперт Эмилбек Жоров ўз интервюсида шундай деди:"Украина-Россия можароси Марказий Осиёда камдан-кам муҳокама қилинади. Аслида маълум доираларда, фақатгина ёпиқ тарзда муҳокама қилинади".

Бироқ Россияга нисбатан бу нуқтаи назар Марказий Осиё етакчилари ҳозирги вазиятдан хавотирда эмас, дегани эмас. Қирғизистонлик мутахассис эса ойдинлик киритди:

"Украина Марказий Осиё давлатлари учун бегона давлат эмас, ҳар кимнинг қандайдир даражада алоқалари бор. Айниқса, улар умумий тарихий ўтмиш ва бир мамлакат ичида бирга яшашга оид умумий хотираларга эга".

Евроосиё иқтисодий иттифоқи кенгаши йиғилиши Қозоғистонда 11 та ҳамкорлик ҳужжатининг имзоланиши билан якунланди ва иттифоқнинг навбатдаги йиғилиши 21-22 июн кунлари Беларусда ўтказилиши режалаштирилди. Бу йиғилиш ва шунга ўхшаш учрашувларнинг ўтказилиши Марказий Осиё республикалари раҳбарларининг Ғарбнинг Россияга қарши ҳар қандай ҳаракатларига сезгир бўлиб, ўз халқларини қутқариш учун ҳаракат қилаётганини кўрсатади.

Дарҳақиқат, дунё мамлакатлари ичида Марказий Осиё республикалари Россия билан ажралмас иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий алоқаларни ўрнатган. Украинанинг Россия билан уруши иқтисодий ва инсоний йўқотишлардан ташқари, Россия ҳарбий амалиётларининг Украина ҳудудидаги салбий оқибатлари ҳам дунёнинг кўплаб давлатлари томонидан кўриб чиқилди. Марказий Осиё республикалари бу ҳодисадан зарар кўрган пирамиданинг тепасида туради.

Ўрта Осиё республикалари кучли сиёсий ва иқтисодий алоқаларга эга бўлганлиги учун Россиянинг кучли таъсирида. Дарҳақиқат, Россиянинг иқтисодий, сиёсий ва ҳатто ҳарбий соҳадаги тебранишлари Марказий Осиё республикаларига катта таъсир кўрсатмоқда. Бошқача айтганда, санкциялар Россиянинг Евроосиё Иқтисодий иттифоқи ҳамда Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (ОДКБ)даги иттифоқчиси бўлган минтақа мамлакатларига таъсир қилиши мумкин. Шунинг учун ҳам Марказий Осиёнинг Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон каби айрим республикалари ўзларининг иқтисодий ва сиёсий келажаги ҳақида қаттиқ қайғурадилар.

 

 

Россия ва Украина урушидаги ҳарбий, сиёсий ва иқтисодий ўзгаришларнинг сўнгги янгиликлари (17)