март 10, 2022 18:04 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги саъй-ҳаракатлар давом этмоқда
    Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги саъй-ҳаракатлар давом этмоқда

Минтақадаги икки конструктив давлат сифатида Эрон ва Ўзбекистон ҳамкорлиги икки давлат, минтақа давлатлари ва дунё учун катта аҳамиятга эга.

Теҳрон ва Тошкент ҳамкорлиги ҳар икки давлат Наврўз тамаддуни майдонида бўлган бир шароитда кенгайиб бормоқда ва бу маданий ҳамкорликни мустаҳкамлашдан ташқари, икки давлат ҳукуматлари ва халқларининг бирлигини янада мустаҳкамлаши мумкин. Ҳар ҳолда, Теҳрон ва Тошкент ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун зарур шарт-шароитларнинг мавжудлиги ҳар қандай икки томонлама ҳамкорликни Эрон ва Ўзбекистон халқлари учун муҳим қилади. Наврўз маданиятида жойлашган икки давлат халқлари учун Теҳрон ва Тошкент ҳамкорлиги муҳимлигидан ташқари, шуни айтиш керакки, бунгача Эрон ва Ўзбекистон расмийлари икки томонлама ҳамкорликни, айниқса, иқтисодий ва савдо-сотиқ соҳасида кенгайтиришга бел боғлаган эди. Икки томонлама муносабатлар ҳақида Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақавий тадқиқотлар институти раҳбари, таниқли ўзбекистонлик эксперт Элдор Арипов ўз интервюсида шундай деди:

"Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама муносабатлар ўзаро ҳурмат тамойилига асосланади ва икки давлат манфаатларини ҳисобга олади. Шу билан бирга, Эрон ва Ўзбекистон халқларининг умумий жиҳатлари туфайли ўзаро ҳамкорликни Исталган миқдорда мустаҳкамлаш мумкин"

Сўнгги йилларда Эрон ва Ўзбекистон ўртасида йўл қурилиши ва енгил саноат соҳаларида конструктив ҳамкорлик йўлга қўйилган. Келишувларнинг яқинда имзоланиши билан Теҳрон ва Тошкент расмийлари савдо соҳасида ҳам икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга уринаётган кўринади. Шу муносабат билан ва Теҳрон ва Тошкент расмийларини иқтисодий ва хавфсизлик соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтиришга рағбатлантириш мақсадида Эрон Миллий хавфсизлик Олий кенгаши адмирал котиби Али Шамхонийнинг  Ўзбекистонга ташрифи чоғида  икки давлат ўртасида хавфсизлик соҳасидаги муҳим ҳужжат имзоланди. Ўзбекистон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудовнинг икки кунлик расмий ташриф билан расмий таклифига биноан, адмирал Али Шамхонийнинг Тошкентга ташрифи кун тартибидан ўрин олган эди. Бу сафарни ўтган йили бир неча Ўзбекистон ишбилармон делегацияларининг Теҳронга ташрифи ва икки томонлама ҳамкорликка оид бир қанча ҳужжатлар имзоланганига жавоб сифатида баҳолаш мумкин.

Шундай қилиб, 9-март, чоршанба куни адмирал Али Шамхонийнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи чоғида икки давлат расмийлари Эрон ва Ўзбекистон қўшма хавфсизлик комиссиясини ташкил этиш тўғрисидаги ҳужжатни имзоладилар. Ушбу муҳим ва қимматли ҳужжат Эрон ва Ўзбекистон Миллий хавфсизлик кенгаши котиблари томонидан Тошкентда имзоланди. Ушбу ҳужжат терроризм, экстремизм, наркотик моддалар савдоси ва бошқа трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши курашда Теҳрон ва Тошкентнинг биргаликдаги ҳамкорлиги асосларини белгилаб беради ва бу хавфли жиноятларга қарши курашиш учун асос яратади. Али Шамхонийнинг Тошкентдаги учрашувлари чоғида у икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва савдо ҳамкорлиги янада жадаллашишига умид билдирди:

Қувонарлиси, президентларнинг хоҳиш-иродаси билан Теҳрон ва Тошкент ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик 70 фоизга ўсди. Икки давлатнинг мақсадларига эришиш учун бу жараён давом этиши керак.

Аввалроқ Эрон ва Ўзбекистон расмийлари ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга ошириш бўйича конструктив фикр билдирган эди. Мавжуд статистик маълумотларга кўра, Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2020-йилдаги 158 миллион доллардан ўтган йили 407 миллион долларга ошган. Бу кўрсаткич Теҳрон ва Тошкент ўртасидаги товар айирбошлаш қийматининг босқичма-босқич ошиб бораётганидан далолат беради. Айни пайтда Ўзбекистонда эронлик инвесторларнинг 272 компанияси бор. Асосан хусусий сектор  бўлган бу компаниялар икки давлат савдосининг муҳим қисмларини кафолатлайди ва айирбошлайди.

Транзит ҳамкорлиги икки давлатнинг стратегик позициясини ҳисобга олган ҳолда Теҳрон ва Тошкент ҳамкорлигини кенгайтиришнинг энг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Ғарбий  ва Марказий Осиёда Теҳрон ва Тошкент темир йўл ва транспорт тармоғи сиёсатини диверсификация қилиш ҳамда қўшнилари билан яхши ҳамкорлик қилиш орқали икки томонлама ҳамкорлик мақсадларига эришишлари мумкин. Масалан, Эрон Ўзбекистонга автомобил йўллари қурилиши, кўприк қурилиши, саноат ишлари ва фундаментал фанлар соҳасида техник ноу-хау экспорт қилиши мумкин ва бунинг эвазига Ўзбекистон Эронга тўқимачилик хомашёси экспорт қилиши мумкин. Эрон ва Ўзбекистон ўртасида барча соҳаларда шунга ўхшаш ҳамкорлик йўналишлари мавжуд.

 

 

 

Шамхоний: Эрон ва Ўзбекистон алоқалари беқиёс маданий тарихи билан муҳим истиқболга эга

 

 

 

Ёрлиқ