Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i70582-Ӯзбекистон_ӯтган_ҳафта_давомида
Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 2 -27 март кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
март 27, 2022 14:36 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
    Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 2 -27 март кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Шавкат Мирзиёев кўп миллатли Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан табриклади

  •  

  • Наврўз байрами кунида Мирзиёев ва Путин телефон орқали суҳбатлашди

 

  • Ўзбекистон ва Ҳиндистон қўшма машғулотлари

 

  • Ўзбекистоннинг ялпи миллий даромадини яқин 5 йилда 100 млрд ошади

 

  • Тошкент шаҳрида ШҲТнинг аксилтеррор кенгашининг навбатдаги саммити бўлиб ўтди

 

***

Шавкат Мирзиёев коронавирус пандемияси туфайли сўнгги икки йилда Наврўзи оламни юксак даражада нишонлашнинг иложи бўлмагани, лекин бу йилги байрам ҳар сафаргидек юксак шодиёналар билан қарши олинаётганини алоҳида таъкидлади.

Мирзиёев сўнгги кунларда кузатилаётган ёғингарчиликларга тўхталиб, бу Яратганнинг олий неъмати эканини қайд этди.

“Осмондан ёмғир эмас, оби-раҳмат, қут-барака, ризқ-рўз ёғмоқда. Бунинг учун албатта Яратганга ҳар қанча шукроналар айтсак арзийди”, - деди давлат раҳбари.

Президент Ҳаким ат-Термизийнинг “Наврўзнома” китобида агар Наврўзи олам душанба куни кирса, кўп ёмғир-қор ёғади, ҳосил мўл бўлади, йил тўқчиликда ўтади, деб ёзилганини эслатди.

“Бу фикрлар ҳам айнан душанба куни Наврўзни кутиб олаётган эл-юртимизнинг орзу-ниятлари билан уйғун ва ҳамоҳанг, десак ҳар томонлама тўғри бўлади”, - деди Мирзиёев.

 

***

Мирзиёев ва Путин

 

Бугун Наврўз кунида, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, жумладан, Ўзбекистон президентининг 2021 йил ноябрида Россияга ташрифи якунида эришилган келишувларнинг амалга оширилиши муҳокама қилинган.

Путин ва мирзиёев,  Россия ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати ўзаро табрик алмашишган.

Икки мамлакатнинг стратегик шериклиги ва иттифоқчилигини янада мустаҳкамлаш, сиёсий, савдо-иқтисодий, гуманитар ва бошқа соҳалардаги ўзаро манфаатли алоқаларни кенгайтиришдан икки томон ҳам манфаатдор экани таъкидланган.

Россия президенти давлатимиз раҳбари ва Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқини баҳор ва янгиланиш байрами – Наврўз билан самимий табриклаб, фаровонлик ва равнақ тилади.

Хабарда кельирилишича, “Владимир Путин Донбасс республикаларини ҳимоя қилишга қаратилган махсус ҳарбий операциянинг бориши ҳақида маълумот берди. Ўзбекистон президенти Россиянинг хатти-ҳаракатлари ва позициясини тушунишини билдирди”.

***

Хоразмдаги “Янги ариқ” полигонида Ўзбекистон-Ҳиндистон қўшма машғулотлари бошланди.

Кеча (пайшанба) икки давлат ҳарбийларининг қўшма “дўстлик” машғулотлари учинчи бор ўтказилди. Машғулотларда қатнашиш учун Ҳиндистондан Гренадер полклари гуруҳи Ўзбекистонга етиб келди.

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳарбийлари қўшма машғулотлар давомида шаҳар атрофидаги ҳудудларда аксилтеррор амалиётларини ўтказмоқда. 31-мартга қадар давом этадиган машғулотларда тажриба алмашиш ва иштирокчиларнинг ҳарбий ҳамкорлигини мустаҳкамлаш кўзда тутилган.

2021-йилнинг март ойида Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штати Раникит туманида “Дўстлик-2” иккинчи қўшма ўзбек-ҳинд ҳарбий машғулотлари бўлиб ўтди.

**

Ўзбекистон Президенти яқин 5 йилда мамлакат ялпи миллий даромади 100 миллиард долларга, экспорти эса 30 миллиард долларга етишини айтди.

Фарс ахборот агентлиги хабарига кўра, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев биринчи Тошкент халқаро сармоя конференсиясида шундай деди: 2022-йилдан бошлаб Президент ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг навбатдаги мажлислари ўтказилади. Кенгаш ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш ва мамлакатнинг сармоявий жозибадорлигини ошириш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқиш билан шуғулланади.

Мирзиёев шундай деди: Биз 2030-йилга бориб Ўзбекистонни аҳоли жон бошига ўртача даромаддан юқори бўлган жаҳон давлатлари қаторига киритишга ҳаракат қиляпмиз.

Ўзбекистон Президенти шундай деди:Замонавий глобал иқтисодиёт энди рақамлилаштириш босқичига кирмоқда, бунда “яшил” технологиялар ва бизнес инновациялари биринчи ўринда туради.

Мирзиёев сармоядорларга мурожаат қилиб, шундай деди: Бугунги кунда мамлакатимизда савдо ва тадбиркорлик, халқаро иқтисодий алоқалар учун беқиёс имкониятлар яратилмоқда. Шуларни инобатга олган ҳолда, барчангизни бугунги кунда модернизация ва ислоҳотлар сари дадил қадам ташлаётган қадимий сивилизация ва маданият маскани бўлган янги Ўзбекистон билан амалий ҳамкорликни йўлга қўйишга таклиф этаман. Мамлакатимиздаги муваффақиятларингиз Ўзбекистон Президенти ва ҳукумати томонидан кафолатланади.

***

ШҲТ

 

Ўзбекистон пойтахтида ШҲТнинг аксилтеррор кенгашининг 37-саммити бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, ШҲТнинг аксилтеррор кенгашининг навбатдаги йиғилиши  Ҳиндистон раислигида ўтказилди.

Саммитда шунингдек Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон ва ШҲТнинг терроризмга қарши кураш зоннаси ижроия қўмитаси вакиллари қатнашдилар.

Минтақавий хавфсизлик бу йиғилишда ШҲТ доирасида терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши кураш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Қатнашувчилар,  ШҲТнинг ваколатли ташкилотлари ўртасидаги ҳамкоролик даражаси ва терроризмга қарши кураш бўйича биргаликдаги чора-тадбирларни муҳокама қилдилар.

Саммитда шунингдек 14-октябрь Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида ўтказилишига келишиб олинди.

Айтиш жоиздирки , Туркия, Арманистон, Озарбойжон республикаси, Непал ва Камбожа ШҲТ аксилтеррор минтақавий кенгаши йиғилишида кузатувчи аъзо сифатида ҳамкорлик қилади.