Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 27 март - 3 апрель кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
- Тошкент шаҳрида ШҲТнинг аксилтеррор кенгашининг навбатдаги саммити бўлиб ўтди
-
Самарқанд вилоятида Суриядаги халқаро террорчилик гуруҳларга қўшилмоқчи бўлган 8 киши ушланди
- Ўзбекистон Термиз—Мозори Шариф—Кобул—Пешовар трансафғон темир йўли қуришни бошлади
-
Эрдуғоннинг Тошкентга ташрифи жараёнида Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорлигини кенгайтирувчи 9 та ҳужжат имзоланди
-
2 -апрель Ўзбекистонда муборак Рамазон ойи бошланади
***
Ўзбекистон пойтахтида ШҲТнинг аксилтеррор кенгашининг 37-саммити бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, ШҲТнинг аксилтеррор кенгашининг навбатдаги йиғилиши Ҳиндистон раислигида ўтказилди.
Саммитда шунингдек Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон ва ШҲТнинг терроризмга қарши кураш зоннаси ижроия қўмитаси вакиллари қатнашдилар.
Минтақавий хавфсизлик бу йиғилишда ШҲТ доирасида терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши кураш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Қатнашувчилар, ШҲТнинг ваколатли ташкилотлари ўртасидаги ҳамкоролик даражаси ва терроризмга қарши кураш бўйича биргаликдаги чора-тадбирларни муҳокама қилдилар.
Саммитда шунингдек 14-октябрь Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида ўтказилишига келишиб олинди.
Айтиш жоиздирки , Туркия, Арманистон, Озарбойжон республикаси, Непал ва Камбожа ШҲТ аксилтеррор минтақавий кенгаши йиғилишида кузатувчи аъзо сифатида ҳамкорлик қилади.
***
Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда террорчилик ташкилотларнинг ғояларини қўллаб-қувватлаб келган 12 нафар фуқаро қўлга олинганини Дарё сайти хабар қилди.
Хабарга кўра, Паст Дарғом туманида яшовчи фуқаро Н.Ж. ижтимоий тармоқда 12 нафар маҳаллий фуқародан иборат виртуал жамоат тузган. Улар террористик ташкилотлар ғоялари билан йўғрилган материалларни мунтазам равишда бир-бирига тарқатиб, муҳокама қилиб келган. Жамоат аъзоларининг 8 нафари Сурия давлатига бориб халқаро террорчилик ташкилоти сафига қўшилишни режалаштирган.
Ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иш қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
***
Марказий Осиёни Покистон портлари билан боғловчи магистрал лойиҳа 5 миллиард долларга баҳоланмоқда. Унинг ёрдамида минтақадаги товарлар тез ва арзон дунё океанларига чиқиб бора олади.
Дарё сайтига кўра, Ўзбекистон экспорт ва импорт юкларининг Шарқий Осиё давлатларидан узлуксиз логистикасини ташкил этиш мақсадида Афғонистон ва Покистоннинг йирик транспорт-логистика компаниялари, Халқаро автомобиль ташувчилари уюшмаси ҳамда транспорт ва божхона идоралари вакиллари иштирокида 26–27 март кунлари Термиз шаҳрида транспорт масалалари бўйича уч томонлама ишчи гуруҳ учрашуви ўтказилган.
Учрашувда Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон давлатлари ҳудуди бўйлаб автомобиль транспортида халқаро юк ташувлари жараёнида юзага келаётган муаммолар ва уларни ҳал этиш масалалари муҳокама этилган.
Spot’нинг Покистон инвестиция бўйича комиссияси раҳбари Муҳаммад Азфар Ахсанга таяниб «Термиз—Мозори Шариф—Кобул—Пешовар темир йўли минтақанинг келажаги учун бурилиш нуқтаси бўлиши мумкин» деб ёзди.
***
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 29 март куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Тошкентга ташриф буюрди.
Туркия президенти ва унинг рафиқасини Тошкент халқаро аэропортида президент Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси кутиб олди.
Тошкентдаги Кўксаройда Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси Президентларини расмий кутиб олиш маросими бўлди
Икки мамлакат президентларининг олий даражадаги музокаралар якунлангач, ҳужжатларни имзолаш ва алмашиш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорлигини янада кенгайтиришга қаратилган 9 та ҳужжат имзоланди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг иккинчи йиғилиши якунлари бўйича қўшма баёнот имзоланди деб хабар қилган Кун сайти.
Икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари даражасида кўп қиррали Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорлигини янада кенгайтиришга қаратилган 9 та ҳужжат имзоланди.
Жумладан:
имтиёзли савдо тўғрисидаги битим;
давлат чегаралари орқали товарлар ва транспорт воситаларининг ўтиши ҳақида олдиндан ахборот алмашиш тўғрисидаги баённома;
меҳнат ва бандлик соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми;
суд экспертизаси соҳасида ҳамкорлик меморандуми;
қурилиш соҳасида англашув меморандуми;
Соғлиқни сақлаш вазирликлари ўртасида 2022-2023 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар режаси;
Туркия президенти Ражап Тоййиб Эрдўғоннинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида 29 март куни Тошкент вилоятида замонавий иссиқлик электр станциясини ишга тушириш ҳамда Сирдарё вилоятида шундай станция қурилишини бошлаш маросими бўлди.
Олий даражадаги Ўзбекистон-Туркия Стратегик ҳамкорлик кенгашининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Савдо ва инвестиция соҳаларида алоқалар жадал ривожланмоқда. Жумладан, кейинги йилларда ўзаро товар айирбошлаш 2,5 баробарга ўсиб, 3,6 миллиард доллардан ошди. Қўшма корхоналар сони 5 баробар кўпайиб, 2 мингдан ортди. Инвестициявий ҳамкорлик кўрсаткичлари 70 баробарга ўсди.
Икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида томонлар шерикликни, шу жумладан савдо ва иқтисодиёт, инвестициялар, транспорт, тўқимачилик, энергетика, қишлоқ хўжалиги, маданий-гуманитар алмашинув каби соҳаларда янада кенгайтиришнинг устувор йўналишларига батафсил тўхталдилар.
**
Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Ўзбекистонда Рамазон ойи 2 апрелдан бошланишини хабар қилди.
Ўзбекистон президенти «Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида»ги қарорини имзолаган. Унга кўра, 2022 йилги Рамазон ойининг бошланиши 2 апрель кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолари кенгаши томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда 2022 йилда Рамазон ойининг биринчи куни шу йил 2 апрель, шанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг «Қуръон ва тажвидни ўргатиш» бўлими томонидан 1443/2022 йил Рамазон ойида Тошкент шаҳри масжидларида таровиҳ намозларида ўқиладиган хатми Қуръоннинг кунлик тақсимоти белгиланди. Унга кўра, хатми Қуръон апрелнинг биринчи кунидан бошлаб, 27 сана – Қадр кечасида якунланиши мўлжалланмоқда.