Миллий ядровий технологиялар куни
-
Миллий ядровий технологиялар куни
Эрон Ислом Жумҳурияти сўнгги йигирма йил ичида саноат тараққиёти йўналишида ядровий технологияни қўлга киритишда катта муваффақиятларга эришди. Бу ўзгаришлар АҚШ бошчилигидаги Ғарбнинг саботаж ва душманлигига қарамай содир бўлди.
Бу соҳада бурилиш нуқтаси сифатида Эрон тақвими бўйича 1385-йил 20-фарвардин (2006 йил 9 апрел) кунида Эроннинг уранни бойитиш технологиясини қўлга киритгани ва Натанзда тўлиқ бойитиш занжири ишга туширилгани ҳақидаги хабар эълон қилинди. Эронлик олимлар лаборатория миқёсида ядро ёқилғисининг тўлиқ циклини ишлаб чиқаришга муваффақ бўлишди ва Эроннинг уранни бойитиш технологиясини қўлга киритгани ва Эронда ишлаб чиқарилган центрифугалар орқали тўлиқ бойитиш занжирини ишга туширгани ҳақидаги хабар эълон қилинди. Олим ва мутахассисларимизнинг Эронда центрифугаларнинг янги авлодига эришиш ва Халқаро Атом энергияси агентлигига эълон қилиш борасидаги бу муваффақиятидан сўнг мамлакатимиз уранни бойитиш бўйича технологияга эга давлатлар қаторидан жой олди ва Эрон халқаро ядровий ташкилотга аъзо давлатлар қаторига қўшилди. Шундан сўнг, Маданий инқилоб Олий Кенгашининг маъқуллаши билан эронлик ёш олимларнинг мамлакатда тинч ядровий технологияга эришиш йўлидаги шарафли саъй-ҳаракатларини қадрлаш учун 9-апрел, Эроннинг расмий тақвимидаги Фарвардин ойининг йигирманчи куни, ядровий ёқилғи айланиши тугалланган кунга тўғри келган кун, "Миллий ядровий технологиялар куни” деб номланди.
Эрон Ислом Жумҳурияти тинч ядровий технологияга эришишда узоқ йўлни босиб ўтди. Эрон 1958-йилда Атом энергияси бўйича халқаро агентликка аъзо бўлди, 1968-йилда эса Миллий ассамблея томонидан 1970-йилда маъқулланган Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномани (НПТ) имзолади. Эронни ядро технологиясига эга бўлиш жараёнида 1967 йилда Қўшма Штатлар Эронга радиофармацевтика ишлаб чиқариш учун қуввати 5 МВт бўлган енгил сувли тадқиқот реакторини сотди ва Америка компанияси (ЭМФ) бу реакторни Теҳрон университетига ўрнатди ва керакли 20 мегаватт ёқилғини таминлаш мажбуриятини олди. Ҳозирда Атом энергияси ташкилоти ушбу тадқиқот реакторига масъул бўлиб, унга керак бўлган ёқилғи таёқлари маҳаллий ишлаб чиқарилади. Бошқа томондан, тадқиқотларга кўра, атом электр станциялари қурилиши билан атом энергиясидан 20 минг мегаваттдан ортиқ электр энергияси ишлаб чиқарилишига қарор қилинди. Баъзи маълумотларга кўра, Эроннинг 1974 йилдаги режаси 20 йил ичида бутун ёқилғи айланишини маҳаллийлаштириш ва 22 атом электр станцияси орқали 23 минг мегаватт электр энергиясини етказиб бериш эди. Бу борада Германия ва Франсия билан шартномалар имзоланган. Германия 1970-йилларда Бушеҳрда 1000 мегаватт қувватга эга иккита реактор қуришни бошлаган, бироқ Ислом инқилоби ғалабаси билан 85 фоизлик муваффақиятга эришганига қарамай, ишни тўхтатган. Франсия ҳам 1970-йилларда 360 мегаватт қувватга эга Дарховин реакторини қуришни бошлаган эди. Эрон Ислом инқилоби ғалабасидан сўнг қурилиш ишларидан воз кечди.
Ислом инқилоби ғалаба қозониб, Эрон Ислом Жумҳурияти барпо бўлгач, Америка Қўшма Штатлари ва унинг минтақавий ҳамкорлари турли усуллардан фойдаланган ҳолда янги шаклланган Ислом Жумҳуриятини ағдариш учун кенг саъй-ҳаракатларни амалга оширди ва ниҳоят, 8 йиллик зўравон уруш олиб борди. Бунинг оқибатларидан бири Эроннинг тинчликсевар ядровий дастурининг ўн йилдан ортиқ вақтга тўхтатилиши бўлди. 1978-йилда Ислом инқилоби ғалаба қозониши билан Ғарб давлатлари томонидан атом электр стансиялари қурилиши тўхтатилди, Эрон-Ироқ уруши даврида мавжуд объектлар, хусусан, Бушеҳр электр стансияси бир неча бор Ироқ ҳаво ҳужумларига учраб, мавжуд асбоб-ускуналар ва биноларга катта зарар етди. Аммо 1989 йилдан бери тинч ядровий тикланиш учун биринчи қадамлар қўйилди.
Германия Бушер атом реакторини қуриб битказишдан бош тортгани учун Теҳрон бошқа вариантни, яъни Россияни кўриб чиқди ва 1994-йил 9-декабрда Эрон ва Россия ўртасида биргаликда Бушер атом электр стансиясини тугатиш ва ишга тушириш бўйича шартнома тузилди. Умуман олганда, ушбу электр стансияси бир неча синовлардан сўнг 2011 йилда ниҳоят фойдаланиш даврига ва электр энергияси ишлаб чиқаришга кирди.
2003-йилда Ғарб оммавий ахборот воситаларида, аксилинқилобий гуруҳлар Эроннинг ядро қуроли яратиш борасидаги саъй-ҳаракатлари ҳақида уйдирмалар тарқатиб, Европа ва Қўшма Штатларни сезгир қилиб қўйди ва турли баҳоналар билан Эроннинг тинч ядровий фаолиятини тўхтатишга уринди, аммо 2005-йилда Эрон қатъий қарор қабул қилиб,2006 йил 10-апрелда, санкцияларга қарамай, ядро ёқилғисини ишлаб чиқаришнинг тўлиқ циклига эриша олди. Эронлик олимлар ва мутахассислар янги авлод центрифугаларини сотиб олиб, Халқаро Атом энергияси агентлигига эълон қилиш орқали Эронни уранни бойитиш технологиясига эга давлатлар қаторига киритдилар ва Эрон ушбу ташкилотга аъзо давлатлар қаторига қўшилди. Эроннинг саккизинчи ҳукумати, Европалик томонлар билан шартнома имзолади ва Эронда ядровий илм-фан билан боғлиқ фаолият ва тадқиқотлар босқичма босқич тўхтатилди. Эрон Ислом Жумҳуриятининг тўққизинчи ҳукуматининг биринчи йилида Теҳрон уранни бойитишнинг ихтиёрий равишда тўхтатилиши тугатилганини ва Атом энергияси бўйича халқаро агентлик шафелигида Исфаҳон уcф мажмуаси ўз фаолиятини давом эттираётганини эълон қилди. Ғарб прапагандаси ва оммавий ахборот воситалари уруши ҳамда Эронни ҳарбий ядро дастурига интилаётганликда айблаши ортидан тинч ядровий фаолиятнинг давом этиши Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЕ) Бошқарувчилар кенгашини Эрон ядро муаммосини БМТ Хавфсизлик Кенгашига топширишга ундади.
Кўп кўтарилишлар ва пасайишлар ва Эроннинг ядровий муаммоси БМТ Хавфсизлик Кенгашига кўчирилиши ва бир неча санкция резолюциялари қабул қилинишидан сўнг, ниҳоят, бир неча музокаралардан сўнг, 2015-йил июл ойида Эрон ва П5+1 гуруҳи ўртасида ядровий келишувга эришилди. Шу нуқтаи назардан, Эрон фаолияти, объектлари ва ядровий материалларга баъзи чекловлар қўйишга ва Халқаро Атом энергияси агентлигининг текширувларини оширишга рози бўлади. Қўшимча Протокол Хавфсизлик Кенгашининг 2231-резолюцияси доирасида БМТнинг Эронга қарши санкцияларини бекор қилиш сўралган. Эрон Ислом Жумҳурияти ядровий битимни мажбуриятларини бажаришда тўлиқ хайрихоҳлигига қарамасдан, ядровий битимнинг бошиданоқ, АҚШ ҳукумати Эронга қарши бир томонлама санкцияларни бекор қилиш соҳасида номувофиқликни яратди ва вадаларни бажармади.
Қўшма Штатлар ўзининг минтақавий иттифоқчилари учун доимо ташвиш туғдирадиган масала - Эроннинг тинч ядровий салоҳиятини оширишдир. Эрон бир неча йиллардан буён ядровий битим доирасида ядровий мажбуриятларини тўлиқ бажариб, ядровий фаолияти, материаллари ва иншоотларини чеклаб келаётган бўлса-да, 2018 йилнинг май ойида Доналд Трамп президентлиги даврида АҚШнинг битимдан чиқиб кетишидан кейинги энг жиддий амалиётни амалга оширди ва максимал босим сиёсати доирасида Эронга қарши санкциялар киритди. Бошқа томондан, П5+1 гуруҳининг европалик аъзолари ўз мажбуриятларини амалда тез-тез бузганлиги сабабли Теҳрон аввалига ядровий мажбуриятларини 5 босқичда қисқартирди, сўнгра Исломий Маслаҳат Ассамблеяси резолюциясини амалга ошириш учун, ядровий ривожланиш йўлида янги қадамлар ташланди. Бу борадаги эътиборга молик масалалар қаторида 20% бойитиш ва 60% бойитиш имконияти, металл уран ишлаб чиқариш ва ядровий иншоотлар ва ускуналарни кенгайтириш Вашингтонни катта ташвишга ва унинг минтақавий иттифоқчилари, айниқса Сионистик режимни қаттиқ ташвишга солиб қўйди .
Қўшимча протокол ижросини тўхтатиш соҳасида Агентлик билан ҳамкорлик даражасини пасайтириш ҳам Ислом Маслаҳат Ассамблеяси резолюциясини амалга ошириш доирасида ва Европа ваъдаларининг бажарилмаслигига жавобан амалга оширилди. Албатта, Эрон ўз мажбуриятларини тўлиқ бажаришга, жумладан, санкциялар бекор қилиниши ва АҚШ ядровий битимга қайтиши каби шартлар бажарилса, тайёр эканлигини маълум қилди. Халқаро масалалар бўйича эксперт Моҳсен Жалилванд Эроннинг ядровий салоҳиятини назорат қилиш европаликлар ва америкаликлар учун жуда муҳим эканини таъкидлаб, аниқлик киритади: “Америкаликлар Ислом Жумҳурияти қудратини чеклашга интилмоқда.
Эроннинг ядровий ривожланиши тинч мақсадларни кўзлаган бўлса-да, АҚШ ва унинг Европадаги иттифоқчилари ундан Теҳронни ядровий ҳарбий мақсадларни кўзлаётганликда айблаш учун баҳона сифатида ишлатишади. Бу айблов Байден маъмуриятининг 2021-йил март ойида чоп этилган “Миллий хавфсизлик стратегияси бўйича вақтинчалик қўлланма” деб номланган хавфсизлик ҳужжатида такрорланган ва Қўшма Штатлар бунга қарши туриши даъво қилинган. Умуман олганда, Вашингтоннинг Теҳронга қарши “ўйин қоидалари”ни ўзгартирувчи қобилият ва технологияларни, жумладан, ядровий технологияни қўлга киритишга интилаётган янги айблов АҚШнинг Эрон миллий қудратини ўзининг турли йўналишларида кенгайтириш ва мустаҳкамлашдан қўрқишини англатади. Австралиялик журналист ва сиёсий эксперт Кейтлин Жонстон шундай дейди:“Байденнинг Эронга нисбатан сиёсати Трампнинг Эронга нисбатан сиёсати билан бир хил”. Қўшма Штатлар ва унинг Европадаги ҳамкорлари сионистик режим билан бирга Эронни ядровий дастурида ҳарбий мақсадларни кўзлаганликда бир неча бор айблади. Улар ҳатто Венадаги санкция музокараларида ҳам шу туҳматларда айблашда давом этишмоқда. Эрон бу айбловларни рад этиб, НПТни имзолаган ва Атом энергияси бўйича халқаро агентлик аъзоси сифатида ядровий технологияни тинч мақсадларда қўлга киритиш ҳуқуқига эга эканлигини таъкидлайди. Бундан ташқари, МАГАТЕ ўзининг даврий ҳисоботлари доирасида МАГАТЕ Кенгашининг ижроси давомида Эрон ядровий дастури оғишмаслигини бир неча бор таъкидлаган.
Эрон келгуси 15 йил ичида ядровий соҳасида 50 миллиард доллар сармоя киритади