Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
(last modified Sun, 10 Apr 2022 08:58:11 GMT )
апрел 10, 2022 13:58 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
    Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 3 апрель - 10 апрель кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Украинада ушлаб турилган ўзбекистонлик ҳайдовчилар ватанга қайтмоқда​​​​​​

 

  • Шавкат Мирзиёев Покистон Бош вазири ва Қозоғстон президенти билан телефон орқали суҳбаташди

 

  • Ўзбекистон: йил бошидан бери Россиядан 133 минг меҳнат муҳожир қайтиб келди

 

  • Ўзбек-қирғиз чегарасида яна отишма. Икки қирғизистонлик ҳалок бўлди

 

  • Сўнгги икки ойда Ўзбекистондан Эронга 2 минг 500 тонна мева-сабзавот экспорт қилинган

***

Украинанинг “Азов”* нацистлари томонидан ушлаб турилган ўзбекистонлик ҳайдовчилар ватанга қайтмоқда.

Ижтимоий тармоқларда, Ўзбекистон фуқаролари бўлган ҳайдовчилардан Украина ҳудудида мажбурий фойдаланилганига оид маълумотлар тарқалаётгани муносабати билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги қуйидагиларни маълум қилди.

Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналари томонидан ушбу ватандошларни ҳарбий ҳаракатлар бўлаётган ҳудудлардан эвакуация қилиш масаласи муваффақиятли ишлаб чиқилди, уларга ҳар томонлама ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.

Айни пайтда Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтмоқда.

***

Мирзиёев ва имрон Хон

 

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Покистон Бош вазири Имрон Хон билан телефон орқали суҳбатлашди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Рамазон ойи бошлангани билан бир-бирларини самимий табриклаб, биродар Ўзбекистон ва Қозоғистон халқларига фаровонлик ва равнақ тилади.

Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Ўзаро савдони кўпайтириш, саноат кооперацияси бўйича қўшма лойиҳаларни илгари суриш, маданий-гуманитар дастур доирасида фаол алмашинувларни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари, шу жумладан, 2022 йил сентябрида Ўзбекистонда ШҲТ саммитини ўтказиш ва унга тайёргарлик кўриш юзасидан фикр алмашилди.

Шавкат Мирзиёев Покистон ҳукумати раҳбари билан телефон суҳбатида унга парламент сайлови муваффақиятли ўтишини тилади.

раҳбарлар муқаддас Рамазон ойи кириб келгани билан бир-бирларини самимий табриклаб, ҳар икки мамлакатларнинг дўст халқларига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва бардавом равнақ тилади.

2022 йил 3—4 март кунлари Покистонга амалга оширилган олий даражадаги давлат ташрифи якунида қабул қилинган қўшма «йўл харитаси» ижросининг бориши кўриб чиқилди. Энг аввало, савдо, саноат, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, туризм, маданият ва бошқа устувор йўналишлардаги кўп қиррали ҳамкорлик лойиҳа ва дастурларини ўз вақтида амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.

***

Қирғизистон—Ўзбекистон давлат чегараси участкасида 5 апрель куни қурол қўллаш билан боғлиқ ҳодисада икки қирғизистонлик ҳалок бўлди.

Жалолобод вилояти Ахси тумани Дейрес қишлоғида қирғизистонлик бир неча фуқаро Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний равишда юк олиб ўтмоқчи бўлган. Улар Ўзбекистон ҳудудидаги давлат чегара чизиғидан 500 метр узоқликда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати чегара хизмати ходимлари томонидан аниқланган. Контрабандачилар ўзбек чегарачиларининг тўхташ ҳақидаги талабларига бўйсунмаган деб хабар тарқатган Дарё сайти..

Қўшни давлат фуқароларини ҳибсга олиш вақтида жанжал келиб чиққан. Ўзбекистон чегарачилари ўз ҳаёти ва соғлиғини сақлаб қолиш мақсадида қурол ишлатган, оқибатда икки фуқаро ҳаёт учун хавфли тан жароҳатлари олиб, ҳалок бўлган. Қолган жиноятчилар Қирғизистон ҳудудига қочишга муваффақ бўлган.

Ўзбекистон чегарачиларининг маълум қилишича, Қирғизистон фуқаролари қиймати 20 минг доллардан ортиқ бўлган контрабанда юкини олиб ўтмоқчи бўлган.

Кейинчалик маълум бўлишича, ҳалок бўлган фуқаролар ўзбекистонлик бўлган, бироқ 2012 йилда Қирғизистон фуқаролигини олган. Улар Ўзбекистон паспортини ўзлари билан олиб юрган.

«Воқеа жойига борган Қирғизистон ва Ўзбекистон чегара вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтган. Чегара вакиллари воқеа юзасидан ҳар бир томон ўз текширувини ўтказишига келишиб олган», — дейилади хабарда.

 

***

меҳнат муҳожирлари

 

Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Россиядан Ўзбекистонга 133 минг нафар меҳнат муҳожири қайтган бўлса, шундан 50 минг нафари март ойида келди деб хабар қилди.

Жорий йил- 2022 йилнинг биринчи чорагида Россиядан Ўзбекистонга 133 минг нафар меҳнат муҳожири қайтган, улардан 50 минг нафари март ойида келган.

Январь-март ойларида жами 193 минг нафар меҳнат муҳожири мамлакатимизга қайтди деб хабар қилган Газета сайти.

Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги бошлиғи ўринбосарига кўра, 2021 йилда мамлакатга 502 минг муҳожир қайтган, шундан 280 минг нафари Россиядан келган.

Агентлик Россиядаги Ўзбекистон фуқаролари ўртасида ватанга қайтиш ниятлари ҳақида аноним сўров ўтказди. Унда 15 мингга яқин респондент иштирок этди. Сўровда қатнашганларнинг 15 фоизи ишини йўқотиб, ҳозирда Ўзбекистонга қайтаётгани, 25 фоизи қайтиш истагида бўлган рубль курсининг ўзгаргани, 24 фоизи ишлаётгани ва ўйлаб кўришини билдирган. Агар улар ишдан айрилса, қайтиб келишини маълум қилган. Қолган 36 фоизида меҳнат шартномаси бор ва қайтишни ўйламайман, деб жавоб беришган.

***

мева-сабзавот

 

Ўзбекистон давлати қўмитаси статистик маълумотларга биноан, шу йилнинг 2 ойида Ўзбекистон томонидан Эронга 2 минг тоннадан ортиқ мева-сабзавот экспорт қилинди.

Давлат статистика қўмитаси жорий йилнинг ўтган икки ойида Ўзбекистон Эронга 2 минг тоннадан ортиқ мева-сабзавот экспорт қилган деб хабар қилди.

Ҳисоботга биноан, Ўзбекистон  2022- йилнинг сўнгги икки ойида хорижий мамлакатларга 114 миллион долларлик мева-сабзавот экспорт қилди.

Ўзбекистон Қозоғистонга 67,5 минг тонна, Россияга 29,5 минг тоннна, Хитойга 16,6 минг тоннна, Қирғизистонга 14 минг тонна, Афғонистонга 6,8 минг тонна, Покистонга 3,3 минг тонна, Украинага 3,3 минг тонна, Туркияга 3,2 минг тонна, Озарбойжон республикасига 2,4 минг тонна, Белорусга 2,2 тонна БАА га 1,4 минг тонна, Германияга 553 тонна ва АҚШга 386 тонна мева-сабазавот экспорт қилган.

Статистик маълутмотларга асосан,  Ўзбекистонда йилида 21 миллион тоннадан ортиқ мева-сабзавот етиштирилади, ундан  1,5 миллион тоннаси хорижий мамлакталарга экспорт этилади.