Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
-
Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 10-17 апрель кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
-
Ўзбекистондаги чет эл фуқаролари учун даромад солиғи камайтирилади
- Ўзбекистоннинг аҳолиси сони 35,4 млн кишига етди
- Ўзбекистон: Яманда икки ойлик сулҳ ва ўт очиш тўхтатилганини олқишлаймиз
- 3 нафар ўзбек аёллар Россияга қарши санкциялар рўйхатига киритилди
-
Ўзбекистон ва Британиянинг Афғонистон бўйича Махсус вакиллари мулоқот қилдилар
***
Ўзбекистон президенти қарори асосида хорижий фуқаролардан олинадиган дармоад солиғи ставкалари пасайтирилади.
Шавкат Мирзиёевнинг фармойишига асосан жорий йилнинг 1 майидан бошлаб Ўзбекистонда истиқомат қилувчи чет эл фуқароларининг ресурслардан оладидиган даромадларига солиқ 12 фоиз / илгари 20 фоизгача/ миқдорда белгиланади.
Шу билан бирга 1 июлдан бошлаб Ўзбекистонда божхона тўловлари бўйича қулайликлар яратилади.
Шунингдек ўтган йили савдо даромадлари 238 минг доллардан ошмаган тадбиркорларга нисбатан монополияга қарши чоралар қўлланилмайди.
***

Жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 35,4 млн кишини ташкил этмоқда.
Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига биноан, йил бошидан буён доимий аҳолининг ўсиш суръати 0,5 % га ошган. Мамлакат аҳолиси йил бошидан буён ҳар ойда ўртача 54,2 минг кишига кўпайган.
2022 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,8 минг кишига кўпаймоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг аҳолиси сони 2022 йил 1 январь ҳолатига кўра 35, млн кишини ташкил қилганди.
***

Ўзбекистон ТИВ-и Яманда БМТ воситачилигида икки ойлик сулҳ ва ўт очишни тўхтатиш эълон қилинганини олқишлайди.
«Ҳарбий ҳаракатларга вақтинчалик мораторий, шунингдек, ушбу мамлакатда қонунийликни таъминлаш учун кўрсатилган қатъият Яманда кенг қамровли тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш йўлида муросага эришиш учун зарур шарт-шароитларни яратади деб ҳисоблаймиз.
Биз барча курашаётган томонларни ихтилофни мулоқот ва дипломатик йўл билан ҳал қилиш учун вазмин бўлишга ва сиёсий ирода кўрсатишга чорлаймиз», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтаимз, Саъудия Арабистони АҚШ ва БАА ҳамда бошқа бир қатор мамлакатларнинг кўмаги билан 2015 йил март ойидан бошлаб Яманга ҳарбий ҳужумни бошлади ва бу мампакатни қуруқлик, денгиз ва ҳаводан қамалга олди. Саъудия Арабистони ва унинг иттифоқчиларининг Ямандаги уруши шу кунгача 17 мингдан ортиқ яманликнинг ҳалок бўлиши, ўн минглаб одамларнинг ярадор бўлиши ҳамда миллионлаб яманликларнинг оворагарчиликка юзмаюз бўлишига олиб келди.
***
Миллиардер Алишер Усмоновнинг опаси ва синглиси, шунингдек, Алфа банкнинг асосий акциядори Михаил Фридманнинг ёрдамчиси бўлган Нигина Заирова Британия санкциялар рўйхатига киритилди
Британиянинг Россияга қарши санкциялар рўйхатга 206 нафар тадбиркор, сиёсатчи ҳамда уларнинг оила аъзолари қўшилган. Эътиборли жиҳати санкцияга тушганлар орасида келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган 3 нафар аёл ҳам бор деб хабар қилган Кун сайти.
Гулбаҳор Исмоилова – этник ўзбек мультимиллиардери Алишер Усмоновнинг опаси. У Ўзбекистонда туғилган, айни пайтда эса Россия фуқароси ҳисобланади. 2022 йил 2 март куни Германия ҳукумати Европа Иттифоқи санкциялари туфайли Алишер Усмоновнинг “Дилбар” номли яхтасини хатловга олгани ҳақида хабар берилганди. Маълум қилинишича, қиймати 600 миллион долларлик ушбу яхтанинг ягона эгаси сифатида Гулбаҳор Исмоилова рўйхатга олинган. Унинг ЕИ ва Буюк Британиядаги активлари музлатилиб, ушбу мамлакатларга кириши тақиқланмоқда.
Усмоновнинг синглиси Саодат Нарзиевага нисбатан ҳам санкция қўлланилган.
Нигина Заирова – Ўзбекистон фуқароси. Россия Алфа банкининг асосий акциядори Михаил Фридманнинг ижрочи ёрдамчиси сифатида қайд этилган.
***
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Буюк Британиянинг Афғонистон бўйича Махсус вакили Найжел Кейси билан музокаралар ўтказди.
Ўзбекистон ва Британия ўртасидаги афғон инқирозини тинч йўл билан ҳал этиш, шунингдек, мамлакатга тезкорлик билан гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди деб хабарқилган Юз.уз.
Юқори мартабали дипломат Ўзбекистоннинг Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ўрнатиш, жумладан, ушбу мамлакатга иқтисодий ёрдам кўрсатишдаги муҳим ролини алоҳида таъкидлади.
Хусусан, Британия томони Ўзбекистоннинг Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамини етказиш учун БМТ шафелигида Термиз шаҳрида кўп функцияли транспорт-логистика марказини яратиш ташаббуси муҳимлиги ва долзарблигини таъкидлади.
Шунингдек, Афғонистондаги мавжуд вазият, халқаро ҳамжамиятнинг янги ҳукуматга нисбатан умумий позициясини ишлаб чиқиш ва ушбу давлатда гуманитар инқирозни бартараф этиш юзасидан фикр алмашилди, деб хабар қилган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.