Американинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги иккиюзламачилигининг танқиди
АҚШ Конгрессидаги мусулмон ва демократ конгрессмен Илҳон Умар Вашингтоннинг бутун дунёда инсон ҳуқуқлари поймол этилиши ҳақидаги даъволари жуда “иккиюзламачилик” эканлигини таъкидлаб, айтди: Агар Қўшма Штатлар Россиянинг Украинага қарши жиноят содир этгани ҳақидаги даъволарини Халқаро жиноий судга топшириш ниятида бўлса, аввало бу ташкилотга аъзо бўлиши керак.
Умар таъкидлади: "Россиянинг Украинадаги хатти-ҳаракатларини тергов қилишни қўллаб-қувватлаш ва шу билан бирга судга аъзо бўлмаган шахс сифатида қаршилик кўрсатиш жуда иккиюзламачилик". Илҳон Умар пайшанба куни АҚШнинг Халқаро жиноий судга қўшилиши тўғрисидаги қонун лойиҳасини тақдим этиб, Россия жиноятлари бўйича терговни қўллаб-қувватлашнинг энг яхши усули Халқаро жиноий судга қўшилиш эканлигини айтди.
Халқаро Жиноят Суди (ХЖС) 2002 йилда Рим Статутига мувофиқ махсус тузилма ва ваколатларга эга бўлган халқаро ҳуқуқий орган сифатида энг муҳим халқаро жиноятлар, яъни геноцид, инсониятга қарши жиноятлар, уруш жиноятлари ва зўрлаш жиноятларини кўриб чиқиш учун ташкил этилган ва бундан бу жиноятлар келажакда яна содир бўлишини олдини олиш ҳисобланади. Қўшма Штатлар музокараларда қатнашганига қарамай, 1998 йилда Халқаро жиноий суд учун асос сифатида қабул қилинган Рим статутини ратификация қилишдан бош тортди ва АҚШнинг халқаро миқёсдаги кейинги ҳаракатлари учун асос бўлган ушбу статутни танқид остида олди. Дарҳақиқат, Вашингтон кўп ҳолатларда, масалан, Афғонистон ва Ироққа бостириб киришда, дунёнинг турли қисмларига ҳарбий аралашувни ҳисобга олган ҳолда, сон-саноқсиз уруш жиноятларига қўл урган. Ушбу ҳарбий жиноятларнинг тергов қилинишига йўл қўймаслик учун Халқаро жиноий судга қўшилишдан бош тортди. Ҳатто Доналд Трамп маъмурияти даврида ҳам ушбу маҳкама прокурори ва Халқаро жиноий суднинг бир қатор бошқа аъзолари АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий жиноятлари бўйича ХЖТ прокурори тергов бошлагани учун санкцияланган эди.
Қўшма Штатлар суднинг "Америка миллий суверенитетига" таҳдид солаётгани сабабли Америка фуқароларини тергов қилиш юрисдикциясини тан олмайди. Трамп маъмурияти расмийлари Халқаро жиноий судга қарши бу ноқонуний ҳаракатни оқлаш учун турли баҳоналарни таклиф қилишди, жумладан АҚШнинг Рим статутига аъзо бўлмаслиги. Вашингтон илгари сурган яна бир баҳона суднинг ҳаракатлари халқаро қонунларга тўғри келмаслигидир. Ажабланарлиси шундаки, Халқаро жиноий суд уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятларни тан олиш ва уларга қарши курашиш бўйича энг юқори орган ҳисобланади. Хўш, модомики шундай экан, қандай қилиб Трамп маъмурияти расмийлари АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий жиноятлари устидан суд юрисдикцияси йўқлигини даъво қилишлари мумкин?
АҚШ Украина урушида, хусусан, Буча ва Мариупол порт шаҳрида Россия ҳарбий жиноятлар содир этгани ҳақидаги даъволари билан АҚШ расмийлари, жумладан, президент Жо Байден Россия президенти Владимир Путинни ҳарбий жиноятчи деб атаб, Украинадаги урушга алоқадор бўлган Путин ва бошқа россиялик амалдорлар жавобгарликка тортишга чақиришди. Байден ҳукумати Россиянинг Украинадаги уруш жиноятларини Халқаро жиноий судга топширишга ҳаракат қилмоқда. Бу Вашингтоннинг инсон ҳуқуқларига нисбатан икки томонлама ёндашувини, шунингдек, Қўшма Штатларнинг Халқаро жиноий суддан восита сифатида фойдаланишга уринишини кўрсатади.
“Қўшма Штатлар инсон ҳуқуқларини дунёнинг бошқа мамлакатларига қараганда кўпроқ поймол қилмоқда”, - дейди сиёсий эксперт Андраник Мигранян
Қўшма Штатлардаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятга назар ташласак, айниқса қора танлиларга нисбатан давом этаётган дискриминацион муносабат ва уларга нисбатан ҳаддан ташқари полиция зўравонлиги, шунингдек, Вашингтоннинг Қўшма Штатлардан ташқарида ҳарбий амалиётлар, ҳужумлар ва уруш жиноятлари каби кўплаб мамлакатларда, Ветнам ва Афғонистон Ироқ ва Сурия, қамоқхоналарнинг барпо этилиши, айбланувчиларга нисбатан ғайриинсоний муомала ва қийноқлар Вашингтоннинг инсон ҳуқуқлари ҳақидаги ёлғон даъволарини кўрсатади. Ҳозир ҳам Россияга, айниқса, ташвиқот ва сиёсат соҳасида босимни кучайтириш, унинг раҳбарларини яккалаб қўйиш учун АҚШ баланд овозда руслар Украинада уруш жиноятлари содир этганлигини ва бунинг учун чора кўриш зарурлигини даъво қилмоқда.