Халқаро Қудс куни; Ислом умматининг ҳайқириқ ва қаршилик куни
Қудс куни Рамазон ойининг охирги жумаси бўлиб, Имом Ҳумайний 1979-йилда (1399-ҳижрий-қамарий, рамазон) Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш мақсадида расмий кун деб эълон қилган ва бутун дунё мусулмонларини Исроил режими ва унинг тарафдорларининг мағлуб этиш учун бирлашишга чақирган.
1979-йил 7-август, Эрон Ислом инқилобидан бир йил ўтмай, Имом Ҳумайний (р.а.) дунё мусулмонларини Рамазон ойининг охирги жума куни “Қудс куни” сифатида "Фаластин мусулмон халқининг қонуний ҳуқуқларини" қўллаб-қувватлаш ва бирдамликни кўрсатиш учун маршга чиқишга чақирди.
Қудс куни - Ислом куни;
Имом Ҳумайний (р.а.) Қудс куни ҳақида шундай деганлар: "Қудс куни нафақат Фаластин, балки Ислом кунидир. Қудс куни умумбашарий бўлиб, у фақат Қудсга бағишланган кун эмас. мазлумларнинг мустабидлар билан тўқнашуви белгиси».
Аслида Қудс куни сионистик режимнинг Фаластин ва бошқа исломий мамлакатлардаги жиноятларига қарши ислом умматининг бирлиги ва иродаси рамзидир. Бу дунё мазлумларининг мутакаббирларга қаршилик кўрсатиш куни ва ўз фарзандларининг қони билан зўравон сионистик режимнинг хунук чеҳрасини фош қилувчи миллатнинг зулм фарёди кунидир.
Рамазон ойининг сўнгги жума кунининг Қудс куни деб номланиши бутун дунё бўйлаб кўплаб зиёлилар ва мутафаккирлар томонидан қўллаб-қувватланди. Бугун Эрондан ташқари дунёнинг турли мамлакатларида Қудс куни маршлари ва маросимлари ўтказилмоқда, ахборот манбаларига кўра, бу рақам дунёнинг турли қитъаларида 80 та давлатга етган.
Мусулмонларнинг биринчи қибласи бўлмиш Қуддус;
“Муқаддас Қудс” масжиди Ақсо борлиги сабабли ваҳий ва исломий қарашда юксак қадрият ва катта аҳамиятга эга. Муқаддас Қудснинг аҳамияти шундаки, бу муқаддас замин илоҳий пайғамбарлар қароргоҳи ва ваҳий қилинган маскан, мусулмонларнинг биринчи қибласи ва Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг аршга кўтарилган масканлари бўлган. Шунингдек, Қуддус ҳам яҳудийлар, ҳам насронийлар учун алоҳида диний аҳамиятга эга.
Шунга кўра, Муқаддас Қудс сионистлар назарида жуда муҳим ўрин тутади, сионизм етакчилари ўзларининг сохта режимининг ҳаёти ва омон қолишини бу муқаддас шаҳарга боғлаб қўйдилар. Айнан шу нуқтаи назардан, сўнгги ўн йилликлар давомида, айниқса сўнгги йигирма йил ичида сионист лидерлар Муқаддас Қудс ҳақидаги юмшоқ дастурларнинг устуворлигининг муҳим қисмини, шунингдек, ўз кучларининг катта қисмини турар-жой биноларини қуриш ва марказда жойлашган босиб олинган ҳудудларни яҳудийлаштиришга бағишладилар. Бу ҳозирда миллиардлаб харажат эвазига амалга оширилмоқда.
Дарҳақиқат, сионистик аҳоли пунктларини кенгайтириш ва ишғол қилинган ҳудудларни, хусусан Қуддус атрофидаги ҳудудларни яҳудийлаштиришга жиддий эътибор қаратилиши сионистик режимнинг Қуддусни вайрон қилиш режаларининг асосий мавзусидир.
Қаршилик ва муқовиматда маданиятини ёйиш;
Айни пайтда, ҳар йили Бутунжаҳон Қудс кунини нишонлаш мусулмон халқлар жамоатчилигида қаршилик ва муқовимат маданиятини ёйиш билан бирга, дунёдаги сохта сионистик жиноятчи ва болалар ўлдирувчи тузумининг моҳиятини фош қилади. Мусулмон халқлар ва бутун инсониятнинг асосий ва умумий душмани бўлган сионистик режимга қарши янада кўпроқ бирдамлик зарурлигини яна бир бор тасдиқлаш учун бу кун ўта муҳим аҳамиятга эга.
Бу йил Халқаро Қудс куни жиноятлар авж олгани ва Исроил режимининг сўнгги ҳаракатлари туфайли бу куннинг аҳамияти икки баробар ортган бир пайтда нишонланмоқда. Аксинча, сионист душманга қарши кураш усули ҳам ўзгармоқда. Даставвал сионист босқинчиларга қарши тошлар билан курашган фаластинликлар энди ракета каби қуроллар билан таъминланган ва босқинчиларни ўз заминларидан қувиб чиқариш учун мотивация кучайиб бормоқда. Сионистик режимни даҳшатга солган масала хавфсизликнинг заифлашуви ҳамда хавфсизлигига муаммо ва зарар етказилган бу қасоскор режим қаршисида Фаластин халқи гуруҳлари ва ёшлари фаоллигининг кучайишидир.
Дарҳақиқат, баъзи араб режимларининг музокаралари ва муросалари сионистлар учун ҳали ҳеч қандай натижа бермади ва бугун Ғарбий Соҳил халқи ҳам Ғазо сектори халқи билан курашга қўшилди. Фаластин халқи ярашув жараёнидан ғазабда ва курашнинг янги босқичига қадам қўйди.
Сионистик режимга қарши кураш; Зулм ва терроризмга қарши кураш;
Ислом инқилобининг муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ўтган йили (1400) Фаластин масаласи ҳалигача ислом давлатлари орасида умумий бўлган энг муҳим ва ҳаётий масала эканлигига ишора қилиб, шундай дедилар: "Сионистлар биринчи кунданоқ босиб олинган Фаластинни террорчилик базасига айлантирдилар. Сионистик режим давлат эмас, балки Фаластин халқи ва бошқа мусулмон халқларига қарши террорчи гарнизонидир. Бу шафқациз режимга қарши курашиш зулм ва терроризмга қарши курашдир ва бу барчанинг вазифасидир."
Қаршилик ўқини моҳирона шакллантирган ва етакчилик қилган бу майдоннинг энг яхши намунаси Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Қудс кучларининг марҳум қўмондони шаҳид “Қосим Сулаймонийдир. Муаззам раҳбар раҳбарлигида у ўлимгача қаршилик кўрсатди ва америкалик террорчилар томонидан шаҳид бўлди. Шаҳид Сулаймоний Фаластин ва Қаршилик фронтига нисбатан ўз роли ва миссиясини яхши ўйнаганлардан бири эди. Бунга қаршилик жабҳасининг кучайиши ва Ғазода Фаластин халқининг қўллаб-қувватланиши ҳамда Ҳизбуллоҳ ва Қаршилик жабҳасининг сионистик режимга қарши ғалабаси мисол бўла олади.
Кўриниб турибдики, дунёнинг ҳар йили Фаластин ва Қудс-Муқаддас масаласида бирдамлиги Фаластин халқининг, хусусан Қуддус аҳлининг сионистлар тажовузи ва бу муқаддас шаҳар ва Масжидул-Ақсога қарши фитналарига қарши кураш руҳини кучайтирди. Унинг таъсирини Ғазо сектори ва Ғарбий Соҳилдаги Фаластин халқининг ҳозирги қаршилигида кўриш мумкин.