Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
(last modified Sun, 01 May 2022 08:59:46 GMT )
май 01, 2022 13:59 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
    Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг24 апрель-1 май кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Ўзбекистон президенти Тошкентда Беларусь бош вазири ва Россия саноат ва савдо вазирини қабул қилди

 

  • Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов ўз лавозимидан озод қилинди

 

  • Сардор Умрзоқов ва Сергей Лавров телефон орқали суҳбатлашди

 

  • Ўзбекистон “Толибон”га Афғонистон самолётларини қайтармайди

 

  • Эратага Эрон ва Ўзбекистонда Рамазон ҳайити нишонланади

***

Шавкат Мирзиёев Беларусь бош вазири билан амалий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиб, шу куни Россия делегациясини қабул қилганини Ўзбекистон давлат раҳбари матбуот хизмати маълум қилди.

Шавкат Мирзиёев ва Россия саноат вазири Денис матуров учрашувида олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон-Россия амалий ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон ва Россия товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, инвестиция дастурларини амалга ошириш ва янги маҳаллийлаштириш лойиҳаларини илгари суриш, икки мамлакат ҳудудлари кооперацияси учрашувнинг асосий мавзуси бўлди”, - дейилган хабарда.

Томонлар машинасозлик, металлургия, қишлоқ хўжалиги, енгил саноат, кимё ва фармацевтика тармоқларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратишган.

Шу муносабат билан шу кунларда Тошкент шаҳрида ўтаётган саноат кўргазмаси доирасидаги ишбилармонлик тадбирларининг самарали натижалари мамнуният билан қайд этилди.

Шунингдек Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев шу кунларда Тошкент шаҳрида ўтаётган «ИННОПРОМ. Марказий Осиё» халқаро кўргазмасида Беларусь делегациясига бошчилик қилаётган Беларусь бош вазири Роман Головченкони қабул қилди.

2019 йил август ойида Беларусга қилинган олий даражадаги ташрифда эришилган келишув ва битимларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Кейинги йилларда Ўзбекистон-Беларусь кўп қиррали ҳамкорлиги ривожида юқори суръат кузатилаётгани мамнуният билан қайд этилди.

***

Абдулазиз Комилов

 

Шавкат Мирзиёевнинг фармонига асосан, 2012 йилдан бери Ўзбекистон ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаб келаётган Абдулазиз Камилов лавозимидан озод қилинди.

Владимир Норов ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди ва унинг зиммасига Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажариш юклатилди деб хабар қилган Спутник сайти

Абдулазиз Камилов эса президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

29 март куни Ташқи ишлар вазирлиги Абдулазиз Камилов даволаниш учун хорижга жўнаб кетганини

1994-2003 йилларда ҳам Ўзбекистон ТИВни бошқарган Абдулазиз Камилов 2003-2010 йилларда Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси бўлган, 2010-2012 йилларда Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари сифатида ишлаган, 2012 йилдан яна ташқи ишлар вазири сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Владимир Норов 1955 йилда Бухорода туғилган. Бухоро педагогика институтини битирган. У 2017—2019 йилларда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори лавозимида ишлаган.

У 2006-2010 йилларда ташқи ишлар вазири, кейин президентнинг давлат маслаҳатчиси, Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси ва бошқа лавозимларда фаолият кўрсатган.

***

Кеча Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов билан телефон орқали мулоқот қилди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 19 ноябрь куни Москвага ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди деб Россия ТИВ га таяниб, Кун сайти хабар қилди.

Бундан ташқари, сиёсий, иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг истиқболлари, Россия ва Ўзбекистоннинг МДҲ, ШҲТ ва умуман, ташқи сиёсат йўналишидаги ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

***

Афғонистон самолёти

 

Ўзбекистон расмийлари Афғонистоннинг аввалги ҳукумати қулаши арафасида афғон учувчилари қочаётганда мамлакатга олиб ўтган самолёт ва вертолётларни “Толибон” тузган ҳукуматга қайтармоқчи эмаслигини маълум қилди.

“АҚШ ҳукумати улар учун тўлаган. У аввалги афғон ҳукуматини молиялаштирган. Шунинг учун уларни нима қилиш мутлақо Вашингтонга боғлиқ”, Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Иргашев.

Унинг сўзларига кўра, расмий Тошкент АҚШ билан келишув асосида учоқларни сақлаб қолган ва толибларни огоҳлантирган деб хабар беради Қалампир.уз.

Учувчиларнинг самолётлар билан қочиб кетиши, “Толибон”нинг Афғонистонда ҳокимиятни эгаллаш жараёнидаги энг катта муваффақиятсизлиги бўлган.

Ўшандан бери бу масала кам гапирилди, бу қисман Ўзбекистон-Афғонистон муносабатларидаги нозиклик ва расмийларнинг ҳар тарафлама уни муҳокама қилишни истамаслиги туфайли бўлди.

АҚШ Мудофаа вазирлиги вакили нашрга на Ўзбекистон, на Тожикистон самолётларни толибларга топширмаслигини билдирган.

***

Рамазон ҳайити

 

Эрон ва Ўзбекистонда эртага душанба куни 2 май Муборак Рамахзон ҳайити нишнланади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида» қарор 2022 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 2 май – душанба кунига тўғри келиши тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши томонидан қабул қилинган қарорни инобатга олиб, мамлакатда 2022 йил 2 май куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланиши белгиланди.

Ўзбекистон президентининг 2022 йил 30 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси президентининг 2021 йил 20 декабрдаги «2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги ПФ-35-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ПФ-131-сон фармони билан 2022 йил 3–4 май кунлари қўшимча дам олиш кунлари сифатида белгилангани маълумот учун қабул қилинди.

Рамазон ҳайити исломнинг улуғ байрамларидан бири бўлиб, Ўзбекистонда ҳам бошқа мусулмон давлатлар қатори бу юрт мусулмонлари ҳам ушбу байрамни улуғвор маросимлар билан нишонлайдилар.

Баъзи исломий мамлакатларда жумладан Эронда биринчи Шаввол санаси ва Рамазон ҳайити кунидир.