ИШИД Афғонистондан Тожикистонга ракета ҳужумлари учун жавобгарликни ўз зиммасига олди
(last modified Mon, 09 May 2022 09:45:26 GMT )
май 09, 2022 14:45 Asia/Tashkent
  • ИШИД Афғонистондан Тожикистонга ракета ҳужумлари учун жавобгарликни ўз зиммасига олди
    ИШИД Афғонистондан Тожикистонга ракета ҳужумлари учун жавобгарликни ўз зиммасига олди

Афғонистон ҳудудидан Тожикистонга отилган ракета учун жавобгарликни ИШИД террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олди.

Афғонистоннинг Тахор вилоятидаги Хўжағор  туманидан Тожикистонга тўртта ракета учирилди, дея хабар беради Тожикистон расмийлари.

Тожикистон матбуотига кўра, чегарачилар ракета отилганидан кейин ракеталарни олиб кетаётган машинага қарата ўқ узган. ИШИД Афғонистондан Тожикистонга уюштирилган ракета ҳужуми учун жавобгарликни ўз зиммасига олган бўлса-да, Толибон ҳукумати ҳужумга ҳозирча изоҳ бермади.

ИШИДнинг Афғонистондан Тожикистонга ракета ҳужуми террорчи гуруҳнинг Афғонистон ҳудудидан минтақа давлатлари учун таҳдид сифатида фойдаланишга қаратилган янги уринишидир.

Афғонистондан Тожикистонга ИШИДнинг ракета ҳужуми содир бўлиши қўшни давлатларнинг Толибон ҳукумати террорчиларнинг Афғонистондан бошқа давлатларга ҳужум қилиш учун фойдаланишининг олдини олишдаги ожизлигидан хавотирланишлари тўлиқ тўғри эканини кўрсатди.

Ўтган ёзда Толибон Афғонистон устидан назоратни қайта қўлга киритгач, минтақа давлатларининг, хусусан, қўшни давлатларнинг Толибон ҳукуматидан энг муҳим талаби террорчилар, хусусан, ИШИД кучларидан ҳужум қилиш ва уларнинг хавфсизлигини хавф остига қўйишнинг олдини олиш эди.

Бу талаблар Толибон томонидан Афғонистонга қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирлари йиғилишларида расман кўтарилган бўлса-да, бироқ гуруҳ бу давлатларнинг талабларига ҳамон бефарқ, натижада ИШИД Афғонистондан Тожикистонга ракета отган.

Албатта, Толибон ҳукуматининг Афғонистондаги ИШИД терроризмига қарши курашиш заруратига эътибор бермаслиги нафақат минтақа давлатларининг Толибонга қўйган талаби, балки бу мамлакат ичида ҳам барча гуруҳлар билан ИШИД самарали ва қатъий шуғулланиш керак эканлигини таъкидлашади

Охирги саккиз ой ичида ИШИД террорчилик гуруҳи бир неча бор ҳалокатли ва ғайриинсоний ҳужумлар уюштирган; Афғонистонга юзлаб шиа ва суннийларни ўлим исканжасига юбориб, мамлакат хавфсизлигини хавф остига қўйган.

Минтақавий масалалар бўйича эксперт Баҳром Заҳидий дейди

ИШИДнинг Афғонистондаги мақсадларидан бири афғон жамиятида, айниқса шиалар ва суннийлар ўртасида ихтилофлар ва бўлинишлар яратиш бўлиб, бу борада ҳозиргача муваффақияцизликка учраган. Масалан, Афғонистондаги шиа масжидларида ИШИД томонидан уюштирилган портлашлар шиалар ва суннийлар ўртасидаги пессимизмга қаратилган эди. Яхшиямки, муҳит бутунлай тескари бўлиб, шиаларга қон топшириш учун одамларнинг узун навбатда туриши Афғонистондаги муҳит нақадар биродарлик муҳитида эканидан, бу мамлакатда мусулмонлар бирлиги мустаҳкамланганидан далолат эди.

ИШИДнинг Афғонистон ичида, жумладан, бошқа жойларга қараганда хавфсизроқ бўлиши кутилаётган Кобулдаги шафқациз ҳужумларига қарамай, Толибон ҳукумати ҳалигача ИШИД террорчилик ҳаракатларининг олдини олиш бўйича аниқ ва самарали чоралар кўрмади, Афғонистон ҳануз бегуноҳ одамларни ушбу шавқациз гуруҳ томонидан ўлдириладиган маконга айланган.

Толибон ҳукумати ИШИД Афғонистон учун асосий таҳдид эмаслигини даъво қилиб, ИШИДнинг Афғонистон ва қўшни мамлакатлар аҳолисига таҳдидини кучайтирган бу гуруҳнинг ҳалокатли ва ғайриинсоний ҳаракатларини кичик қилиб кўрсатишга ҳаракат қилмоқда.

 

 

Тожикистон ва Россия хавфсизлик соҳасида ҳамкорликка келишиб олдилар

 

 

Ёрлиқ