Финляндия ва Швециянинг НАТОга аъзолиги бўйича баҳсларнинг кучайиши
Финляндия ва Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш қарори ва алянснинг баъзи аъзолари томонидан бу қарор нисбий равишда қабул қилинганидан сўнг, эндиликда бошқалар томонидан қаршиликлар эшитилмоқда. Хорватиянинг қаршиликларидан сўнг Туркия энди Швеция ва Финляндиянинг НАТОга аъзолигига ижобий нуқтаи назарга эга эмаслигини билдирди.
Финляндия ва Швециянинг Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилотига (НАТО) қўшилиш ҳақидаги қарори, аслида, Россия ва Ғарб ўртасидаги қарама-қаршиликни кучайтирган ҳолда, НАТО аъзолари ўртасида янги жабҳа очди. Финляндия Скандинавия давлатларидан бири сифатида Россия билан минг километрга яқин чегарага эга. Агар Финляндия НАТОга қўшилса, Россия-Финляндия қўшма чегараси Россиянинг НАТО аъзоси билан энг узун чегарасига айланади. Бу Россияда хавотирларни кучайтирди.
Швеция бош вазири, шунингдек, Украина уруши Скандинавия минтақасидаги хавфсизлик манзарасини ўзгартирганини ва улар ҳам НАТОга аъзо бўлишга чақираётганликларини айтди. Россия эса Швеция ва Финляндиянинг Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилотига қўшилиши оқибатларидан огоҳлантирди. Россия ташқи ишлар вазирлиги, икки давлатнинг НАТОга аъзо бўлиши Европанинг шимолида беқарорлик хавфини туғдиришини айтиб, агар икки давлат НАТОга аъзо бўлса, Москва техник ва ҳарбий ҳаракатларни кун тартибига қўяди, деди.
Швеция ва Финляндиянинг НАТОга аъзо бўлиш борасидаги қатъий қарори билан баъзи аъзо давлатлар унга нисбатан салбий муносабатда бўлишди. Хорватия президенти Зоран Миланович парламент Босния ва Герцеговина сайлов қонуни ўзгартирилмагунча, ҳеч қайси давлатнинг НАТОга аъзо бўлишини қўллаб-қувватламаслигини айтди. Загреб вето ҳуқуқидан фойдаланиб, НАТОга янги аъзоларни қабул қилмаслик орқали хорватларга Босния ва Герцеговинада имтиёзли мавқе беришга уринмоқда.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳам мамлакат Финляндия ва Швециянинг НАТОга аъзолигига ижобий нуқтаи назарга эга эмаслигини айтди. Унинг сўзларига кўра, бу икки давлатда кўплаб террорчилик ташкилотлари жойлашган.
Кўп йиллар давомида НАТО кўпроқ Европа давлатларининг аъзо бўлишини олқишлаб келади ва буни ҳар қандай мумкин бўлган тажовузга қарши Европанинг миллий хавфсизлигини ошириш йўли деб атайди. Шундай қилиб, махсус қизил чизиқларга эга бўлишига қарамай, Европа давлатларининг аъзолигини олқишлайди. Дарҳақиқат, Европа расмийлари йиллар давомида НАТОни мустаҳкамлашга, Россиянинг эҳтимолий ҳужумига тайёр бўлишга ҳаракат қилишди, бу эса уларни Украина масаласида ҳам Украина позициясини қўллаб-қувватлашга, молиявий ва қурол-яроғ кўмаги билан урушни қўзғатишга олиб келди. Дарҳақиқат, Россия-Украина урушидан кейин ўтган сўнгги бир неча ойдаги Европа интервенсиялари ва позициялари бу урушнинг кенг тарқалишига сабаб бўлди. Ҳозир ҳам Швеция ва Финляндияни НАТОга киришга ундаш ва уларнинг қарорини олқишлаш Россия билан зиддиятни кучайтиради.
Туркия ва Хорватия ҳозирда ўз позицияларини эълон қилган мухолиф давлатлар қаторига киради ва Швеция ва Финляндиянинг аъзолик масаласи жиддийлашгани сари бошқа баъзи аъзо давлатлар ҳам мухолифатга қўшиладиган кўринади.
Ана шу келишмовчиликларни ҳисобга олиб, НАТОга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Туркиянинг янги позициялари билан танишиш учун Германиядаги йиғилишда қатнашиш ниятида. Шуларни инобатга олсак, яқин кунлар НАТО тараққиётининг Европадаги янги босқичи учун қийин кунлардек туюлади.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова огоҳлантирди: Финляндия ва Швециянинг НАТОга қўшилиши уларни ушбу иттифоқ ва Россия ўртасидаги қарама-қаршилик жойига айлантиради, бу эса катта оқибатларга олиб келади, шу жумладан вақт ўтиши билан синовдан ўтган яхши қўшничилик муносабатларимиз учун.
Украинадаги сўнгги воқеалар (130)