Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
(last modified Sun, 15 May 2022 10:33:53 GMT )
май 15, 2022 15:33 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
    Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 8 -15 май кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Ўзбекистон ТИВ: Қуддусдаги вазият кескинлашганидан жиддий хавотирдамиз

 

  • Тошкент шаҳрида Эрон ҳунармандлари ютуқлари кўргазмаси иш бошлади

 

  • Бугун 11 май Тошкентда ШҲТга аъзо давлатларнинг Халқ дипломатияси форуми иш бошлади

 

  • 15 майдан Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида темир йўл қатнови тикланади

 

  • Владимир Норов: июль ойи охирида Тошкент шаҳрида Афғонистон бўйича олий даражада халқаро конференция ўтказилади

 

 

***

Ўзбекистон ТИВ Шарқий Қуддусдаги вазият кескинлашганидан жиддий хавотир билдирди.

Ўзбекистон ТИВ нинг “Биз томонларни кескинликни кучайтирмасликка ва можарони тезроқ бартараф этиш учун барча зарур чораларни кўришга чақирамиз”, - деб таъкидлаган хабарда.

Фаластин - Исроил муаммосини ҳал қилиш халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ, БМТ Хавфсизлик кенгашининг аввал қабул қилинган резолюциялари ва “икки халқ учун икки давлат” тамойили асосида амалга оширилиши зарур. 

“Биз томонларни ихтилофни мулоқот ва дипломатия йўли билан ҳал қилиш учун вазминлик ҳамда сиёсий ирода кўрсатишга чақирамиз”, дейилади Ўзбекистон ТИВ баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, Масжид-ул Ақсо Байтулмуқаддас шаҳрининг исломий -фаластинлик ўзлиги сифатида, ҳар доим босқинчи сиоинстик режимнинг ёвуз ҳужумларига учрамоқда.

***

Эрон ҳунармандлари ютуқлари кўргазмаси

Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳридаги " Ўзэкспомарказ" халқаро кўргазмалар комплексида Эрон ишлаб чиқаурвчилари ва ҳунармандлари ютуқлари кўргазмаси Эроннинг Ўзбекисондги элчиси иштирокида бошлади.

Эроннинг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси Ҳамид Найирободий  бу кўргазмани очилиши маросимида,   Эрон ва Ўзбекистон минтақадаги икки йирик давлат сифатида кўплаб тарихий, маданий ва диний умумийликлари ҳамда 120 миллион кишилик йирик бозор, улкан фойдали қазилма  ва табиий бойликлари захирасига эга шунингдек халқаро транзит йўлаклари йўлидаги қулай географик жойлашуви иқтисодий ва савдо ҳамкорлигини ҳар томонлама ривожлантириш учун юқори имкониятга эгалар деб таъкидлади.

Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ва савдо алоқалар икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг бошқа соҳалари қатори кейинги йилларда юксалиш ва ривожланиш йўлидан бормоқда.

Наийрободий шунингдек яхшиямки, икки давлат ўрасидаги савдо муносабатлари ҳажми 97 фоизга ошиб , 503 миллион долларни ташкил этди. Аммо бу кўрсаткич икки давлатниннг иқтисодий имкониятлари ва потенсиалларига тўғри келмайди ва икки аллқаларни тарихий  қариндошлигига ҳам муносиб эмас. Буни қисқа муддатда 1 миллиард долларга ўрта муддатга эса йиллига 2 миллиард долларга етказишга ҳаракат қиламиз деб эълон қилди.

Эрон элчиси ушбу мақсадга эришиш учун бизга турли соҳалардаги ҳаракатлар мажмуаси керак бўлиб, уларниг энг муҳими муносабатлардаги ўзгаришларга йўл очадиган ҳужжатларни тайёрлаш ва имзолашдир. Иншоаллоҳ улар сентябрь ойида гўзал Самарқанд шаҳрида икки давлат президентлари икки томонлама учрашувида имзоланади деб қўшимча қилди.

***

Тошкентда «Халқ дипломатияси – тараққиёт йўлида ўзаро ҳамжиҳатлик» шиори остида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг Халқ дипломатияси форуми бошланди.

Ўтказилаётган форумда ШҲТга аъзо давлатлар парламентлари, халқаро тузилмалар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек, илмий-таҳлил марказлари вакилларидан иборат 120 дан ортиқ иштирокчи қатнашмоқда. Форум Ўзбекистон ташабубси билан ўтказилмоқда.

Мазкур Форумда, Ўзбекистон Сенати Раиси Танзила Норбоева, Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раиси ўринбосари, ШҲТнинг яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик бўйича Хитой қўмитаси раиси Шен Юеюе ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов сўзга чиқади.

Форум якунлари бўйича ШҲТ халқ дипломатиясининг Тошкент коммюникесини қабул қилиш режалаштирилган. Халқаро тадбир эртага 12 май куни якунланади. 

***

Ўзбекистон ва Қозоғистон

 

«Қазақстан темир жоли» АЖ билан келишилган ҳолда йўловчи ташувчи поезд қатновлари қайта тикланмоқчи бўлганини Ўзбекистон темир йўл компанияси хабар қилди.

15 май куни 647/648-сонли Нукус—Бейнеу—Нукус йўналишидаги йўловчи поездининг қатновни бошланади. Шунингдек, 16 майдан бошлаб Олма-ота-2—Тошкент—Олма-ота-2 йўналишида 1/2-сонли («Тулпар-Талго») поезд қатнови йўлга қўйилади. Юқорида кўрсатилган рейсларнинг даврийлиги Тошкентдан ҳафтасига 3 марта Тошкент Марказий вокзалидан амалга оширилади.

Бошқа қўшни давлатлар билан темир йўл йўналишларининг қайта тикланиши томонларнинг келишувига асосан босқичма босқич очилиши кутилмоқда.

Қозоғистон ва Ўзбекистон давлат чегараси орқали ўтиш пунктларида белгиланган тартибда ўрнатилган чеклов чоралари талабларига риоя қилиш лозим. Хусусан, қўшни давлат чегараси орқали ўтиш пунктлари орқали Қозоғистонга келган барча шахслар ПЗР усули билан COVID-19 га тест синовидан ўтгани ҳақида маълумотнома тақдим этиши шарт (қозоқ, рус ёки инглиз тилида). Мазкур маълумотнома Қозоғистон давлат чегарасидан ўтишдан олдин камида 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда бўлиши шарт.

Маълумотнома талаб қилинмайдиган шахслар:

5 ёшгача бўлган болалар, агар уларни кузатувчи (бирга бўлган) шахсда ушбу маълумотнома мавжуд бўлса;

Қозоғистон Республикаси ҳукумат делегациялари аъзолари,

локомотив бригадалари, темир йўл, денгиз ва дарё транспорти орқали ташишларда фаолият олиб бораётган шахслар;

Қозоғистонда COVID-19 га қарши ревакцинация ёки тўлиқ эмлаш курсини олган шахслар (агар иккинчи компонентни олганидан сўнг Қозоғистон чегарасини кесиб ўтиш вақтида 6 ойдан ошмаса);

Қозоғистон Бош давлат санитария врачи қарорига кўра мамлакат ҳудудида ҳақиқий деб топилган COVID-19 га қарши эмлаш учун паспорт/сертификат/маълумотнома берган шахсларга.

Қозоғистон Республикаси ҳудудига Евросиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар ҳудудидан, шунингдек, Озарбайжон, Молдова, Тожикистон ва Ўзбекистондан келаётган шахслар «Путешествую без COVID-19» иловасидан рўйхатдан ўтиши талаб этилади.

***

Жорий Июль ойи охирида Тошкент шаҳрида Афғонистон бўйича олий даражада халқаро конференция бўлиб ўтишини Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири вазифасини бошқарувчи Владимир Норов Душанбе шаҳрида бўлиб ўтётган МДҲ ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг мажлисида маълум қилди.

Владимир Норов шунингдек, “афсуски, халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистондаги вазиятга эътибори сусайганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Айни пайтда у ердаги вазият оғир иқтисодий инқироз ва қийин гуманитар вазият кескинлигича қолиб, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликка таҳдидлар сақланиб қолмоқда”,  деб айтди.

Ўзбекистон ТИВ раҳбарига кўра, ҳамжамият ушбу мамлакатнинг бугунги куни ва келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига олиши ҳамда Афғонистоннинг оғир ижтимоий муаммоларини ҳал қилишда ёрдамни давом эттиришга қаратилган аниқ чораларни кўриши керак.

“Жорий йил июль ойи охирида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича олий даражадаги халқаро конференция ушбу масалаларни долзарблаштириш ва ҳар томонлама муҳокама қилиш учун қулай имконият яратади”, дея таъкидлади сиёсатчи.

Владимир Норов МДҲ ташқи ишлар вазирларини Афғон муаммосини ҳал этиш борасидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш мақсадида ушбу муҳим тадбирда иштирок этишга таклиф қилди.