Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти транспорт вазирларининг тўққизинчи йиғилиши бўлиб ўтди
(last modified Mon, 16 May 2022 10:23:50 GMT )
май 16, 2022 15:23 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти транспорт вазирларининг тўққизинчи йиғилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистоннинг Хива шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар транспорт вазирларининг тўққизинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон транспорт вазири раислигида ўтказилган йиғилишда ташкилотга аъзо саккиз давлат, жумладан Эрон Ислом Жумҳурияти делегациялари иштирок этди. Хива йиғилишида ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида транспорт ва транзит соҳасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, транспорт йўлакларини кенгайтириш ва диверсификация қилиш, ташкилотнинг транспорт йўналишлари бўйлаб имкониятлардан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Махкамов Хива йиғилишидаги чиқишида шундай деди:

ШҲТнинг йирик ва самарали транспорт ва транзит имкониятларидан самарали фойдаланиш Тошкент ҳукуматининг асосий устувор йўналишларидан биридир.

Хива учрашуви олдидан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев махсус ташаббус билан ШҲТга аъзо давлатлар ўртасидаги ўзаро боғланиш ва транспорт йўлакларини яратиш бўйича ҳамкорлик стратегияси лойиҳасини ишлаб чиқди. Мутахассислар Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг ҳажми, аҳолиси ва географик ҳудудини инобатга олиб, ушбу ташкилотга аъзо мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик муҳим устувор йўналишлардан бири сифатида қаралмоқда ва бу устувор йўналиш муҳимлигини таъкидламоқда. ШҲТ 60 миллион квадрат километр майдонни ва 3 миллиарддан ортиқ аҳолини ўз ичига олади. Дарҳақиқат, шуни айтиш керакки, дунё майдони ва аҳолисининг қарийб учдан бир қисми Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида. Шу сабабли транспорт ва транзитни ушбу ташкилотнинг асосий устувор йўналишлари деб ҳисоблаш керак.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти биринчи марта 21 асрда янги хавфсизлик таҳдидларига қарши туриш мақсадида ташкил этилгани ўз-ўзидан аён. Аммо замонавий дунёнинг айрим устувор йўналишларидан келиб чиқиб, ташкилот ўз ҳамкорлигини хавфсизлик ва ҳарбий соҳадан иқтисодий, савдо ва маданий ҳамкорликка ўзгартирди. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти илк бор 1996 йилда Шанхай-5 гуруҳи сифатида ташкил этилган. Беш йил ўтгач, 2001 йилда у ўзининг махсус мақсадини расман эълон қилди.

Аслида Шанхай ташкилоти 2001 йил 15 июнда Хитойнинг Шанхай шаҳрида ташкил этилган ҳукуматлараро ташкилотдир. Ташкилотга Хитойдан ташқари Россия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳам қўшилган. 2017-йилда Ҳиндистон ва Покистон ҳам ташкилотнинг доимий аъзоларига айланди. Ўтган йилги Душанба шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишда Эрон ҳам ташкилотнинг доимий аъзосига айланди. Транспорт ва транзитнинг аҳамияти ва устуворлигини ҳисобга олган ҳолда, Эроннинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо бўлиши Теҳрон ва унинг аъзолари учун алоҳида аҳамиятга эга. Бу аҳамият даража шу қадар юқорики, кўпчилик экспертлар Эронни ШҲТнинг этишмаётган бўғини сифатида кўришди. Бу борада Ғарбий Осиё бўйича россиялик эксперт Майис Гурбанов шундай деб ҳисоблайди:

Эроннинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо бўлиши ушбу ташкилотни янада мустаҳкамлаш, халқаро майдондаги обрў ва нуфузини оширишга хизмат қилади, деб қаралади”.

Шу муносабат билан Россия Энергетика ва хавфсизлик маркази директори, унинг минтақавий ва халқаро ташкилотлар бўйича эксперти Антон Хлупков шундай фикрда:

“Эроннинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотида мавжудлиги нафақат нефт ва нонефт товарлари савдосини ҳамда бу давлатлар ўртасидаги молиявий алмашинувни кучайтириш имконини беради, балки,  улкан газ ва нефт ресурсларига эга бўлган давлат сифатида Шанхай ва минтақага аъзо давлатлар учун энергия маркази вазифасини ўташ имкониятига эга.".

Аслида, Эрон транспорт ва транзит соҳасида кенг ва муҳим иштирок этиш имкониятидан ташқари, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти аъзоларига энергетика соҳасида ҳам ёрдам бериши мумкин. Аслида, Эрон Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг энг муҳим аъзоси бўлиб, ушбу муҳим ташкилотнинг бошқа аъзоларига киришни осонлаштира олади.

Айни пайтда Эрон ва Марказий Осиё давлатларининг Хитой билан Янги Ипак йўли доирасидаги ҳамкорлиги ушбу ташкилотга аъзо давлатларнинг алоқа ва транзит ишларида ўзаро ҳамкорлигининг кўплаб йўналишларини осонлаштиради. Шубҳасиз, бу Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар учун жуда муҳим.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Осиёдаги минтақавий конвергенция занжирининг рамзи эканлигига шубҳа йўқ.  Осиёдаги ўзига хос геостратегик ва геоиқтисодий мавқеи эга Эрон доимий аъзо бўлмаганида ушбу занжир тўлиқ бўлмас эди

 

ШҲТга аъзо давлатлар маданият вазирларининг 19-йиғилиши бўлиб ўтди