Эроннинг ички ишлаб чиқариш салоҳиятлари (Иккинчи дастур: Цемент саноати)
Инқилоб муаззам раҳбари 1401 йил шиорини "ишлаб чиқариш, билимга асосланиш, иш ўринлари ташкил этиш" деб номлади. Шу муносабат билан йил шиори асосида дастурлар тайёрланиб, сизларга тақдим этилади. Аввалги дастурда Эроннинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ишлаб чиқариш қувватлари ётилган бўлса, бу дастурда эса Эроннинг цемент саноатидаги ишлаб чиқариш қувватлари кўриб чиқилади.
Ишлаб чиқариш қуввати юқори бўлган иқтисодий тармоқлардан бири Эроннинг саноат секторидир. Ушбу хусусият учун бир нечта кўрсаткичлар мавжуд. Ўша пайтдаги саноат, кон ва савдо вазири Ризо Раҳмоний 2017 йил феврал ойида шундай деган эди: “Қирқ йил муқаддам, инқилоб ғалабаси даврида бизда мамлакатимизда 1503 та саноат обекти бўлган бўлса, бугунги кунда улар Саноат, конлар ва савдо вазирлиги тизимидаги 57 баравар кўпайиб, 85076 та саноат бирлигига етди. Минерал бирликлар соҳасида бугунги кунда бизда 32 баробар ўсиш билан 195 бирликдан 6386 фаол мажмуга ўсди. Бизда инқилоб бошидаги 3 та шаҳарчадан 978 тагача саноат шаҳарчалари тасдиқланган ва фойдаланишга топширилган. 858 та аҳоли пунктида ер ўтказиш бошланди ва фаолият давом этмоқда, бу эса саноат аҳоли пунктлари соҳасида яхши эътиборни кўрсатади. Тоғ-кон қуввати инқилоб бошида 19,6 миллион тоннадан мамлакатда 735 миллион тоннагача ошди, бу кончилик қувватининг 37 баробар ошганидан далолат беради". Вазир шунингдек, экспорт ва импорт ҳақида шундай деди:“Инқилоб бошида бизда 500 миллион доллар экспорт ва 10 миллиард доллар нонефт импорти бор эди, бу экспортдан 20 баравар кўп эди, лекин инқилоб ғалабасидан 40 йил ўтиб, нонефт экспорти импортдан ошиб кетди. бунинг ўзи бу соҳада сезиларли муваффақиятлардан далолат беради."
Тцемент саноати
2020 йилда жаҳон миқёсида цемент ишлаб чиқариш 4,100 миллион тоннани ташкил этди ва 2018 йилдан бери ўзгармади. Биргина Хитой 2,200 миллион тонна ишлаб чиқарган, бу 2020 йилда ишлаб чиқарилган цементнинг 53% га тенг. Хитойдан кейин Ҳиндистон катта фарқ билан 340 миллион тонна цемент ишлаб чиқарди. 2020-йилда цемент саноатида жаҳон рейтингида Туркия ишлаб чиқаришининг ўтган йилга нисбатан 16 фоизга ортиб, 66 миллион тонна чегарага етганлиги катта аҳамиятга эга. Бу ўсиш билан Туркия 2020 йилда 6-ўринга чиқди ва минтақада баъзи экспорт бозорларини қўлга киритишга ҳаракат қилмоқда. 2020-йилда Эрон Ислом Жумҳуриятида цемент ишлаб чиқариш 2019-йилга ўхшаш бўлиб, 60 миллион тоннани ташкил этди ва дунёда 7-ўринни эгаллади.
Паҳлавийлар даврининг охирида Эронда цемент ишлаб чиқариш йилига 7,7 миллион тоннани ташкил этди, бу кўрсаткич 60-йилларнинг ўрталарида 17 миллион тоннага этди, аммо бу саноатнинг ривожланиш чўққиси 1980-йилларнинг ўрталарида бошланди ва мамлакатда ишлаб чиқариш рекорд даражадаги 1993 йилда 70 миллион тоннага этди. Маълумотларга кўра, Эронда 88 миллион тоннага яқин қувватга эга 76 га яқин цемент ва клинкер ишлаб чиқарувчи компаниялар мавжуд. Цемент саноатининг хом ашёси оҳактош, гипс, кремний, темир рудаси, аллювий, мергел, пузолан, шлак ва бошқалар. Цемент саноатининг барча хомашёлари Эронда мавжуд.
Эрон Ислом Жумҳурияти 2012 йилда цемент саноати бўйича дунёда 4-ўринни, 2015-йилда эса 6-ўринни эгаллаган бўлса, кейин дунёда 10-ўринга тушиб кетди ва 2020-йилда дунёда 7-ўринни эгаллади. Бироқ 2020 йилнинг 9 ойида цемент ишлаб чиқариш 53 миллион 574 минг тоннадан 9,1 фоизга камайган ҳолда 1400 йилнинг 9 ойида 48 миллион 697 минг тоннага етди. Айни пайтда, Саноат вазирлиги маълумотларига кўра, бугунги кунда мамлакатимиз цемент ишлаб чиқариш қуввати 80 миллион тоннани ташкил этади. Тцемент ишлаб чиқариш 1401 йилнинг охирига келиб, қурилаётган ва тўхтатилган қувватлардан фойдаланган ҳолда йилига 90 миллион тоннадан кўпроққа етиши кутилмоқда.
Тцемент саноатини ривожлантиришнинг стратегик режасига кўра, йиллик ишлаб чиқариш 120 миллион тонна ишлаб чиқариш қуввати бўйича минтақада биринчи ўринни эгаллаш ва жаҳон экспорти бўйича 32 млн тонна цемент минтақа давлатларига етказиб бериш мўлжалланган.
Эронда цемент ишлаб чиқаришнинг муҳим жиҳати шундаки, мамлакат ишлаб чиқариш қувватларининг катта қисми ишлатилмаяпти. Ички қурилишдаги пасайиш ва ҳукуматнинг ривожланиш бюджетининг қисқариши сабаблардан биридир. Цементнинг ички истеъмоли йилига 55 миллион тоннани ташкил этади, бу сўнгги икки йилда камайди. Эрон ҳозирда цемент ишлаб чиқариши керак бўлган 80 миллион тонна қувватга эга ва агар ички истеъмол йилига 55 миллион тонна бўлса, мамлакатда йилига тахминан 25 миллион тонна цемент экспорт қилиш имконияти мавжуд ва цемент Эрон иқтисодиётида энг қимматли тармоқлардан биридир.
Бироқ сўнгги йилларда Эроннинг цемент экспорти ҳам кескин камайди. Ироқ ҳукумати томонидан киритилган экспорт чекловлари Эроннинг цемент ишлаб чиқариш қувватларининг катта қисмини ишлатишига тўсқинлик қилди. Ироқ Эрон цемент экспортининг асосий йўналиши бўлиб, Эрон цементининг тахминан 50% Ироқ бозорларига экспорт қилинади. Бироқ, маҳаллий ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш учун Ироқ ҳукумати Эрон цементига божхона тарифини 2 доллардан 10 долларга оширди ва Эрондан цемент импортини чеклади, чунки Ироқ ҳукумати Эрон цементининг нархи маҳаллий цементга нисбатан пастроқ деб ҳисоблайди. Ҳукумат фикрича бу Маҳаллий ишлаб чиқаришга зарба беради. Шу сабабдан улар Эрондан цемент олиб киришга чекловлар қўйган. Бу давлатнинг ҳаракатлари билан Эрон экспортининг 50% йўқотилди ва Афғонистон ва Форс кўрфази мамлакатлари, Жанубий Африка ва бошқалар Эрон цемент ва клинкер экспортининг кейинги йўналишларига айланди. Эрон цементи ҳозирда Қувайт, Қатар, Африка, Бангладеш, Покистон, Афғонистон, Туркманистон, Қозоғистон, Россия ва Озарбайжонга экспорт қилинмоқда.
Эроннинг ички ишлаб чиқариш салоҳиятлари (Биринчи дастур: қишлоқ хўжалиги сектори)