Арманистон томонидан Зангзур коридорининг Озарбайжон Республикасига берилишини рад этилди
(last modified Thu, 26 May 2022 14:30:55 GMT )
май 26, 2022 19:30 Asia/Tashkent
  • Арманистон томонидан Зангзур коридорининг Озарбайжон Республикасига берилишини рад этилди
    Арманистон томонидан Зангзур коридорининг Озарбайжон Республикасига берилишини рад этилди

Туркия матбуотида Арманистоннинг Зангзур коридорини Озарбайжон Республикасига бергани ҳақидаги миш-мишларга Арманистон ҳукумати салбий муносабат билдирди. Шу муносабат билан Арманистон Хавфсизлик кенгаши котиби Армен Григорян шундай деди: Арманистонда ҳеч қандай йўлак ёки коридор ташкил этилмайди.

Шу муносабат билан Арманистон Хавфсизлик кенгаши котиби Армен Григорян шундай деди: Арманистонда ҳеч қандай йўлак ёки коридор ташкил этилмайди.

Армен Григорян 24-май, сешанба куни Туркиянинг Анадолу давлат ахборот агентлигининг хабарига жавобан, Озарбайжон ва Туркия президентларининг Арманистон ҳудудида коридор ташкил этиш бўйича келишув ҳақидаги бир неча бор баёнотларидан иқтибос келтирган ҳолда шундай деди: Никол Пашинян ҳукуматининг бу борадаги позициясида ҳеч қандай ўзгариш бўлгани йўқ, Ереван эса Арманистон заминида Зангзур йўлаги ўрнатилишига қарши чиқишда давом этмоқда.

Арманистон ҳукумати амалдори яна таъкидлади: Брюссел саммитида эришилган барча келишувлар Боку-Анқара коридорига ҳеч қандай алоқаси бўлмаган минтақавий алоқа линияларини очиш билан боғлиқ.

Арменистон Хавфсизлик кенгаши котиби Армен Григорян Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан телефон орқали мулоқотида иддао қилинган масаладан сўнг шундай баёнот берди. Илҳом Алиев шундай иддао қилди: 22-май куни Брюсселда Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан бўлиб ўтган учрашувда томонлар Арманистон ҳудудида темир йўл ва автомобил йўллари қурилишини ўз ичига олган Зангзур коридорини ташкил этиш ва ундан фойдаланиш бўйича келишиб олди.

Бу Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг Арманистон ҳукумати вакилларининг жанубий Сюник вилоятидаги Зангзур коридори босиб олингани ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган баёнот бериши биринчи марта эмас.

Озарбайжон президенти бир неча бор Арманистон билан Арманистон ҳудудида коридор олиш бўйича келишув масаласини кўтарган. Айни пайтда Ереван ҳукумати расмийлари Озарбайжон президентининг даъволарига доимо салбий муносабатда бўлган.

Дарҳақиқат, Озарбайжон Республикаси жанубий Арманистондан йўлак ташкил этиш – мамлакатни Нахчиван Мухтор Республикаси билан боғлаш масаласини турли вазиятларда кўтарган.

Шу муносабат билан Арманистон сиёсий масалалари бўйича эксперт Карен Ованнисян Озарбайжон Республикаси ва Туркиянинг Никол Пашинян ҳукуматига босим ўтказиш борасидаги икки карра саъй-ҳаракатларига ишора қилиб, шундай деди:"Бошқа давлат ҳудудидаги коридорни қабул қилган давлат йўлак бўйлаб хавфсизлик зонасини ҳам яратиши мумкин. Шу тариқа, Илҳом Алиев ҳукумати бир вақтнинг ўзида ўз тинчликпарвар кучларини, жумладан, турк тинчликпарвар кучларини ҳам шу давр мобайнида жойлаштириши мумкин. Бу йўлак ўрнатиш  ва кейинги босқичда эса қўшни ерларни аҳолидан тозалашга замин яратади”.

Бу орада арман мутахассиси яна таъкидлади:“Аслида Озарбайжон Республикаси коридорни олгандан кейин хавфсизлик зонасини қўлга киритиш ниятида ва бу Бокунинг энг муҳим мақсадларидан биридир”.

Эҳтимол, айнан шу шубҳалар туфайли Ереван ҳукумати расмийлари коридорга қаршилигини қайта-қайта билдирган. Ереван расмийлари Озарбайжон Республикаси ҳукумати ва мусулмон халқи учун шубҳасиз унчалик катта фойда келтирмайдиган ва фақат Туркиянинг Жанубий Кавказдаги миллий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда кўзда тутилаётган иддаоларга муносиб жавоб бердилар. Озарбайжон Республикаси ва Туркия раҳбарларининг жорий йилнинг апрел ойида Арманистондан талаблари бўйича Ереван ҳукумати баёнот бериб, муносабат билдирди. Шу муносабат билан Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнот берди: Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг сўзлари Тоғли Қорабоғ тинчлик шартномасини бузади.

Илҳом Алиевнинг ўтган ой Арманистон ҳукумати йўлак очилиш санасини белгилаши кераклиги ҳақидаги сўзларига жавобан Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги шундай деди: “Биз Илҳом Алиевни провокацион баёнотлар ва ҳаракатлардан тийилишга ҳамда Тоғли Қорабоғ тинчлик келишувида мустаҳкамланган минтақа савдо ва транспорт йўллари блокадасини олибташлаш бўйича келишувларни амалга ошириш чораларини кўришга чақирамиз”.

Кўриниб турибдики, масаланинг такрорланиши фақат сиёсатчининг заифлиги ва ожизлигидан келиб чиқади, Арманистон билан бўлган можародан ҳеч қандай фойда бўлмади.

Бошқача айтганда, Озарбайжон Республикаси Иккинчи Тоғли Қорабоғ урушида ғалаба қозонганига қарамай, нафақат ўз мақсадларига эриша олмади, балки жуда кўп молиявий ва иқтисодий йўқотишларга учради. Арманистон эса Иккинчи Тоғли Қорабоғ урушидаги мағлубиятни тан олганига қарамай, Жанубий Кавказ минтақасида ўз мавқеини мустаҳкамлай олди.

Бу фактнинг муҳимлигидан келиб чиқиб, кўплаб арман сиёсий экспертлари ва олимлари Арманистоннинг Иккинчи Қорабоғ урушидаги ғалабасини Озарбайжон Республикасига йўлак бермаслик шарти деб ҳисоблайдилар ва Ереван ҳукуматининг бу позициясида туриб олишади.

Шу билан бирга, айтиш керак, Арманистон расмийларининг фикрича, Озарбайжон Республикасига янги ҳудудларнинг берилиши “Арманистоннинг минтақадаги қўшимча чекловларига қўшимча бўлади.” Арманистон ҳозирги ҳудудлари орқали минтақадаги бошқа мустақил давлатлар билан конструктив муносабатларга эга бўлсада, йўлакни Озарбайжон Республикасига бериб, амалда Эронга чегараларини Озарбайжон Республикасига топшириб қўяди. Бу шубҳасиз Арманистоннинг миллий манфаатларига зиён етказади.

 

Арманистон расмийси: Арманистонда йўлик сифатида ҳеч қандай йўналиш яратилмайди