Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 29-5 июнь май кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
-
Эронлик ўймакор Бухорода бўлиб ўтган Халқаро заргарлик фестивалида муҳим мукофотни қўлга киритди
- Мирзиёев ва Раҳмон иштирокида абадий дўстликни мустаҳкамлаш ва иттифоқчилик тўғрисидаги декларация имзоланди
- Тошкентда Шавкат Мирзиёев ва ЕХҲТ раисинининг учрашуви бўли ўтди
- Ўзбекистонда Ҳаж зиёратига бориш учун тўлов миқдори 62 миллион 900 минг сўм этиб белгиланди
- Москвада Сергей Лавров ва Сардор Умурзаков бошчилигидаги делегациянинг учрашуви бўлиб ўтди
****
Заргарлик ва ўймакорлик йўналишидаги Эроннинг Машҳад шаҳри вакили ва рассоми Ўзбекистонда бўлиб ўтган илк заргарлик ва каштачилик халқаро фестивалида биринчи даражаи мақомга эришди.
Эслатиб ўтамиз, 20- майдан 4-июнгача Ўзбекистоннинг Бухоро шаҳрида биринчи заргарлик ва зардўзлик халқаро фестивали бўлиб ўтди. Эронилк икки санъаткор эса бу халқаро фестивалда муваффақиятлили қатнашдилар.
Эроннинг Хуросони Разавий вилояти Маданий мерос, туризм ва ҳунармандчилик бош бошқармаси жамоатчилик билан алоқалар маркази маълумотига биноан, бу халқаро фестивалда анъанавий безак санъати бўйича рассом Баҳорак Умидфар ва заргарлик буюмлари ўймакорлик ва хаттотлик бўйича рассом Алиасғар Хоксорий қатнашди ва Хоксорий биринчи ўринни эгаллади.
Устоз Алиасғар Хоксорий машҳадлик хаттот, зардўз/олтин билан ишлайдиган/ ўймакор. Бу устоз Исфаҳонда бўлиб ўтган Бутунжаҳон ҳунармандчилик саммитида қўл ҳунарманчилиги мукофоти, ҳунарманчилик сифати учун миллий мукофотни қўлга критиб, Италиянинг Флоренсия шаҳрида бўлиб ўтан Бутунжаҳон ҳунармандчилик кўргазмасининг энг яхши рассоми, Теҳрондаги Бутунжаҳон ҳунармандчилик кўргазмасининг энг яхши рассоми,санъат бўйича биринчи даражали докторлик унвони, Эронда биринчи марта қиматбаҳо тошларга гравюра ва заргарлик соҳасида ҳам биринчи ўринни эгаллаган ҳунарманд ҳисобланади.
Эроннинг Хуросони Разавий вилоятида 80 хил ҳунармандчилик мавжуд ва улар орасида қимматбаҳо тошлар ва ярим қимматбаҳо тошлар, турли мақсадларда ишлатиладиган тошлар, ўймакорлик, шойи тўқиш, чарм, анъанавий загарлик буюмлари, чарм бўяш, рангтасвир, ботик босма ва гилим тўқиш кенг тарқалган.
****
Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари Мирзиёев ва Раҳмоннинг музокаралари якунлари бўйича маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказилди.
Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Имомали Раҳмонни ва ушбу мамлакат делегацияси аъзоларини меҳмондўст Ўзбекистонга ташрифи билан қутлаб, Тожикистон бизнинг асрлар синовидан ўтган яқин қўшнимиз, содиқ дўстимиз ва ишончли стратегик шеригимиз эканини яна бир бор таъкидлади.
«Ўзбекистон халқи биродар тожик халқи билан тарих, маданий-маънавий мерос ва аждодларимизнинг эзгу анъаналари муштараклигига асосланган дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини қадрлайди. Ёруғ кунларда ҳам, синовли дамларда ҳам биз доимо елкама-елка турганмиз, бир-биримизни қўллаб-қувватлаганмиз», – деди давлатимиз раҳбари.
Президент биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан икки томонлама муносабатларда ҳақиқатдан катта марраларга эришишга, уларни жуда юқори даражага кўтаришга муваффақ бўлинганини таъкидлади.
Айнан шу туфайли бугун чинакам тарихий аҳамиятга эга қарор қабул қилингани, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида абадий дўстликни мустаҳкамлаш ва иттифоқчилик тўғрисидаги декларация имзолангани қайд этилди.
«Ўзбекистон президенти мамлакатларимиз ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссасини Тожикистонда жуда қадрлашади. Жорий йил октябрь ойида Тожикистон ва Ўзбекистон дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг ўттиз йиллигини нишонлайдилар. Аҳамиятлиси, биз учун муҳим бўлган айнан шу йилда муносабатларимизни иттифоқчилик даражасига кўтариш бўйича тарихий қарор қабул қилдик», – деди Имомали Раҳмон.
Кейинги йилларда икки томонлама товар айирбошлаш ҳажми қарийб 40 баробарга, жорий йил бошидан эса 35 фоизга ошгани мамнуният билан қайд этилди.
Ташриф арафасида Душанбе шаҳрида Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши, Тошкент шаҳрида эса бизнес форум ўтказилиб, уларнинг якунида қиймати 1 миллиард доллардан зиёд салмоқли ҳужжат ва шартномалар имзоланди, саноат кооперацияси бўйича «йўл харитаси» тасдиқланди.
Шу йил 20 июн кунидан бошлаб Тошкент-Душанбе йўналишида йўловчи поездининг қатнови йўлга қўйилади.
*****
Кеча Шавкат Мирзиёев, Урганч шаҳрига жўнаб кетишдан аввал Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг амалдаги раиси, Польша ташқи ишлар вазири Збигнев Рауни қабул қилди.
Ўзбекистон ва ЕХҲТ ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш, Ўзбекистон ваПольша муносабатларини кенгайтириш масалалари ҳамда долзарб халқаро кун тартиби кўриб чиқилди.
Кейинги йилларда ЕХҲТ билан шерикликда сифат жиҳатидан янги даражага эришилгани катта мамнуният билан қайд этилди. Ташкилот фаолиятининг уччала йўналишида ҳам очиқ ва самарали мулоқот йўлга қўйилгани, юқори даражада фаол мулоқот ва алмашинувлар амалга оширилаётгани, қабул қилинган «йўл харитаси»га мувофиқ қўшма тадбирлар муваффақиятли ўтказилаётгани бунга далолат бермоқда деб хабар берган Кун сайти.
ЕХҲТ раиси Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ортга қайтмас ислоҳотлар стратегияси бераётган натижаларни ҳамда мамлакатимизнинг прагматик ташқи сиёсати, энг аввало Марказий Осиёда дўстлик, яхши қўшничилик ва ишонч муносабатларини мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.
Давлатимиз ва ушбу нуфузли халқаро тузилманинг барча институтлари ўртасидаги амалий ҳамкорликни кучайтириш, демократик янгиланишларни, шу жумладан конституциявий ислоҳотни экспертлик жиҳатдан қўллаб-қувватлашни кенгайтириш, ташкилотнинг Парламент ассамблеяси доирасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш устувор аҳамиятга эга экани қайд этилди.
Иқтисодиёт ва экология йўналишлари ҳақида сўз юритилар экан, «яшил» тараққиёт, рақамлаштириш, иш ўринларини яратиш ва тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш орқали камбағалликни қисқартириш, табиатни муҳофаза қилиш бўйича, шу жумладан Оролбўйи минтақасида муҳим тадбирларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Халқаро сиёсат, жумладан, Европа иттифоқи билан кўп томонлама муносабатларни ривожлантириш, Афғонистонда тинчликни таъминлаш ва унинг ижтимоий-иқтисодий тикланишига кўмаклашиш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Ўзбекистон етакчиси Ўзбекистон-Польша амалий ҳамкорлигини кенгайтириш истиқболларига алоҳида тўхталди.
Хусусан, ўтган йили икки томонлама товар айирбошлаш учдан бир қисмга, жорий йил бошидан эса қарийб 50 фоизга кўпайди. Польшанинг етакчи компаниялари билан биргаликда қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, кимё, электротехника ва бошқа тармоқларда қатор қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.
****
Нархларнинг ошишига Саудия ҳукумати томонидан Ҳаж сафари нархига таъсир қилувчи қўшимча солиқ ва мажбурий тўловлар жорий қилинган, коммунал, транспорт, электр-энергия ва бошқа хизматлар учун тўловлар миқдори бир неча баравар (30-40 фоиз) ошгани сабаб бўлган.
Шунингдек, ҳаж амалларини ташкил этувчи муассасаларнинг хизматларига 2022 йилда янги мажбурий тўловлар жорий этилган. Шу боис дунё мамлакатлари учун ҳаж хизматлари нархи ўртача 40-45 фоизга кўтарилган.
Бу йил Ўзбекистондан 10 865 киши Ҳаж сафарига боради. 2019 йилда бу кўрсаткич 7 200 нафар эди.
Бундан ташқари, сафар давомийлиги айрим қўшни давлатлар зиёратчилари сингари 14-17-20 кун эмас, балки 26 кунни ташкил этади. Бу ҳам, табиий равишда, нархларга ўз таъсирини кўрсатади.
***
3-4 июнь кунлари бош вазир ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков бошчилигидаги Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Москва шаҳрига сафар қилди.
Ташриф давомида Умурзаков Россиянинг бир қатор расмийлари, хусусан, Ҳукумат раисининг ўринбосари Алексей Оверчук, ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳамда иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников билан учрашувлар бўлиб ўтди.
Учрашувлар чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, амалдаги келишувларнинг ҳаётга жорий этилиши, шунингдек, Ўзбекистон-Россия муносабатларини янада ривожлантиришнинг муҳим жиҳатлари муҳокама қилинди.
Инвестициявий, савдо-иқтисодий, саноат, транспорт ва логистика ҳамкорлиги масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Икки давлат ўртасидаги ўзаро манфаатли шерикликни чуқурлаштиришнинг амалий механизмлари бўйича муштарак позициялар ишлаб чиқилди.
Учрашув якунида томонларни қизиқтирган масалаларни ҳал қилишга қаратилган навбатдаги тадбирлар бўйича таклифлар алмашилди. Ўзаро муносабатларнинг кўриб чиқилган барча йўналишларига доир амалий ҳамкорлик қилиш йўллари тўғрисида келишиб олинди.
Ўтган йил якуни бўйича Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги товар айирбошлаш учдан бирга ортиб, рекорд даража – 7,5 миллиард долларга етган. Жорий йил бошидан буён товар айирбошлаш ҳажми 40 фоизга ошган.