Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 12-19 июнь май кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
-
Ўзбекистон президенти АҚШ Қуролли кучлари марказий штаби қўмондони билан учрашди
- Қозоғистондан 31 нафар ўзбекистонлик ва 17 тожикистонлик чиқариб юборилди
- Ўзбек ҳайдовчилари илк маротаба Афғонистон орқали Покистонга юк ташувларини амалга оширди
- Ҳаж сафарини адо этиш учун илк ўзбекистонлик зиёратчилар Мадинага йўл олди
- Ўзбекистонда яна 59 ишида коронавирус аниқланди
****
АҚШ Марказий қўмондонлиги қўмондони Ўзбекистон президенти билан мулоқт қилди.
АҚШ Қуролли кучлари олий бош қўмондони Майкл Курилла Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашганида, Ўзбекистон ва АҚШ стратегик шерикни янада ривожлантириш ва ҳар томнлама ҳамкорликни кенгайтириш, минтақавий хавфсизлик соҳасидаги амалий ҳамкорликни давом эттириш масалаларини муҳокама қилди. Томонлар Афғонистонда тинчлик-осойишталик ўрнатиш ҳамда ижтимоий -иқтисодий тикланиш, устувор инфратузилма лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги ташаббус ва дастурларини илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.
Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбоновнинг СЕНТКОМ /АҚШ Марказий қўмолонлиги/ қўмондони Майкл Курилла ўртасидаги учрашувда томонлар Марказий Осиёдаги масалалар юзасидан фикр алмашдилар.
АҚШ давлати Ўзбекистон орқали Марказий Осиё минтақаси ва Афғонистонда ўз таъсирини давом эттириш ва кучайтиришга интиади. Айни пайтда Россия ва Украина ўтасидаги можародан сўнг, Марказий Осиё минтақасига Ғарб расмийлари ташрифи сезиларли даражада ошди.
****
Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида полиция ходимлари каврак ўсимлигини ноқонуний йиғиб олиш билан шуғулланган 51 нафар хорижликни аниқлади. Улардан 31 нафари ўзбекистонлик ва 17 нафри тожикистонлик..
Қозоғистоннинг Туркистон вилояти полициячилари томонидан миграция қонунчилиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ноқонуний миграция каналларига чек қўйиш ва уларнинг ташкилотчиларини аниқлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда деб хабар қилган Кун сайти.
Туркистон вилоят ҳудудида жойлашган чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан аҳоли миграцияси соҳасидаги Қозоғистон қонунчилигига риоя этилишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан мунтазам равишда рейд ва профилактика тадбирлари ташкил этилиб, комплекс текширувлар ўтказилмоқда.
Хусусан, Ўтрор тумани полиция бўлими ходимлари томонидан олиб борилган профилактика тадбирлари давомида “Қорақўнғир” ҚФЙ ҳудудидаги дашт кенгликларида доривор каврак ўсимлигини тераётган 51 нафар чет эл фуқароси аниқланди.
Улардан 31 нафари Ўзбекистон фуқароси, 17 нафари Тожикистон фуқаролари бўлган. Полициячилар хорижликларни туман бўлимига олиб борган.
****
Ўзбекистонлик ҳайдовчилар илк маротаба Ўзбекистон–Афғонистон–Покистон йўналиши бўйлаб юк ташувларини муваффақиятли равишда бажарди.
26-27 март кунлари Термизда Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистоннинг йирик транспорт-логистика компаниялари, Халқаро автомобиль ташувчилари уюшмаси ҳамда транспорт ва божхона идоралари вакиллари иштирокида транспорт масалалари бўйича уч томонлама ишчи гуруҳи учрашуви бўлиб ўтди деб хабар қилган Кун сайти.
Ўзбекистон Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, учрашувда Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон давлатлари ҳудуди бўйлаб автомобиль транспортида халқаро юк ташувлари жараёнида юзага келаётган муаммолар ва уларни ҳал этиш масалалари юзасидан аниқ чора-тадбирлар режаси белгилаб олинган.
Билдирилишича, уч томонлама саъй-ҳаракатлар натижасида бугун ушбу транспорт коридори тўлақонли фаолият юритиши, юклар қисқа фурсатда, хавфсиз равишда белгиланган манзилига етказилиши таъминланмоқда.
Вазирлик хабарида айтилишича, ўзбекистонлик ҳайдовчилар илк маротаба Ўзбекистон–Афғонистон–Покистон йўналиши бўйлаб юк ташувларини муваффақиятли бажарди.
Тошкент – Термиз – Мозори-Шариф – Кобул – Пешавор – Карачи йўналиши бўйлаб 2760 километр йўлни босиб ўтган ўзбекистонлик ҳайдовчилар Карачи портидан ортилган юкни (музлатилган гўшт) бир ҳафтада Тошкентга етказиб келди.
***
2022 йил 17 июндан 18 июнга ўтар кечаси маҳаллий вақт билан соат 01:10 да Uzbekistan Airways’нинг бортида 245 нафар зиёратчи бўлган, биринчи рейси Тошкентдан Мадинага (Саудия Арабистони) жўнаб кетди.
Шу куни Тошкентдан 02:50, 04:10 ва 16:10 да худди шунча йўловчиси бўлган яна учта рейс учади. 18 июндан 30 июнгача Мадина шаҳрига Ўзбекистон етти ҳудудидан самолётлар учиши режалаштирилган деб хабар қилган Кун сайти.
Бу йил энг кўп зиёратчилар Наманган шаҳрига тўғри келмоқда – жами 16 та рейсда 3916 йўловчи ҳажни адо этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетади. Пойтахтдан ҳажга отланганлар сони бироз камроқ – Саудия Арабистонига 15 рейсда 3587 нафар йўловчи кетиши кутилмоқда. Бортида 1209 йўловчи бўлган 5 та самолёт Қаршидан, Самарқанддан учта рейс ва 735 йўловчи, Бухородан 3 та рейс ва 717 та йўловчи, Урганчдан иккита самолётда 490 та йўловчи, Нукусдан битта рейс ва 246 та зиёратчи Ҳаж сафарига бориши кутилмоқда.
Зиёратчилар аэропортга махсус автобусларда етиб келади ҳамда рўйхатдан ўтгандан сўнг кутиш зонасига жойлаштирилади. Шу билан бирга, мазкур рейслар давомида пойтахт аэропорти эстакадасида ҳаракат вақтинча чекланади ва терминалга кириш фақат йўловчилар учун бўлади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси зиёратчилар яқинларига, терминал ва вокзал атрофида тирбандлик олдини олиш мақсадида, ўз яқинларини аэропортда эмас, балки зиёратчилар сафар олдидан йиғилиш жойлари – масжидларда кузатишни тавсия қилган.
***
16 июнь куни Ўзбекистонда 59 кишида (пойтахтнинг ўзида — 45 кишида) коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу март ўрталаридан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир.
Қалампир сайтининг Ўзбекистон ССВга таяниб хабар қилишича янги касалланиш ҳолатларининг:
• 2 нафари Андижон вилоятида;• 1 нафари Бухоро вилоятида;• 2 нафари Самарқанд вилоятида;• 4 нафари Сурхондарё вилоятида;• 1 нафари Фарғона вилоятида;• 4 нафари Тошкент вилоятида;• 45 нафари Тошкентда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Пандемия бошланганидан буён Ўзбекистонда расман қайд этилган коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 239,4 мингтани ташкил этмоқда.