Байденнинг Саудия Арабистонига сафарини оқлашга уриниши
(last modified Mon, 11 Jul 2022 10:19:49 GMT )
июл 11, 2022 15:19 Asia/Tashkent
  • Байденнинг Саудия Арабистонига сафарини оқлашга уриниши
    Байденнинг Саудия Арабистонига сафарини оқлашга уриниши

АҚШ президенти Жо Байденнинг Саудия Арабистонига ташрифи арафасида у “Вашингтон Пост” газетасидаги мақоласида унинг президентлигининг 18 ойи давомида Ғарбий Осиё минтақаси аввалгидан кўра барқарорроқ ва хавфсизроқ бўлиб қолганини даъво қилди.

Байден Ғарбий Осиёга сафар қилмоқда, унинг Саудия Арабистонига ташрифи кўплаб танқидларга учради. Америка Қўшма Штатлари ва Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатлар сўнгги бир неча йил ичида турли сабабларга кўра кескинлашган, масалан, Ар-Риёднинг инсон ҳуқуқлари ҳолати, Wашингтон Пост журналисти Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши ва Байденнинг Саудия Арабистонини рад этиши ҳақидаги олдинги баёнотлари. Америка разведка идоралари томонидан олиб борилган текширувлар шуни кўрсатадики, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Қошиқчининг ўлдирилиши учун жавобгардир.

Байденнинг сафари танқидчиларининг айтишича, Байден учун муҳим нарса нефт масаласи ва унинг Саудия Арабистонига бўлган эҳтиёжидир. Байден Ар-Риёдга сафари давомида Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон билан учрашмоқчи. Аммо ҳозир, барча даъволарга қарамасдан, Байден бу сафари давомида Саудия расмийлари билан нефт, Яман инқирози, ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва Сионистик режим ва Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатлар каби масалаларни муҳокама қилмоқчи. Ушбу саёҳатни танқид қилган АҚШ Сенати аъзолари ушбу мамлакат президентига йўллаган мактубида шундай ёзадилар: Биз Муҳаммад бин Салмонни жазосиз ҳукмронлик қила оламан деб ўйлашига йўл қўя олмаймиз.

Байденнинг сафари билан боғлиқ кўплаб танқидларни инобатга олиб, у бу сафарни Wашингтон Пост газетасидаги мақоласида ҳимоя қилишга ҳаракат қилди. Шу боис, АҚШ президенти унинг президентлиги даврида Ғарбий Осиё минтақаси хавфсизроқ ва интеграциялашганроқ бўлиб қолганини даъво қилди. Буни ҳатто Доналд Трамп Давлат котиби Майк Помпео каби Оқ уйнинг собиқ расмийлари ҳам танқид қилган.

Аслида, Американинг Эронга қарши санкция сиёсати ва максимал босими барбод бўлган, Америка қўшинлари тўсатдан қилинган қарор туфайли Афғонистондан чиқиб кетган, Америка сиёсати Ироқ ва Сурияда муваффақияцизликка учраган, Яман уруши давом этаётган бир пайтда Байден Ғарбий Осиё минтақасига сафар қилмоқда. Бундай вазиятда Байден Американи минтақада хавфсизлик ва барқарорликни ўрнатиш сабаби деб таърифлайди.

Марказий разведка бошқармасининг собиқ аъзоси Пол Пилар бу борада шундай ёзади: Байденнинг Ғарбий Осиё мамлакатларига нисбатан ёндашувлари унинг муваффақиятларидан кўра муваффақияцизликларини янада яққолроқ кўрсатди.

Аслида, Байден нафақат Американинг Ғарбий Осиё минтақаси давлатларига қарши ҳаракатлари муваффақияцизликка учраган бир пайтда, балки ҳозир Россия ва Украина ўртасидаги уруш, нефт таъминотининг йўқлиги ҳам минтақага таъсир қилган ҳолда Ғарбий Осиё давлатларининг хавфсизлиги ҳақида гапирмоқда.  Байденнинг Саудия Арабистонига сафарининг энг муҳим сабабларидан бири сифатида бу мамлакат ва унинг нефт иттифоқчилари томонидан кўпроқ нефт етказиб беришга ҳаракат қилишдир. Шу нуқтаи назардан, АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп бу давлатнинг энергия бобида бошқа давлатларга қарамлигини айтди: Биз Венесуела ва Саудия Арабистонидан нефт сўраган халқмиз.

Гарчи Америка расмийлари ва оммавий ахборот воситалари Байденнинг Ғарбий Осиё минтақасига сафарини сўнгги бир неча кун давомида оқлашга уринаётган бўлса-да, аммо минтақа давлатларининг шароити Оқ уй сиёсати муваффақияцизликка учраганидан далолат беради. Шуниси аниқки, Американинг Ғарбий Осиёдаги сиёсати ҳеч қачон хавфсизликни таъминлашдан иборат бўлмаган ва бу минтақа халқлари учун доимо хавфсизликни келтириб чиқарган.

 

Ёрлиқ