Хитой ва Ҳиндистон қарама-қаршилик ва ўзаро мулоқот ўртасида
60 йиллик биринчи кенг кўламли чегара можаросидан сўнг, Хитой ва Ҳиндистон кўплаб иқтисодий ҳамкорликка қарамай, мураккаб сиёсий-хавфсизлик вазияти ёқасида турибди.
Ҳиндистон ОАВ манбалари 24-июл, якшанба куни мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари самолётларининг Ладах чегара ҳудудида Хитой билан тўқнаш келишга тайёрлигини маълум қилди.
Хитой-Ҳиндистон муносабатлари 1950 йил апрел ойида расмий бошланганидан бери кўплаб кўтарилиш ва пасайишларни кўрди ва уларнинг ҳамкорлик даври 1955 йилда Бандунг конференциясидан, тинч-тотув яшашнинг беш тамойили бўйича келишувдан бошланди. Бироқ, чегара баҳслари ва ўзаро ҳудудий даъволардан сўнг, улар 1962 йилда урушга киришди, натижада 3000 ҳинд аскари ва 700 хитой аскари ҳалок бўлди. Ўшандан бери 1993, 1996, 2005, 2012, 2013 ва 2020-йилларда олтита чегара келишувининг имзоланиши Хитой ва Ҳиндистон ўртасидаги келишмовчиликларга барҳам бера олмади ва ҳар икки томоннинг кучлари чегара ҳудудларида доимо шай ҳолатда.
2020-йилда Галван водийсидаги, хусусан, Ладах чегара ҳудудидаги томонлар ўртасидаги сўнгги можаро ҳар икки томондан ўнлаб одамларнинг ҳалок бўлиши ва яраланиши ва ниҳоят тўрт бандлик оташкесим тўғрисидаги келишув билан якунланди. Чегара масалалари бўйича маслаҳатлашув ва мувофиқлаштириш учун 24 раунд режалаштириш учрашувлари ва юқори даражали дала қўмондонларининг 16 раунд учрашувлари ўтказилгач, икки давлат аввалги икки томонлама келишув ва протоколларга мувофиқ тўлиқ келишувга амал қилиниши ва баҳсли масалалар ҳал этилишини кутмоқда. Бироқ, сўнгги кунларда томонлар чегара ҳудудларида хавфсизлик огоҳлантиришлари ва ҳушёрликни оширишни бошдан кечирдилар ва чегарадаги кескинлик даражаси 2020 йилдагидек ортиб бормоқда.
Хитой ташқи ишлар вазири Ван Йи шундай деди: “Хитой ва Ҳиндистон чегара муаммоларини мулоқот ва маслаҳатлашув орқали ҳал қилишлари керак, чунки икки давлатнинг умумий манфаатлари уларнинг фарқларидан устундир”.
Шунга қарамай, минтақадан ташқаридаги кучларнинг, хусусан, АҚШнинг аралашуви ва таъсири йўлида асосий ҳаракатлантирувчи куч билан тарихий чегара можароси шароитидаги сиёсий ва иқтисодий рақобат томонларнинг шубҳаларини янада кучайтирди. Шундай қилиб, Америка Қўшма Штатларининг "Ҳинд-Тинч океани стратегияси" хавфсизлик иттифоқларини шакллантириш орқали, шунингдек, ушбу мамлакат ва унинг Европа иттифоқчиларининг Хитой билан қўшниларининг муносабатларида қийинчиликларни келтириб, иқтисодий ва сиёсий соҳаларда Хитойнинг ўзиб кетишига йўл қўймасликка қаратилган саъй-ҳаракатлари натижасида, Бу Хитой ва Ҳиндистон ўртасидаги муносабатларда кескинлик зеҳнияти ошди. Ҳиндистон ҳам бу масалани тушунди ва ташқи ишлар вазири Хесубраманиам Жаишанкар яқинда бу борада шундай деди:
"Европа "Европа муаммолари бутун дунё муаммолари, аммо дунё муаммолари Европанинг муаммолари эмас" деган менталитетдан воз кечиши керак. Ҳиндистон Ғарб лагери ва Россиява Хитой лагери ўртасида танловга асосланган ҳеч қандай тузилмани қабул қилмайди.
Хавфсизлик иттифоқи қуриш, оммавий қурол савдоси, Америка томонидан ўз манфаатларидан келиб чиққан ҳолда қуролланиш пойгасини яратиш ва Осиё геосиёсатини ниқоблаш фикрини Америка оммавий ахборот воситаларига сингдириш ҳарбий бюджетларни кўпайтирди ва кескин Осиёда огоҳлантириш ва таҳдидлар даражасини оширди. Ҳиндистондаги Жавоҳарлал Неру университетининг хитойшунослик профессори Алка Ачаря шундай дейди:
"Хитой ва Ҳиндистон ўртасидаги икки томонлама муносабатлар кўпроқ Ҳинд-Тинч океанида иккаласининг мувозанати ва куч тақсимоти билан танилган. Аммо 2020 йилги можаролардан кейин Ҳиндистон бетарафлик даъволаридан воз кечди ва АҚШнинг Австралия, Япония ва Ҳиндистон (Тўртлик) тўрт томонлама хавфсизлиги доирасида АҚШга қўшилди. Шу яқинлик билан Хитой ва Ҳиндистон ўртасидаги рақобатда янги босқич пайдо бўлди".
Аммо Жавоҳарлал Неру университетининг қуролсизланиш профессори Сваран Сингх шундай фикрда: "Ҳиндистоннинг Хитойга душман бўлишининг ҳожати йўқ, аммо Ҳиндистон маълум масалаларда Хитойнинг ҳамкори сифатида ҳаракат қилгани маъқул. Шу боис Хитой ҳамиша чегара масаласини бошқа муносабатлардан ажратишга ҳаракат қилади".
Хитой ва Ҳиндистон ўртасидаги рақобат майдонларини бошқариш муҳимлигини ҳисобга олган ҳолда, икки томонлама муносабатлардаги барқарорлик Осиё ва дунёга фойда келтиради; Чунки у бир томондан юк ва энергия транзити хавфсизлигини кафолатласа, иккинчи томондан эса Американинг ҳарбий кучлари ва иттифоқчиларини шарқга кенгайтириш учун баҳоналарини охиригача етказади. Дунёда тинчлик ва осойишталикни сақлашга ёрдам берадиган ва инсоният жамиятларининг фавқулодда эҳтиёжи бўлган ёндашув.
Хитой ва Ҳиндистоннинг тарихи ва хатти-ҳаракати, икки давлатнинг ривожланиш режалари ва стратегияларини баҳолаш томонлар муносабатларидаги кескинликни яхши бошқаришни ўрганганлиги ва улар Америка Қўшма Штатлари саъй-ҳаракатларига зид равишда, ҳар икки давлат шароити ва дунёдаги сиёсий ва геосиёсий ўзгаришларга кўра можаро ва зўравон қарама-қаршиликларнинг пайдо бўлишининг олдини олишлари мумкинлигини кўрсатади; бу сиёсат сабаб минтақадан ташқари кучларнинг таранглик келтириб чиқарадиган аралашуви ҳозиргача муваффақияцизликка учраган.