Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i74188-Ӯзбекистон_ӯтган_ҳафта_давомида
Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 31 -7 июль май кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
август 08, 2022 17:20 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
    Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 31 -7 июль май кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Ўзбекистон президенти Эрон презиенти ва халқига ҳамдардлик йўлади

 

  • Ўзбекистон армияси «АрМИ-2022» халқаро армия ўйинларининг 20 та йўналишида иштирок этади

 

  • Ўзбекистон расмийси: Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон ўртасида темир йўл линиясини қуриш аҳамиятлидир

 

  • Тошкентда ШҲТ Ҳудудлар раҳбарларининг форуми ўтказилди

 

 

***

Шавкат Мирзиёев

 

Шавкат Мирзиёев Эрон президенти Иброҳим Раисийга ҳамдардлик билдирди.

Ўзбекистон президенти, Шавкат Мирзиёев Эроннинг қатор ҳудудларида юз берган кучли сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва катта талафотлар етказилгани муносабати билан Иброҳим Раисийга ҳамдардлик билдирганини Ўзбекистон президенти сайти хабар қилган.

мирзиёев шунингдек вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига таскин-тасалли сўзларини етказишни сўраб, жароҳатланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилаган.

Эслатиб ўтамиз сўнгги кунларда Эроннинг турли ҳудудларида рўй берган сув тошқинларида 76 киши қурбон бўлганди. 

****

Ўзбекистон VIII Халқаро армия ўйинларининг 5 та йўналишига мезбонлик қилишини мамлакат Мудофаа вазирлиги хабар қилган.

"АрМИ-2022" Халқаро армия ўйинлари 13 августидан 27 август кунига қадар дунёнинг 12 та давлат ҳудудида ўтказилади.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги армия ўйинларининг 20 та йўналишида иштирок этади. 34 та йўналишни қамраб олган мусобақаларда 37 та давлатдан 275 та жамоа ўзаро беллашади. Хусусан, мамлакатимиз ҳудудида илк бор мусобақаларнинг 5 та йўналиши бўлиб ўтади”, дейди Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти бошлиғи полковник Отабек Юлдашев.

Ўзбекистонда ўтказиладиган мусобақлар:

Жиззахдаги Фориш полигонида “Дала ошхонаси” ва “Қуролсоз уста” мусобақалари;

Самарқанддаги “Сазаган” полигонида “Хавфсиз муҳит”, Шарқий ҳарбий округда “Йўл патрули” мусобақалари;

Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида “Содиқ дўст” мусобақаси.

Шунингдек, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоалари бир қатор давлатларда ташкил этиладиган мусобақаларда иштирок этади.

Улар қуйидагилар:

Россия ҳудудида “Элбрус ҳалқаси”, “Автозирхли танк-техника устаси”, “Қўшинлар разведкаси аълочиси”, “Танк биатлони”, “Ҳарбий-тиббий эстафета”, “Ҳарбий ралли”, “Муҳандис формуласи”;

Мўғулистонда “Отлиқ марафон”;

Беларусь Республикасида “Ишончли қабул” ва “Қутб юлдузи”;

Қозоғистонда “Армия тактик ўқчиси” ва “Меридиан”;

Венесуелада “Мерганлик марраси”;

Жазоирда “Десант взводи”;

Эронда “Профессионал мерган”.

Ўзбекитсон ҳудудида бўлиб ўтадиган барча мусобақаларга муносиб тайёргарлик кўрилган.

Шунингдек, барча ҳудудларда жамоа иштирокчилари учун WI-FI ҳудудлар, 200 Мбит/с гача юқори тезликдаги интернет хизматлари, валюта айирбошлаш шаҳобчаси, маҳаллий мобил алоқа операторларининг хизмат кўрсатиш шаҳобчалари, савдо нуқталари ҳамда матбуот марказлари ташкил этилган.

***

Ўзбекистон ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон ўртасида темир йўл линиясини ташкил этишни муҳим деб баҳолади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон раҳбари вазифасини бажарувчиси Владимир Норов Ўзбекистон, Афғонистон в Покистон ўртасидаги темир йўлнинг иқтисодий аҳамиятни таъкидлаб,Ўзбекистон бу режани бошлашга қарор қилди деб айтди. Норов шунингдек Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон ўртасида темир йўл қурилиши тез орада бошланиши керак деб таъкидлади.

Ўзбекистонлик таҳлилчи бу давлатнинг Афғонистон ва Покистон орқали темир йўл ҳамкорлигини фойдаси сифатида билмади ва Эроннинг Чобаҳор портидан фойдаланишга чақирди.

Ўзбекистонлик сиёсий ва иқтисодий эксперти Бахтиёр Иргашев ўз сўзларида Покистон портларига чиқиш учун " Термиз-Мозор шариф-Кобул-Пешовар" темр йўли лойиҳасининг қурилиши техник масалаларнинг мураккаблигидан ташқари, иқтисодий жиҳатдан ҳам тежамкор эмас деб аниқлик киритди.

Ўзбекистон эксперт  бу лойиҳанинг қурилиш хавфсизлиги нуқтаи назаридан аҳамияти, сўнгра Афғонистонда амалга оширилиши ҳамда ҳозирги босқичдаги харажатар ва молиявий ресурсларнинг ноаниқлиги ва лойиҳани техник амалга ошириши муаммолари /кўп сонли тоғли ҳудудларда тунел ва кўприклар/ билан муамо бўлади деб қўшимча қилди.

Ўзбекистоннинг жанубий портларга чиқиш сиёсатини амалга ошириш жараёнида Эроннинг Чобаҳор портига кириш лойиҳасига устувор аҳамаият бериш керак, чунки Эрон барқарор давлат деб аниқлик киритди Ўзбекистонлик эксперт.

Иргашев шунингдек биз йигирма йилдан ортиқ йил фаолият юритиб келаётган мавжуд Ўзбекистон-Туркманистон -Эрон темир йўлига / Тажан- Сарахс участкасида/ таянишимиз мумкин деб изоҳлади.

***

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти

 

Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳудудлари раҳбарларининг форуми бўлиб ўтди.

ШҲТ форуми савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар ва бошқа устувор йўналишларда ҳудудлараро ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилганинии Спутник хабар қилди..

Тадбирда 50 дан ортиқ спикерлар – Россия, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳудудлари раҳбарлари ҳамда делегация вакиллари сўзга чиқади.

Бундан ташқари, ШҲТга аъзо давлатлар ҳудудлари ва Тошкент шаҳридаги дипломатик ваколатхоналарининг 150 дан ортиқ вакиллар ҳамда 50 дан кўпроқ тадбиркорлар иштирок этдилар.

Форум дастури ялпи мажлис ва 3 та панель мунозараларидан иборат.

Ишбилармон доиралари учун бизнес-форум, “В2В” учрашувлар ва Ўзбекистон ҳудудларига саёҳатлар ташкил этилади.