Ливанлик қуролдоши тилидан шаҳид Сардор Сулаймоний ҳақида айтилмаган сўзлар
(last modified Sun, 14 Aug 2022 12:52:33 GMT )
август 14, 2022 17:52 Asia/Tashkent
  • Ливанлик қуролдоши  тилидан шаҳид Сардор Сулаймоний ҳақида айтилмаган сўзлар
    Ливанлик қуролдоши тилидан шаҳид Сардор Сулаймоний ҳақида айтилмаган сўзлар

Шаҳид Сардор Сулаймонийнинг қаршилик ҳаракатидаги ўрни ва аҳамияти дўст ёки душман ҳеч кимга сир эмас, ўн миллионлаб Эрон халқининг борлиги унинг Эрон халқи олдида ўрни ва мавқеини кўрсатди.

Қаршилик ўқининг ҳам сионистик режимга, ҳам такфирчи ҳаракат ва гуруҳларга қарши кўп мамлакатлар ва сиёсий ва ҳарбий ҳокимиятлар учун имконсиз бўлган такрор-такрор ғалабалари унинг минтақа ва ҳатто жаҳон ҳарбий-сиёсий мувозанатларида тутган ўрни ва мавқеини кўрсатади.  Бироқ, вақт ўтиши билан шаҳид Сардор Сулаймонийнинг характери ва мудофаа қобилиятининг бошқа жиҳатлари ошкор бўлади.

Ҳизбуллоҳ етакчиси, Ҳожи Қосим Сулаймонийнинг қуролдоши Саййид Ҳасан Насруллоҳ “У биз билан эди” ҳужжатли филмида Ҳизбуллоҳнинг Ливандаги Сионистик режимга қарши 2006 йилда 33 кунлик уруш давридаги тарихий ғалабасида шаҳид Сардор Сулаймоний ролининг бошқа жиҳатларини тасвирлаб берди. Эроннинг "телеканали-1"да кеча (13 август) эфирга узатилган ушбу ҳужжатли филмда; Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби Ливан Ҳизбуллоҳининг сионистик режим армияси устидан тарихий ғалабасига замин яратган омилларни тушунтирдики, бунгача араб қўшинлари ҳам ёлғиз, ҳам ҳамкорлик ва биргаликда буни амалга ошира олмаган эдилар.

Ушбу баёнотларга кўра, бу ғалаба, биринчи навбатда, 33 кунлик урушдан 6 йил олдин ва сионистик армия қарийб йигирма йил давомида босиб олинган Ливан жанубидан тарихий чиқиб кетганидан кейин бошланган бўлажак воқеаларга қаршилик кўрсатиш раҳбарларининг ақл-заковати ва узоқни кўра билиши натижасидир.  Ўшанда қаршилик етакчилари, жумладан, шаҳид Сардор Сулаймоний Сионистик режим 2000 йилги мағлубиятга чидамайди ва керакли вақтда Ливанга кенг миқёсда ҳужум қилиб, босиб олади, деган хулосага келган эди.

Бундан келиб чиқиб, Ҳизбуллоҳни кучайтириш ва уни ҳар хил янги мудофаа қуроллари билан жиҳозлаш Ҳизбуллоҳнинг кун тартибига қўйилади ва бунинг масъулиятини шаҳид Сардор Сулаймоний ўз зиммасига олади. Айни пайтда Ҳизбуллоҳ сионистик режим бир томонлама чиқиб кетганидан кейин бу режим қамоқхоналарида қолган Ливан ва Фаластин асирларини озод қилиш режасини тайёрлаётган эди ва Ҳизбуллоҳдан бошқа ҳеч ким улар ҳақида ўйламасди ва 33 кунлик уруш уларни Ҳизбуллоҳ томонидан озод қилиниши учун жуда яхши фурсат бўлди. Аслида Ҳизбуллоҳ уларни озод қилиш билан ҳарбий ғалабасидан ташқари янги сиёсий ғалабага эришди ва айни пайтда Ливан Ҳизбуллоҳи билан Фаластин миллати ва Фаластин қаршилик ҳаракати ўртасида янги бирлик ва ҳамжиҳатлик кўпригини ўрнатди. Шунинг учун Ливан Ҳизбуллоҳи етакчилари шаҳид Сардор Сулаймоний ёрдами билан олиб борган олдинги тайёргарликлари билан 33 кунлик уруш олдидан ҳар жиҳатдан керакли тайёргарликка эга эдилар. Аслида сионист режим бу урушга кириши билан Ҳизбуллоҳ тузоғига тушиб қолди ва бу оғир ҳарбий мағлубият билан бирга сионист режим разведка ва хавфсизлик хизматлари ва ҳатто Америка учун ҳам катта разведка муваффақияцизлигидир. Чунки ўша пайтда неоконсерваторлар назоратида бўлган Буш маъмурияти Сионистик режимга ҳеч қандай ёрдамни аямаган, аммо ундан ҳеч қандай натижа ҳам олмаган.

Ушбу тарихий муваффақияцизлик нафақат янги тўсиқларнинг пайдо бўлишига ва минтақада янги мувозанатнинг ўрнатилишига олиб келди. Балки, сионистик режимнинг Ҳизбуллоҳга нисбатан эҳтиёткорроқ ҳаракат қилишига сабаб бўлди, бу эса ушбу режимнинг кариш номли қўшма газ зонасида ундан фойдаланишга журъат эта олмаётгани ва бу 33 кунлик уруш каби  янги уруш бўлишидан хавотирда бўлган хатти-ҳаракатларига яққол мисолдир. Бу шундай пайтдаки, ҳозирда Ҳизбуллоҳнинг имкониятлари 33 кунлик урушдан кўра анча ортган, Ҳизбуллоҳ сионист армияни биринчи соатларда ер билан яксон қилиши мумкин бўлган ракета имкониятларидан ташқари ҳаво ва учувчисиз самолётлар соҳасида ҳам янги устунликка эришди.