Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 21-28 август май кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
-
Мирзиёев Путин билан телефон орқали мулоқот ўтказди
-
Тошкентда Шавкат Мирзиёев АҚШ Конгресси делегациясини қабул қилди
- Ўзбек-афғон чегарасидаги отишмада бир неча киши ҳалок бўлди
- Сергей Шойгу ШҲТ мудофаа вазирлари йиғилишида нутқ сўзлади
- Самарқанд саммитида Эрон ШҲТга тўлиқ аъзо бўлади, Баҳрайн ва Мальдив ороллари аризаси маъқулланади
***
Шавкат Мирзиёевнинг Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилганини Кремл сайтида хабар берилган.
Ўзбекистон ва Россия президентларининг телефон орқали мулоқоти чоғида Россия-Ўзбекистон ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилган..
Шунингдек, сентябр ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанҳай ҳамкорлик ташкилотининг саммитига тайёргарлик кўриш масалалари ҳам кўриб чиқилгани айтилади.
Аввалроқ Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов сентябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммити чоғида имзоланиши режалаштирилган ҳужжатлар ҳақидаги маълумотларни ўртоқлашганди.
“Саммитнинг асосий сиёсий ҳужжати - Самарқанд декларацияси лойиҳасида мамлакатларимизнинг энг муҳим минтақавий ва глобал масалалар бўйича консолидациялашган позициялари акс эттирилган”, деди Владимир Норов. Ҳужжатда амалий ҳамкорликни янада такомиллаштириш, минтақавий барқарорлик, хавфсизлик ва барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлаш, транспорт алоқасини мустаҳкамлаш, маданий мулоқотни чуқурлаштириш бўйича қўшма ёндашувлар баён этилган.
****
Шавкат Мирзиёев кеча АҚШ Конгресси аъзолари Трент Келли ва Дэрин Лахуд иштирокидаги делегацияни қабул қилди.
Мирзиёев ва АҚШ делегацияси учрашувида, Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Парламентлар ўртасида фаол алмашинувларни ҳамда конгрессменлар вакиллик қилаётган Миссисипи ва Иллинойс штатлари билан амалий ҳамкорликни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Кейинги йилларда икки томонлама муносабатларда эришилган юқори даража қайд этилди. Самарали мулоқотлар кенгаймоқда, ўзаро ташрифлар амалга оширилмоқда. Мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ўтган йилда 53 фоизга, жорий йил бошидан эса яна 20 фоизга ошди. Бозорда муваффақиятли фаолият юритаётган АҚШ компаниялари сони ортиб бормоқда.
Мисол тариқасида «Silverleaf» компаниясининг Жиззах вилоятидаги агрокластерни ривожлантириш борасидаги сермаҳсул фаолияти кўрсатиб ўтилди.
Мирзиёев АҚШ Конгрессида фаолият юритаётган Ўзбекистон бўйича кокус ишини юксак баҳолади.
***
Афғонистон ОАВ-лари Ўзбекистон билан бу мамлакатнинг умумий чегарасида можаро юз бергани ва унинг натижасида бир афғонистонлик ҳалок бўлганидан хабар белдилар.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг “Kabul Times” газетасига таяниб хабар қилишича, Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасидаги умумий чегарада Ўзбекистон чегара қўшинларининг афғон фермерарига қарата ўққа тутилиши натижасида 3 нафар афғонистонлик ҳалок бўлган .
Хабарга кўра, Ўзбекистон чегарачилари Амдураёдаги мамлакатнинг Орол пайғамбар оролчаси /Сурхондарё вилояти/ атрофида афғон деҳқонларининг борлигини ўз мамлакатига ноқоунний кириб деб баҳолаган ва огоҳлантиришдан кейин отишма бошлаган.
Отишмада яна 3 нафар афғонистнлик яраланган. Шунингдек Афғонистондаги Балх вилояти қўмондонлиги матбуот котиби Мавлави Идрис можарони тасдиқламай ёки инкор қилмай воқеани ўраниш учун ҳодиса жойига Толибон вакиллари юборилганини маълум қилди.
***
24 август куни Тошкентда бўлиб ўтаётган ШҲТ давлатлари мудофаа вазирлари йиғилишида Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу нутқ сўзлади.
Россия мудофаа вазири ШҲТ мудофаа вазирлари йиғилишида қўйидаги маслара тўғрисида фирк билдирди:
Коалицион хавфсизлиги масалаларини муҳокама қилиш учун декабрь ойида Москвада ШҲТ ва МДҲ давлатлари мудофаа вазирларининг учрашувини ўтказиш таклиф қилинди;
️Украинада махсус операция ўтказиш зарурати Киевнинг Донбасс аҳолисига, кейин эса Россияга реал таҳдидлари билан боғлиқ;
️Украинадаги операция режа бўйича кетмоқда, барча вазифалар бажарилади;
Махсус операция ҳужум суръатини секинлаштириш - тинч аҳоли орасида қурбонларини минималлаштиришга қаратилган;
️Кўп сонли украиналик аскарлар ўз ихтиёри билан таслим бўлди, Киев уларнинг ошкора гувоҳликларидан қўрқиб, асирлар сақланаётган бинога зарба берди;
️АҚШнинг Украинадаги мақсади - рақобатни йўқ қилиш ва бошқа давлатларни огоҳлантириш учун Россияни стратегик йўқотишга эришишдир;
️АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан Украинага қурол етказиб берилиши қурбонлар сонини кўпайтирмоқда ва бу мамлакат ҳудудидаги ҳарбий можароларни узайтирмоқда;
️Келаси йили Россияда ШҲТ “Тинчлик миссияси” аксилтеррор машқлари ўтказилади;
️Махсус амалиёт чоғида тафсилотлари маълум бўлган АҚШ ҳарбий биологик дастури ШҲТ давлатларига тўғридан-тўғри таҳдид солмоқда;
️Қўшма Штатлар ўзининг глобал гегемонлиги учун Жануби-Шарқий Осиёдаги хавфсизлик архитектурасини бўлишга уринмоқда, Хитойга қарши фронт тузилмоқда;
️Афғонистондаги вазият ёмонлашаётган бир пайтда Россия Тожикистон ва Қирғизистондаги базаларининг жанговар тайёргарлигини оширмоқда.
Бугун 24 август куни Тошкентда ШҲТ давлатлари мудофаа вазирлари йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Ҳиндистон, Покистон, Тожикистон ва Ўзбекистон мудофаа вазирлари иштирок этишмоқда. Хитой мудофаа вазири Вей Фенхе онлайн форматда иштирок этмоқда.
***
ШҲТ мамлакатлари раҳбарлари Самарқандда ташкилотнинг янада ривожланиши учун қатор муҳим қарорлар қабул қилиниши кутилмоқда.
Ўзбекистон ТИВ да ШҲТ Самарқанд саммитига тайёргарлик масалаларига бағишлаб ўтказилган брифингда Ўзбекистоннинг ШҲТ ишлари бўйича миллий координатори бўлажак саммит кун тартибидаги асосий масалалар ҳақида маълумот берган.
Раҳматулла Нуримбетовга кўра, саммит кун тартибига мувофиқ «саккизлик» давлатлари етакчилари замонавий давлатлараро муносабатларни чуқур ўзгартириш нуқтайи назаридан ШҲТ олдида турган янги муаммолар ва вазифаларни муҳокама қилади, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашади.
Саммитнинг бошқа муҳим ҳужжатлари қаторига узоқ муддатли яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни амалга ошириш бўйича комплекс режа, ўзаро боғлиқликни ривожлантириш ва самарали транспорт йўлакларини яратиш бўйича ҳамкорлик концепцияси, саноат кооперациясини рағбатлантириш дастури ва «ШҲТ яхши ният элчиси» фахрий унвони тўғрисидаги низом ва бошқалар киради.
Самарқанда саммити доирасида Эроннинг ШҲТга тўлиқ аъзо бўлишига йўл очадиган мажбуриятлари тўғрисида меморандум имзоланиши режалаштирилган. Уч мамлакат – Миср, Қатар ва Саудия Арабистонига ШҲТ мулоқот бўйича ҳамкори мақомини бериш тўғрисидаги меморандумлар имзоланиши кутилмоқда.
Аъзо давлатлар етакчилари ШҲТ мулоқот бўйича ҳамкорлари мақомини олиш учун Баҳрайн ва Мальдив ороллари аризасини маъқуллайди. Тегишли қарорлар ШҲТ Самарқанд саммитида имзоланади.
Томонлар Беларусдан тўлиқ аъзолик учун, бошқа қатор мамлакатларнинг кузатувчи мақоми ва мулоқот шериги мақомини олиш учун аризаларини кўриб чиқмоқда.