Шанхай аъзолари ва Қўшма Штатлар ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик хавфи ҳақида огоҳлантириш
(last modified Sun, 28 Aug 2022 12:32:18 GMT )
август 28, 2022 17:32 Asia/Tashkent
  • Шанхай аъзолари ва Қўшма Штатлар ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик хавфи ҳақида огоҳлантириш
    Шанхай аъзолари ва Қўшма Штатлар ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик хавфи ҳақида огоҳлантириш

Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлардаги ҳамкасбларини АҚШ билан қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказиш хавфи ҳақида огоҳлантирди.

Россия Хавфсизлик Кенгаши котиби Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо бўлган баъзи давлатларнинг АҚШ билан қўшма ҳарбий ҳамкорлиги хавфини билдирар экан, ушбу ташкилотга аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгаши китобларининг Тошкентдаги йиғилишида ҳам маълум қилди:

Вашингтон Афғонистоннинг қўшнилари билан бу мамлакатларда вақтинчалик инфратузилма қуриш бўйича келишувга эришиш борасидаги саъй-ҳаракатларини тўхтатмаяпти.

Россия Хавфсизлик кенгаши котиби таъкидлади:

Москва 10 август куни АҚШ қўмондонлиги остида Тожикистон ҳудудида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар, жумладан Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Покистон, шунингдек, Мўғулистон ҳарбийлари иштирокида ўтказилган “Минтақавий ҳамкорлик-2022” ҳарбий машғулотларини кўриб чиқмоқда. 

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо баъзи аъзолар, хусусан Тожикистоннинг яқинда амалга оширган ҳаракатлари минтақадаги бу тоифадаги давлатлар Россия, Эрон ва Хитой билан ҳамкорлик билан бирга АҚШ бошчилигидаги Ғарб ҳукуматлари билан ҳам ҳамкорлик қилаётганини кўрсатади. Айни пайтда бу ҳукуматларнинг АҚШ билан ҳарбий ҳамкорлиги бу мамлакатларни ҳалокат жарига олиб бориши мумкинлигига шубҳа йўқ. Чунки Тожикистон каби давлатнинг Афғонистон билан умумий чегаралари қисмларида хавфсизликнинг юзага келиши потенциал мавжуд бўлиб, Афғонистон шимолидаги хавфсизликни Марказий Осиё республикаларига ўтказиши мумкин. Шунга қарамай, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ҳукумати яқинда бу давлатда “очиқ эшиклар” сиёсатини амалга оширишга киришди. Шу сабабдан Душанбе ҳукумати дунёнинг кўплаб давлатлари, жумладан АҚШ ва Европа Иттифоқи билан ҳарбий соҳада ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилади. АҚШ бошчилигидаги Ғарб ҳукуматлари билан яқинлашишдан бошқа мақсади бўлмаган бу сиёсатнинг амалга оширилиши Душанбе ҳукумати учун муаммо туғдириши аниқ. Шу муносабат билан Тожикистондаги Америка машқлари бўйича россиялик эксперт Андрей Кортунов шундай деди:

"Шубҳасиз, "Минтақавий ҳамкорлик-22" ҳарбий машғулотларида қатнашган давлатларнинг ҳар бири ўз манфаатларини кўзламоқда. АҚШнинг Марказий Осиёда ҳарбий машғулотлар ўтказишдан манфаатдорлиги ҳам аниқ. Америкаликлар бир йил олдин  Афғонистондан қўшинларни олиб чиққан эдилар. Бу масала уларнинг минтақадаги мавқеига жиддий таъсир кўрсатди. Энди улар минтақадаги мавқеини тиклаши керак".

Дарҳақиқат, Марказий Осиёда ўз ҳарбий кучларини жойлаштириш учун Қўшма Штатлар икки томонлама ҳаракатни кун тартибига қўйди. Чунки Америка Афғонистондан қувилганидан сўнг минтақа ҳукуматлари ва халқлари томонидан хўрланди. Шу билан бирга, дунёнинг кўплаб ҳукуматлари ҳам Қўшма Штатларнинг ҳаракатини қаттиқ танқид қилди. Ҳарқалай, шуни айтиш керак: Россия ҳукумати расмийлари Марказий Осиё республикаларининг АҚШ билан ҳамкорлиги, хусусан, ҳарбий соҳада ҳамкорлиги ҳақида биринчи марта огоҳлантираётгани йўқ. Марказий Осиё республикалари, жумладан, Тожикистон ҳам Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо. Шу сабабли, бу давлатлар учун АҚШ билан ҳарбий машғулотлар зарур эмас. Шунга қарамай, Марказий Осиё давлатлари, жумладан, Тожикистон етакчилари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорлик қилсалар, АҚШ ва Россиядан мустақил сиёсат юритиш мумкин, деган фикрни жамоатчилик зеҳниятига ёйиш учун бу соҳада қадам ташлашга уринаётганга ўхшайди.  Афтидан, Америка расмийлари Тожикистон раҳбарларига арзимаган пул таклиф қилиб, истаган пайтда бу давлатларни ўз манфаатлари йўлида фойдаланмоқда. Шу сабабдан Тожикистон каби давлатлар раҳбарлари минтақавий ва глобал сиёсатларини қайта кўриб чиқиб, ҳақиқий иттифоқчилар танлаши керак.

Айниқса, Имомали Раҳмон Тожикистон ҳукуматини меросий қилиб олиш орқали Тожикистоннинг янги тарихида ўз номини сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда. Бу жараённинг давом этиши, яъни Америка билан қўшма ҳарбий ҳамкорлик қилиш билан бирга, бу давлатлар энг кўп зарар кўради. Чунки америкалик дипломатларнинг Марказий Осиё давлатлари раҳбарларига берган ваъдаларига қарамай, Вашингтон расмийлари қачонки АҚШ манфаатлари талаб қилса, бу давлатлар олдидаги мажбурият юкидан четга чиқади.