Американинг бир томонламалиги, мамлакатларни ривожланиш йўлидан қайтаришга интилмоқда
Ўзбекистон мезбонлик қилган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг 22-саммитида Эрон Ислом Жумҳурияти ушбу ташкилотга расмий аъзо бўлди.
Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти Сайид Иброҳим Раисий чоршанба куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун юқори мартабали делегация бошчилигида Ўзбекистонга ташриф буюрди. Теҳрон ва Тошкент ўртасидаги икки томонлама учрашувларнинг биринчи кунида икки давлат ўртасида 17 та ҳамкорлик ҳужжати имзоланди.
Биринчи куни Эроннинг Шанхай ташкилотига аъзолик ҳужжатларини Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён имзолади.
Раисий ушбу саммитда иштирок этган расмийлар, жумладан, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Хитой, Беларус президентлари, Покистон Бош вазири ва Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Бош котиби билан ҳам учрашиб, суҳбатлашди, қўшничилик муносабатлар ва минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосий сиёсати эканлигини билдирди.
Эрон Ислом Республикаси Президенти жума куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида таъкидлади: Америка бир томонлама сиёсати мамлакатларни мустақил ривожланиш йўлидан қайтаришга интилади.
Ғарб ҳозир кўплаб сиёсий ва иқтисодий инқирозларга дуч келган бир пайтда, Осиёдаги йирик ва нуфузли давлатлар ўз муносабатларини ва яқинлашувини мустаҳкамламоқда. Эрон, Россия ва Хитой мамлакатлари бу соҳада марказий рол ўйнайди ва кўп томонлама тузилмада рол ўйнайди. Аслида, бу уч давлатнинг уч томонлама ҳамкорликдаги имкониятлари, шунингдек, Шанхай ва БРИКС каби келишувлар кўринишидаги имкониятлари уларнинг кучини янада ошириши мумкин, буни Ғарбликлар, жумладан Америка ҳукумати ҳам тан олади. Масалан, АҚШ президенти Жо Байден яқинда Саудия Арабистонига ташрифи чоғида шундай деди: Америка Россия, Хитой ва Эроннинг минтақадаги мавқеини кенгайтиришига йўл қўймаслик учун минтақада қолади.
Кўриниб турибдики, бугунги кунда минтақавийлик ва кўп томонламалик бир томонламалик ва глобализмдан кўра кўпроқ муваффақиятли кўрсаткичларни кўрсатди. АСЕАН ташкилоти, ЭКО Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти каби моделларни кўриб чиқсак, биз қўшнилар ва атрофдаги мамлакатларга эътибор қаратувчи минтақавийлик ва кўп қирралиликни иқтисодиёт, маданий ўзаро алоқалар, сиёсий ва ижтимоий соҳаларда янада муваффақиятли модел сифатидакўрамиз. Чунки одатда қўшни давлатлар ва минтақа бир-бири билан кўпроқ муштаракликларга эга бўлиб, улар кўпроқ фойда келтириши мумкин, кўп соҳаларда улар ўртасида ҳамкорлик қилиш имкониятлари кўпроқ.
Эрон Ислом Жумҳурияти ҳам қўшниларни устуворлигини такидлаб, минтақавийлик сиёсатини ва Шанхай шартномаси ва БРИКС каби минтақавий ва минтақадан ташқари ташкилот ва муассасаларда иштирок этиш сиёсатини, айниқса охирги бир йил ичида мувозанатли ташқи сиёсати доирасида давом эттирди. Хитой ва Россия билан тузилган иккита стратегик келишувни ҳам худди шу минтақавий сиёсат ва Эрон шарқига қараш доирасида баҳолаш мумкин.
Бу борада Эрон Президентининг Самарқандга ташрифи ва Эроннинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига расмий аъзолигини бошлаши Эрон ҳукумати дипломатиясидаги айни йўлнинг давоми ҳисобланади. Шанхай аъзоларининг 20 триллион долларлик бозор сиғими ҳисобга олинса, у Эрон иқтисодиётида муҳим рол ўйнаши мумкин.
Эроннинг Ҳиндистон ва Хитой каби Осиё давлатлари учун нефт ва газ энергиясини етказиб бериш соҳасидаги кенг салоҳияти ва Эроннинг юклар транзитидаги ҳал қилувчи роли минтақавий келишувлар кўринишидаги икки томонлама ва кўп томонлама муносабатларда жиддий ташвиш туғдирадиган таркибий қисмлардан биридир. Эрон Шарқий Осиё ва Марказий Осиёни Европа ва Африка билан қуруқлик ва денгиз орқали боғлаши мумкин бўлган Шимол ва Жануб ҳамда Шарқ ва Ғарб ўртасидаги боғловчи кўприк сифатида қаралади. Бу Шанхай аъзоларининг савдоси, жумладан, Хитой экспорти учун жуда муҳимдир.
Ваҳоланки, Америка бошчилигидаги Ғарб бир томонламалик ва санкция сиёсати билан доимо халқаро тизимда мустақил давлатлар ривожланишига, иқтисодий ва сиёсий кўп томонламаликни олдини олишга ҳаракат қилган. Ядровий фаолият баҳонасида Эронга қарши кенг кўламли иқтисодий санкциялар қўлланилиши ёки Украина инқирози баҳонасида Россияга босимнинг кучайиши бунга яққол мисолдир. Аслида эса бу давлатларни заифлаштириш ва ўз позицияларидан чекинишга мажбурлаш мақсадида олиб борилмоқда.
Ислом Жумҳурияти Президенти, шунингдек, Қўшма Штатлар ўзининг бир томонлама сиёсати билан мустақил давлатлар тараққиётига тўсиқ яратишга ҳаракат қилаётганига эътибор қаратди: Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти бир томонламалик ва зулмкор санкциялар билан шуғулланишда янги ечимлар ва махсус чораларни қабул қилиши керак; Жумладан, ушбу ташкилот аъзолари ўртасида барқарор савдони шакллантириш, бунинг ўзи мамлакатлар ўртасида молиявий айирбошлаш, товар айирбошлаш ва маълумотлар алмашинуви соҳасида инфратузилмани биргаликда ривожлантиришни тақозо этади.