Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
(last modified Sun, 18 Sep 2022 12:22:45 GMT )
сентябр 18, 2022 17:22 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
    Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 11- 18 сентябрь кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Самарқанд шаҳрида Ҳаким Абулқосим Фирдавсий ҳайкали ҳам ўрнатилди

 

  • Гулнора Каримованинг активлари Ўзбекистонга қайтарилаётган маблағдан бир неча баравар кўпдир

 

  • Самарқанд саммити доирасида Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 15 млрд долларлик келишувлар имзоланди

 

  • Эрон ва Ўзбекистоннинг икки томонлама муносабатларни ривожлантириш режаси

 

  • ШҲТга аъзо мамлакатлар раҳбарлари Самарқандга келмоқда

 

  • Эрон ва Ўзбекистон ўртасида энергетика соҳасида меморандум имзоланди

****

Абулқосим Фирдавсий ҳайкали

 

Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида буюк форс шоири Ҳаким Абулқосим Фирдавсий ҳайкали очилди.

Эслатиб ўтамиз, Ҳаким Абулқосим Фирдавсий-машҳур эронлик ва форс шоири ва  ва мангу " Шоҳнома" эпоси ва шедеврининг муаллифи ҳайкали ўрнатилди.

Фирдавсийнинг дунё миқёсидаги шуҳратига бу машҳур эронлик ва форсийзабон шоирнинг ёшлигида бошланиб қарилигида якунланган мангу " Шоҳнома" китобидир, зеро бу китобни таълиф этишда у умрининг 30 йилини сарфлаган.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Самарқанд шаҳридаги Панжоб маҳалла фуқаролар йиғинида расмийлар, мутассаддийлар ва маданий арбоблар иштирокида Ҳаким Абулақосим Фирдавсий ҳайкалини ўрнатишнинг расмий маросими бўлиб ўтди.

Самарқандда Фирдавсий ҳайкали ўрнатилган кўча ҳам бу буюк Ҳаким номини олди.

Эслатиб ўтамиз олдинроқ, Самарқанд шаҳрида шоирлар устози, форс тилининг илк машҳур шоири сифатида танилган Абуабдуллоҳ Рўдакий ҳайкали қайта очилганди.

Рўдакий лақаби ва шоирлар устози сифатида танилган Абуабдуллоҳ Жаъфар бин Муҳаммад Ҳаким бин Абдураҳмон бин Одам Рудакий Самарқандий ҳижрий-шамсий 4 асрда Сомонийлар сулоласи даврида Катта Эрон маданияти ва цивилизацияси ҳудудининг машҳур форс шоири  ҳисобланади.

****

Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова ва унинг бошчилигидаги уюшган жиноий гуруҳ аъзоларидан ундирилиши лозим бўлган жами активлари тақрибан 686 миллион АҚШ долларига тенг.

Гулнора Каримованинг тахминан 336 миллион АҚШ доллари узил-кесил мусодара қилинган. Шундан 131 млн АҚШ доллари Ўзбекистонга қайтиши хал бўлди, 205 млн АҚШ доллари бўйича эса ишлар якунига етмоқда. 

Қўшимча тақрибан 350 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни мусодара қилиш масаласи Швейцария судларида кўриб чиқилмоқда.

Жорий йилнинг 16 август куни Ўзбекистон Республикаси ва Швейцария Конфедерацияси ўртасида “Швейцария Конфедерацияси ҳудудида конфискация қилинган ноқонуний орттирилган активларни Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг манфаатларида қайтариш йўллари тўғрисида”ги битим имзоланди.

Мазкур битим ноқонуний орттирилган тақрибан 131 млн АҚШ долларига тенг активларни Ўзбекистонга қайтаришни, қайтаришнинг асосий принциплари, механизм ва мақсадларини белгилайди.

Хусусан, маблағларни қайтариш Бирлашган миллатлар Ташкилотининг “Uzbekistan Vision 2030 Фонди” деб номланган кўп шериклик траст жамғармаси орқали амалга оширилади.

****

Самарқанд саммити

 

Бугун Самарқандда бошланадиган ШҲТ саммитидан олдин, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпиннинг музокаралари якунида икки мамлакат ўртасида йирик келишувлар имзоланди.

Ўзбекистон ва Хитой етакчилари учрашувида  Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини ривожлантиришнинг муҳим йўналишларини атрофлича кўриб чиқдилар.

Мирзиёев ва Си Цзиньпин савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш, бунда электрон тижоратни ривожлантириш, саноат кооперацияси бўйича, энг аввало, автомобилсозлик, “яшил” энергетика, қишлоқ хўжалиги ва инфратузилма каби соҳаларда илғор лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлигини қайд этдилар.

Хитойнинг камбағалликка қарши курашиш, ҳудудларни ривожлантириш ва профессионал кадрлар тайёрлаш борасидаги илғор тажрибасини ўрганиш ва жорий этишни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Мирзиёев ва Си Цзиньпин ҳудудлар ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш зарурлигини таъкидладилар. Шу мақсадда жорий йил якунига қадар Ўзбекистонда икки мамлакат ҳудудларининг биринчи форумини ўтказиш таклиф этилди.

****

Эрон президенти шундай деди:Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар тарихий алоқалар, икки халқнинг умумий эътиқод ва қадриятларига асосланган бўлиб, икки давлат имкон қадар муносабатларни ривожлантиришни режалаштирган.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Оятуллоҳ Сайид Иброҳим Раисий пайшанба куни кечқурун Самарқанд шаҳридаги Аҳл Байт Расулуллоҳ (с.а.в.) масжидига ташриф буюрар экан, ўтган куни Ўзбекистон Президенти билан бўлган учрашуви ҳақида шундай аниқлик киритди:Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар тарихий муносабатларга, икки халқнинг умумий эътиқод ва қадриятларига асосланган бўлиб, икки давлат имкон қадар бир-бирлари билан алоқаларни ривожлантиришни режалаштирган.

Намозхонлар орасидан Арбаин Ҳусайний (а.с.)га ҳамдардлик билдирар экан, Раисий ушбу ноёб жаҳон ҳамжамиятининг турли жиҳатларини тушунтириб берди ва Самарқанд шаҳридаги Аҳлу Байт Расулуллоҳ (с.а.в.) масжидининг маданий ва диний фаолияти билан танишди.

Оятуллоҳ Раисий бугунги глобал вазиятда мусулмонлар ўртасида бирлик зарурлиги ҳақида гапириб, шундай деди:Ўзлари бирлик ва ҳамжиҳатлик тимсоли бўлган Аҳли Байт (алайҳиссалом) каби мусулмонлар ҳам ҳамдард ва бирдам бўлиб, Исломга қарши туриб, мусулмонларни ўлдирадиганларга қарши туришлари керак.

****

Россия президенти ҳам бугун Самарқандга етиб келди.

Россия президенти Владимир Путин, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан, Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг 15-16 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган саммитида иштирок этиш учун Самарқандга етиб келди", - дейилган хабарда.

Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида фахрий меҳмон сифатида иштирок этиш учун 15 сентябрь куни мамлакатга келди.

15 сентябр куни Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф, Беларус президенти Александр Лукашенко ва Озарбойжон президенти Илҳом Алиев ҳам ШҲТ саммити бўлиб ўтадиган Самарқандга шаҳрига етиб келди.

14 сентябр куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Хитой Халқ Республикаси раиси Си Жинпинг давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.

Самарқанд халқаро аэропортида Хитой етакчисини худди Мирзиёев кутиб олди.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ҳам Самарқанд шаҳрига етиб келган.

Эслатиб ўтамиз, 14 сентябрь куни Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарлари кенгашида иштирок этиш учун Қирғизистон президенти Садир Жапаров Ўзбекистонга келганди.

***

Эрон ва Ўзбекистон энергетика ҳамкорликлари

 

Эрон нефт вазири ва Ўзбекистон энергетика вазири вазифасини бажарувчиси ўртасида энергиянинг саккиз хил йўналиши бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандум имзоланди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Эрон нефт вазири Жавод Авжий ва Ўзбекистон энергетика вазир вазифасини бажарувчиси  Азим Аҳмадхўжаев учрашувида икки мамлакат ўртасида энергетининг турли тармоқларида ҳамкорлик қилиш бўйича англашув меморанум имзоланди.

Хабарга биноан, Эрон ва Ўзбекистон олий мартабали делегациялари  Эронда нефт-кимиё лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш, нефт ва газ соҳасида геологик-қидирув ишларни олиб бориш, Эрон нефт-кимиё маҳсулотларини Ўзбекистонга етказиш, хом нефт ва нефт маҳсулотларини айирбошлаши, нефт-кимиё заводлари учун катализаторлар ва кимиёвий моддаларни ишлаб чиқиш ҳамда тижоратлаштириш бўйича қўшма тадқиқотлар, икки мамлакатда нефт-кимиё ва газ саноатини ривожлантириш учун моилявий ёрдам кўрсатиш ва банк ҳамкорлигини қўллаб-қувватлашга келишиб олдилар.